Табиат ва жамият 1-§. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли



Download 199,4 Kb.
bet12/30
Sana02.07.2022
Hajmi199,4 Kb.
#733214
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
3 мавзуга Жамият ва инсон фалсафаси

2-§. Жамиятнинг иқтисодий соҳаси



Жамият иқтисодий соҳасининг асосий хусусиятлари
Иқтисодий соҳага нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. У тор маънода «турли предмет ва хизмат турларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмаштириш ва истеъмол қилиш» деб тушунилади28. Шу маънода айтиш мумкинки, «жамиятнинг иқтисодий соҳа»си тушунчаси «базис» тушунчасига мос келади. Кенг маънода эса иқтисодий соҳа деганда барча ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни тушунилади: ишлаб чиқариш усули, ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бирлиги, шунингдек иқтисодиётнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирлари йиғиндиси. Ўта кенг категориал маънода социумнинг иқтисодий соҳаси «табиат билан инсонлар ўртасида индивид ва кишилар гуруҳининг онгли фаолияти орқали ўзаро алоқаларини» акс эттиради29.
Иқтисодий соҳа асосида инсоннинг ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолияти ётади. Унинг зарурлиги инсоннинг эҳтиёжлари ҳайвоннинг эҳтиёжларидан тубдан фарқланиши билан белгиланади. Инсон ривожланиши билан табиатдан ажралади. Бу жараёнда эса, жамиятнинг иқтисодий соҳаси тараққиёти муҳим роль ўйнайди. «Хусусий мулк» тушунчаси иқтисодий тушунчаларнинг энг муҳимларидан ҳисобланади. Жамиятнинг иқтисодий соҳасида ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари муҳим тузилмавий қисмлари ҳисобланади. Иқтисодий муносабатлар кишилар ўртасида ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмашиш ва неъматларни истеъмол қилиш жараёнларида шаклланадиган иқтисодий муносабатлардир. Ишлаб чиқариш кучларига моддий ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган «субъектив (инсон) ва моддий (техника ва меҳнат қуроллари) элементлар тизими киради»30.
Ҳатто энг юқори даражадаги техника ва технология ривожига қарамай, барибир моддий ишлаб чиқариш ва маънавий қадриятларни яратувчи инсон ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлиб қолади. Фаннинг бевосита ишлаб чиқариш кучига айланганлиги инсонга, ишчига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқишни тақозо қилади. Ҳозирги даврда ишчи нафақат ўзининг малакали касби, ҳунарига эга бўлиши керак, балки у доим ўзининг малакасини ошириб, билимларини чуқурлаштириб бориши керак. Масалан, Японияда яқин келажакда умумий, олий таълим тизимига ўтиш мўлжалланган, чунки ишчиларга нисбатан талаблар кучайиб кетган.
Ғарб ижтимоий фалсафаси (Т.Парсонс, Н.Смелзер, У.Мур ва б.) иқтисодий ҳаётни товар ва хизматлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ роллар ва мақомлар тизими сифатида кўриб чиқади. Кўплаб ижтимоий фалсафий назариялар доирасида иқтисодиёт базис, жамият асоси, фундаменти сифатида кўрилмайди. Унинг асоси сифатида маданият, цивилизация, ҳуқуқ, ахлоқ, дин ва бошқалар қўйилади. Иқтисодий соҳа эса социумнинг оддий кичик тизими сифатида ёки оддий ижтимоий институт (таълим, соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари) билан бир қаторда талқин қилинади.
Жамиятда иқтисодиёт алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги замонда собиқ социалистик жамиятларни ислоҳ этишда «бозор муносабатларини изчил ривожлантиришга ўтиш, тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий мулкнинг, шахсий фаолликнинг хилма-хиллиги» муҳим элементлардан ҳисобланиши бежиз эмас31.


Download 199,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish