Bog'liq Talabalar oʻqishini Oʻzbekiston Respublikasining bir hududida joylashgan davlat oliy taʼlim muassasasidan boshqa hududidagi davlat oliy taʼlim muassasasiga koʻchirishda
13. НОДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТДАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА КЎЧИРИШ ВА БАЛЛАРИ ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ БЕРСАНГИЗ. ЖАВОБ: Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш ҳам хориждан ўқишни кўчириш учун белгиланган тартибларга мувофиқ амалга оширилади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун танланган бакалавриат таълим йўналишига кириш фанларидан имтиҳонлар ўтказилади.
14. ЎҚИШНИ КЎЧИРИШДА ҲАМ БАКАЛАВРИАТГА КИРИШДАГИ КАБИ 5 ТА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИНИ ТАНЛАШ МУМКИНМИ? ЖАВОБ: Ўқишни кўчириш учун рўйхатдан ўтишда фақатгина битта таълим йўналишини танлаш мумкин (битта JSHIR орқали бир марта рўйхатдан ўтиш мумкин).
15. МЕН ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХОРИЖИЙ ИНСТИТУТДА ЎҚИЙМАН ВА ЎҚИШИМНИ ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА КЎЧИРМОҚЧИМАН. МЕНИНГ ҚАРОРДА БЕЛГИЛАНГАН УЗРЛИ САБАБИМ БОР. ШУ УЗРЛИ САБАБ ТУФАЙЛИ ЎҚИШИМНИ ТЕСТ ТОПШИРМАСДАН КЎЧИРИШИМ МУМКИНМИ? ЖАВОБ: Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш танланган бакалавриат таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) топшириш орқали амалга оширилади. Бунда, узрли сабаблар учун имтиёзлар кўзда тутилмаган. Шунга кўра, ўтказиладиган махсус синовларни топширишда Сизга омад тилаймиз.
16. ЎҚИШИНИ ХОРИЖДАН ЎЗБЕКИСТОНГА КЎЧИРМОҚЧИ БЎЛГАН ТАЛАБАЛАР БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ҲАМ ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ УЧУН ВА ШУ БИЛАН БИРГА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА АБИТУРИЕНТ СИФАТИДА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШИ МУМКИНМИ? ЖАВОБ: Фуқаролар ўқишини кўчириш ҳамда абитуриент сифатида ўқишга кириши учун рўйхатдан ўтказиш бошқа-бошқа электрон тизимлар орқали амалга оширилади. Шу билан бирга, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида мазкур масала бўйича чекловлар назарда тутилмаган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хориждан ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган фуқаро бакалавриатга кириш учун абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Аммо, ушбу фуқаро икки томонда ҳам кириш синовларидан муваффақиятли ўтган тақдирда биттасини танлаши шарт.
17. МЕН ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ 2-КУРСИДА ЎҚИЁТГАНИМДА СОҒЛИҒИМ ТУФАЙЛИ ТАЛАБАЛАР САФИДАН ЧЕТЛАТИЛДИМ. МЕН ЎҚИШИМНИ ФУҚАРОЛИК ИНСТИТУТЛАРИГА ТИКЛАСАМ БЎЛАДИМИ? БУНДА ТЎЛОВ ҚАНЧА МИҚДОРДА БЎЛАДИ? ЖАВОБ: Сиз ўқишингизни Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишига кўчириб тиклаш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “transfer.edu.uz” электрон тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Ушбу ҳолатда ўқишни кўчириб тиклаш базавий тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
18. МЕН УКРАИНАНИНГ ХАРКОВ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИДА 2-КУРСНИ БИТИРДИМ. ЎҚИШИМНИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЎЧИРМОҚЧИМАН. ЎҚИШИМНИ КЎЧИРИШДА РЎЙХАТДАН ЎТИШ УЧУН ТРАНСКРИПТНИ ЎЗБЕКЧАГА ТАРЖИМА ҚИЛИШИМ ШАРТМИ? ЖАВОБ: Хориждан ўқишни кўчиришда рўйхатдан ўтиш учун транскриптни ўзбек тилига таржима қилдириш мажбурияти белгиланмаган. Шунга кўра, рўйхатдан ўтишда хорижий олий таълим муассасаси томонидан берилган транскрипт нусхасини илова қилиш кифоя.
19. МЕН 2-ГУРУҲ КЎЗИ ОЖИЗМАН ВА ШУНГА КЎРА ИМТИЁЗ БИЛАН ГРАНТ АСОСИДА БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА ЎҚИШГА КИРИБ, 1-КУРСНИ ТУГАТДИМ. ҲОЗИР ОИЛАМИЗ БИЛАН ТОШКЕНТ ШАҲРИГА КЎЧИБ ЎТДИК. ЎҚИШИМНИ ЎЗ ЙЎНАЛИШИМ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИГА КЎЧИРСАМ ГРАНТИМ САҚЛАНИБ ҚОЛАДИМИ? ЖАВОБ: Кўзи ожиз ва ногиронлиги бўйича имтиёз асосида давлат грантига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ўқишини мос ва турдош таълим йўналишларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади. Шунга кўра, Сиз ўқишингизни кўчириш учун жорий йилнинг 5 августига қадар бўлган муддатда “transfer.edu.uz” электрон тизим орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим.