НАЗОРАТ ОТИШ МАШҚЛАРИ 1-назорат отиш машқи. Пайдо бўладиган ва ҳаракатланаётган нишонларга қарата ўт очиш позитсияларини алмаштирган ҳолда турли усуллар билан ўт очиш Нишонлар:
200-250 м лик участкада отиш юзасига нисбатан 15-25º бурчак остида, 15-20 км/с тезлик билан ҳамда кундузи 10-20 сониялик оралиқ билан икки марта (олдинга ва орқага), тунда эса бир марта ҳаракатланувчи зирҳли транспортёр (13-сонли сунъий нишон); тоғ шароитида машқни бажариш вақтида ҳаракатланувчи нишон кундузи 10 сониялик оралиқ билан икки марта 30 сонияга, тунда эса бир марта 40 сонияга пайдо бўладиган окопдаги зирҳли транспортёр (13б-сонли сунъий нишон) билан алмаштирилади; нишонгача бўлган узоқлик 100 м га камайтирилади;
жойдан-жойга югуриб ўтаётган пиёдалар гуруҳи – 150 м лик участкада отиш юзасига нисбатан 60-90º бурчак остида 8-12 км/с тезлик билан ҳаракатланувчи иккита бўй баробар шакл (8а-сонли сунъий нишон);
40 сонияга пайдо бўладиган танкка қарши қўл гранатомёти (9-сонли сунъий нишон);
40 сонияга пайдо бўладиган пулемёт расчёти (10а-сонли сунъий нишон).
Нишонгача бўлган узоқлик, м:
Қурол тури
Ўт очиш шароити
Нишонлар
Зирҳли транспортёр
Танкка қарши қўл гранатомети
Пулемёт расчёти
Жойдан-жойга югуриб ўтаётган пиёдалар гуруҳи
Қўш қурилмали КПВТ ва ПКТ русумли пулемётлар
Кундузи
Тунда
1150-900
1100-900
450-350
350-250
400-300
300-200
750-600
700-600
Ўқ-дорилар сони:
қўш қурилмали КПВТ русумли пулемёт учун – 6 та, улардан 2 таси ёнувчи ўқлар билан;
қўш қурилмали Калашников пулемёти учун – 50 та, улардан 13 таси ёнувчи ўқлар билан;
Отиш учун ажратилган вақт: “Фалон ўт очиш позитсияси эгаллансин. Олға” командаси берилгандан машина ўт очишни тўхтатиш маррасига чиққунигача кундузи ва тунда 5 дақиқа 30 сония.
Моторесурслар: 1 км.
Баҳо:
“аъло” – барча нишонларни йўқ қилиш;
“яхши” – учта нишонни, шу жумладан зирҳли транспортёрни йўқ қилиш;
“қониқарли” – иккита нишонни, шу жумладан зирҳли транспортёрни йўқ қилиш.
Машқни бажаришнинг ўзига хос хусусиятлари:
1. КПВТ русумли пулемётдан нишонларга қарата ўт очиш амали биринчи ўт очиш позитсияси томон силжиб бориш вақтида ҳаракат давомида қисқа вақт тўхтаб, уни эгаллагандан сўнг эса жойда туриб олиб борилади.
2. ПКТ русумли пулемётдан нишонларнинг биттасига қарата ўт очиш иккинчи ўт очиш позитсиясидан учинчи ўт очиш позитсияси томон силжиб бориш вақтида ҳаракат давомида, бошқа нишонларга қарата ўт очиш эса иккинчи ва учинчи ўт очиш позитсияларидан жойда туриб олиб борилади.
Иккинчи ўт очиш позитсияси БТР окопдан олдинга юриб чиқиб кетадиган қилиб жиҳозланади.
3. БТРнинг ўт очишни тўхтатиш маррасига чиқиши мустақил равишда (тунда командага биноан) амалга оширилади.