t.me/tuit_students_chanel
коммутацияланадиган тармоқларга ѐки пакетлар коммутацияланган
тармоқларга киритиш мумкин бўлмайди. Масалан, асинхрон узатиш
режимини ишлатадиган тармоқлар (Asynchronous Transfer Mode, ATM)
шундай ташкил этилганки, улардаги ресурсларни заҳиралаштириш хабарлар
навбатларини ташкил этиш билан бирга ишлатилади. Шунга қарамай,
компьютер тармоқларини каналлар коммутацияланадиган ва пакетлар
коммутацияланган тармоқларга бўлиш телекоммуникацион тармоқларни
ўрганиш учун қулай ―жўнатиш нуқтаси‖ ҳисобланади.
Каналларни коммутациялаш усули
Коммутацияланадиган телефон тармоқларини қисқача кўриб чиқамиз.
Бу Интернетда анъанавий каналларни коммутациялаш эмас, балки
пакетларни коммутациялаш ишлатиладиган сабабларни яхши тушунишга
ѐрдам беради. 12.1-расмда каналлар коммутацияланадиган тармоқнинг
тузилмаси келтирилган. Бу тармоқда тўртта коммутаторлар ўзаро алоқа
линиялари орқали уланган. Линиялардан ҳар бири бир вақтда n та алоқа
каналларини қўллай олади. Хостлар (персонал компьютерлар, ишчи
станциялар ва ҳ.к.) коммутаторлардан бири билан тўғридан-тўғри уланган.
Хостлар жуфтлиги орасига ажратилган тўғри боғланиш (бир вақт кўплаб
абонентларнинг мулоқот қилишига имкон берадиган ―конференция‖
боғланиши, бундай тармоқларда ҳам мумкин, лекин биз уларни кўриб
чиқмаймиз) ўрнатилади. Шундай қилиб, А хост В хостга пакетларни узатиш
имкониятига эга бўлиши учун А ва В хостларни боғлайдиган иккита алоқа
линияларидан ҳар бирида битта частоталар полосасини заҳиралаштириш
зарур бўлади. Модомики, ҳар ир алоқа линияси бир вақтда n та алоқа
каналларини қўллай олар экан, алоқа канали полосасининг кенглиги алоқа
линияси ўтказиш полосасининг 1/п қисмини ташкил этади.
t.me/tuit_students_chanel
12.1-расм. Тўртта коммутаторлар ва тўртта алоқа линияларидан ташкил
топган оддий каналлар коммутацияланадиган тармоқ.
Каналлар коммутацияланадиган тармоқларда мультиплекслаш Алоқа
линиясидаги ҳар бир алоқа канали частота ѐки вақт бўйича ажратиш
ѐрдамида ташкил этилади. Биринчи ҳолда ҳар бир алоқа каналига бутун
алоқа сеанси вақтида мобайнида ўзгармайдиган маълум частоталар полосаси
ажратилади. Масалан, телефон тармоқлари учун намунавий ўтказиш
полосаси
кенглиги
4
кГц
ҳисобланади.FM-режимда
ишлайдиган
радиостанция ҳам частотавий ажратишни ишлатади. Ҳозирги вақтда
телефонияда КЧА каналларни частота бўйича ажратишни КВА каналларни
вақт бўйича ажратишга алмаштирилиши анъанаси кузатилмоқда, кўплаб
технологик ривожланган тармоқлар ҳозирда КВА принципини ишлатмоқда.
КВАнинг мазмуни шундан иборатки, вақт кадрлар дейиладиган тенг
оралиқларга бўлинади, ҳар бир кадр қайд этилган слотлар сонига бўлинади.
Алоқа каналини ажратиш абонентлар жуфтлигига ҳар бир кадрдаги битта
вақт слотини бириктирилишидан ибора. Бу слотнинг ичида абонентлар
орасида алоқа линияси бўйича пакетларни танҳо узатиш бўлиб ўтади. 12.2-
расмда частота ва вақт бўйича ажратиш ҳоллари учун тўртта канални
қўллайдиган алоқа линиясининг ишлаши схемаси тасвирланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |