2022 йил 27 январ куни “Қўнғирот МТУ” УКга қарашли Урганч локомотив депоси (ТЧ-10) машинист ёрдамчиси Рузметов Жамолиддин Базарович (04.12.1990 йил Хоразм вил. Урганч туманида туғилган, уйланмаган, темир йўлда иш стажи 2018 йилдан, теплавоз машинисти ёрдамчиси лавозимда 01.06.2021 йилдан) билан оғир турдаги бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: 2022 йил 27 январ куни машинист Р.Р.Курамбаев ва машинист ёрдамчиси Ж.Б.Рузметовлар тунги соат 03-35 лар атрофида 3002 сонли юк поезди билан 2ТЭ10М русумли 3661 сонли тепловозда Яхшилик станциясидан жўнаб кетишган. Ҳаракт давомида Даутепа-Турон станцияси оралиғи 4278 кмда тепловознинг “Б” секциясидаги машина бўлимининг дизел қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин чиқган ва машинист ёрдамчиси Ж.Б.Рузметов ёнғинни ўчириш мақсадида ўт ўчиргич мосламаси билан тепловознинг машина бўлимига кириб ёнғинни ўчириши жараёнида чап оёғи сон қисми, икки қўл кафт қисмидан куйиш тан жароҳатини олган.
Шифокорларнинг берган ҳулосасига кўра Ж.Б.Рузметовга “юз,қўл, чап оёқ сон қисмининг 2-даражали куйиши” ташҳиси қўйилган.
4 03.02.2022й оғир
2022 йил 3 февраль йўл хўжалиги бошқармасига қарашли 17-сонли йўл машина станцияси (ПМС-17) йўл таъмирловчиси Ёриев Миржалол Абдунабиевич (1988 йил 12 декабрда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган, маълумоти ўрта маҳсус,оилали 2 нафар фарзанди бор, корхонада иш стажи 2019 йил 1 майдан) билан оқибатьи оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: ПМЧ-17 ишлаб чиқариш базасидан Новойи вилояти Конимех тумани Амантайтау станциясига ишчиларни яшаш вагонини иситиш учун ҳайдовчи Азиз Каримов бошқарувидаги “НОWO” русумли давлат рақами 80 365 GAA бўлган автомашинада тахминан кеч соат 22-10 лар атрофида кўмир ва ўтинлик олиб келган.
Автомашинани олиб келган юклардан бўшатиш учун йўл устаси Х.Насриев яшаш вагонидан бир неча ишчиларни чақирган.Автомашинадан олиб келинган юкларни тушириш учун М,Ёриев чақирилмаган. Йўл таъмирловчи М,Ёриев шу куни йўл устасига мазаси йўқлигини айтиб бир кунга ойлик сақланмаган ҳолда таътил сўраб ариза ёзиб расмийлаштирилган бўлиб, корхона томонидан буйруқ чиқарилган.
Йўл таъмирловчи М,Ёриев йўл устаси томонидан юкларни тушириш учун кўрсатма бермаса ҳам ўзининг хохишига қараб автомашинани устига белгиланмаган жойдан яъни зинопоя ўрнатилмаган жойдан чиқишга ҳаракат қилаётганида ҳайдовчи А.Каримов томонидан тўхтатилган, бу вақтда М.Ёриевнинг оёқлари автомашина балони устида бўлган ва у ўзини гавдасини орқага нотўғри ташлаши оқибатида ерга йиқилган.
М.Ёриевга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб Зарафшон шаҳар кўп тармоқли марказий касалхонасига олиб борилган. Шифокорлар берган хулосасига кўра М.Ёриевга “Ўнг болдир суягининг ўрта пастки учлигидан ёпиқ синиш” ташҳиси қўйилган.
Воқеа тавфсилотлари ўрганилмоқда.