Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш муаммолари



Download 34,88 Kb.
bet2/6
Sana21.05.2022
Hajmi34,88 Kb.
#606020
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Табиий хусусиятли ФВ

Фавқулодда вазият миқёси, ҳажмини камайтириш, оқибатларини юмшатиш.
Табиий ҳодисаларнинг энергетик қуввати инсонлар унга қарши қўя оладиган қувватдан ортиб кетганида табиий фалокат юз беради. Одамлар фақат кичик тошқинлар, кўчкилар, дўл ва бошқа табиий ҳодисаларгагина қарши тура олиши мумкин.
Ушбу ҳолат табиий фавқулодда вазиятлар натижасида келиб чиқадиган зарарларнинг олдини олиш ёки камайтиришга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилишини талаб этади.
Фавқулодда вазиятларнинг мумкин бўлган оқибатларини юмшатиш бўйича профилактик чораларга қуйидагилар киради:

  • фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун зарур тадбирларни режалаштириш, молиялаштириш ва амалга ошириш;

  • маҳаллий хабардор этиш тизимларини яратиш ва доимий тайёр бўлиш, таҳдид ёки фавқулодда вазиятлар тўғрисида ўз вақтида хабар бериш;

  • олдиндан муҳандислик муҳофаза иншоотларини қуриш ва уларни доимий тайёр ҳолатда сақлаш;

  • белгиланган тартибда фавқулодда вазиятлар учун моддий ва молиявий ресурслар заҳираларини яратиш;

  • фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган куч ва воситаларни яратиш, ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш;

  • фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш режаларига мувофиқ авария-қутқарув ишлари олиб борилишини таъминлаш;

  • белгиланган тартибда ихтисослаштирилган хизматлар ва тузилмаларни яратиш, уларни ходимлар, етарли техника ва воситалар билан таъминлаш;

  • белгиланган тартибда эвакуация тадбирларини ўтказиш;

  • аҳолини қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари таркибида фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш ва ҳаракат қилиш усулларига ўргатиш;

Фавқулодда вазиятлар оқибатларини юмшатиш учун аҳолини олдиндан тайёрлаш керак бўлади. Бунда барча тадбирлар маълум бир ҳудуд, минтақа, ИО хусусиятларини, табиий хавф даражаси, табиий иқлим ва бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади ва режалаштирилади.
Тадбирларнинг ҳажми, мазмуни ва муддатлари туман, шаҳар ёки ИОнинг иқтисодий ва молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, етарлилик принципи асосида белгиланади.
Фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳасидаги фаолиятлардан бири бошқарув органлари (БО), фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мўлжалланган куч ва воситаларни тезкор қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларга тайёрлаш ҳисобланади. Фавқулодда вазият оқибатларининг кўлами жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатишга, фавқулодда вазият ўчоқларини чеклаш ва йўқ қилишга қаратилган чоралар қанчалик тез амалга оширилишига боғлиқ. Шу муносабат билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига қуйидагилар юклатилади:

  • фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш режаларини ишлаб чиқиш;

  • белгиланган тартибда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида маълумотлар тўплаш ва алмашиш, шунингдек, фавқулодда вазият ёки таҳдид ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш ва керакли маълумотлар билан таъминлаш;

  • моддий ва молиявий ресурслар заҳираларини яратиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини молиялаштириш;

  • корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга мўлжалланган куч ва воситаларининг тайёрлигини мониторинг қилиш;

  • фавқулодда вазият ҳудудида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун қутқарув кучларининг (шу жумладан тезкор кучларни) ва махсус тузилмаларнинг доимий тайёрлигини ташкил этиш;

  • қидирув-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш;

Шундай қилиб, мамлакатда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга олдиндан тайёргарлик кўриш ишлари давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади.
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини юмшатиш ва талафотларни камайтиришда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминлашга тайёргарлик кўриш муҳим аҳамиятга эга.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда бошқарув органлари ҳамда ФВДТ куч ва воситаларининг ҳаракатларини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш режаси асосида олдинда ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай режалар ФВДТнинг барча даражаларида ва қуйи тизимларида ушбу ҳудудга хос бўлган хавфлар, уларнинг башорати ҳамда мумкин бўлган ечимлар таҳлили асосида ишлаб чиқилади.
Фавқулодда вазиятлар таҳдиди юзага келганда, шунингдек, бевосита фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш жараёнида аввал ишлаб чиқилган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режасига аниқликлар киритилади.
Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар эҳтимоли табиатдан оқилона фойдаланилмаган ҳолларда ортиб кетади. Шунинг учун бугунги кунда табиатдан оқилона фойдаланиш долзарб масала бўлиб турибди. Бундай шароитда табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун бир қатор тадбирларни амалга ошириш керак бўлади. Бундай тадбирларга қуйидагилар киради:

  • атроф-муҳитнинг табиий ҳолатини сақлаш, экологик тизимларни, табиий мажмуаларни ва алоҳида объектларни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш;

  • ер, минерал ресурслар, сувлар, ўрмонлар, қўриқланадиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;

  • ягона экологик сиёсатни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, чиқиндилардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;

  • фойдали қазилма бойликларни ўзлаштириш қоидаларига риоя қилиш ва бошқалар.

Профилактик чора-тадбирларга, шунингдек, қуйидагилар киради:

  • фавқулодда вазиятларни башорат қилиш учун мониторинг ишларини олиб бориш – хавфли деб топилган ҳудудларнинг хавф даражасини аниқлаш ва баҳолаш;

  • таҳдид манбаларини саралаш;

  • махсус муҳандислик техник тадбирларни амалга ошириш;

  • табиий хавф масалалари юзасидан давлат назоратини олиб бориш;

  • аҳолини яшаш ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар тўғрисида хабардор қилиш;

  • аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш;

  • вазият кескинлашаши сценарийси асосида талафотларни башоратлаш;

  • фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ва фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирадиган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташкилотлар, тузилмалар ва бошқа объектларнинг фаолиятини тўхтатиш чораларини кўриш.

Агар зилзилалар ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлар натижасида сув тўғонлари ва бошқа гидротехник иншоотлар бузилса, сув тезлиги 100 км/соатга етиб, катта ҳудудларни қамраб олиши, бино ва иншоотларни вайрон қилиб, кўплаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин. Сув босиши мумкин бўлган ҳудудлар турар жойлар қуриш мақсадга мувофиқ бўлмасада, бундай жойларда турар жойлар мавжуд.
Ҳиого декларациясида акс этган халқаро меъёрларга (2005 йил 22 январда табиий офатларни камайтириш бўйича Бутунжаҳон конференцияси талабларига) мувофиқ фавқулодда вазият юзага келганда, ҳар бир мамлакат ўз аҳолисини, инфратузилмани ва бошқа моддий бойликларни ўзи муҳофаза қилади. Шу сабабли, жойларда вазиятни баҳолаш учун маълум чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак. Бунда барча чора-тадбирларнинг асосини тегишли органларни техник воситалар билан таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, зарур мутахассисларни тайёрлаш бўлиши керак.

Download 34,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish