Трегалоза - ёш грибларда учрайди, қайтарувчанлик хусусияти йўқ, кислотали ёки ферментатив (мальтаза билан) гидролизга учратилса фақат Д-глюкозани ҳосил қилади. Трегалозанинг учта изомери мавжуд: ,-Трегалоза, асосан гриблардан олинган, D1970; Изотрегалоза (,), D-41,50, синтетик йўл билан олинган; Неотрегалоза (,), синтетик равишда олинган.
Дисахаридларни кимёвий синтез қилиш йўли билан ҳам олиш мумкин. Бунинг учун монозаларни, масалан, глюкозани сирка ангидриди билан ациллаб пентаацетилглюкозага айлантирилади, ундаги ацилланган гурухлардан биттаси глюкозид ҳисобланади. Олинган пентаацетилглюкозага водород хлорид ёки водород бромид таъсир эттириб ацетохлорглюкоза ёки ацетобромглюкоза олинади.
|
глюкоза
|
пентацетил-
глюкоза
|
-ацетобром-глюкоза
|
-Ацетобромглюкозани ишқорий эритмада моносахаридларга таъсир эттириб (А.А.Колли, 1879, кейинроқ Э.Фишер) дисахаридлар синтез қилинган.
Моноза молекуласини ацетобромглюкоза молекуласи билан реакцияга киришадиган гидроксилидан ташқари гидроксилларини ацетил (СН3СО) ва бензоил (С6Н5-СО) қолдиқлари билан ҳимояланиб реакцияга киритилса (Кенинг-Кнорр методи) биоза синтезига олиб келади. Бу методдан фойдаланиб Гельферих генциобиозани қуйидагича синтез қилган:
|
-ацетобром-
глюкоза
|
2,3,4-трибензоил-
метилглюкозид
|
|
|
Бу ерда:
Ас СН3СО-
РhСО С6Н5СО-
|
Биозаларни глюкозага водород хлорид кислотасини таъсир эттириб ҳам олиш мумкин. Бунда генциобиоза, целлобиоза, мальтоза, трегалоза ва бошқа биозалар ҳосил бўлади, уларнинг ацетатларини ҳосил қилиб бир-биридан хроматография усули билан ажратиб олиш мумкин.
Сахароза Лемье ва Губерулар томонидан кимёвий усул билан синтез қилиб олинган. Бунинг учун улар 1,2-ангидро--D-глюкопиранозотриацетат ва 1,3,4,6-тетраацетил-D-фруктозани концентрланган бензол эритмасини бир неча кун мобайнида қайнатишган. Шунда оз миқдорда сахароза ҳосил бўлганлиги аниқланган. Уни ацетил ҳосиласига айлантириб хроматография усули билан аниқланган.
Биозаларни ферментатив катализлаш йўли билан ҳам олиш мумкин. Масалан, концентрланган глюкоза эритмасига ачитқи ферментини таъсир эттириб мальтоза синтез қилинган (1902). Концентрланган глюкоза эритмасига амульсин (аччиқ данаклардан олинган) ферментини таъсир эттириб генциобиоза олинган. Глюкозанинг фосфат кислотаси билан ҳосил қилган эфири (1-фосфат) ва фруктоза аралашмасига фосфатаза ферментини таъсир эттириб сахароза олинган. Лекин ферментатив усулда дисахаридларнинг ҳосил бўлиш унуми анча кам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |