t.me/tuit_students_chanel
xDSL технологиясининг турлари
G.Lite – ADSL технологиясини варианти ҳисобланади. У 1,5 Мбит/сда
узатади тезлиги 512 кбит/сда қабул қилади. Бу технология ADSL га
қараганда узунроқ линиялар бўйича маълумотларни узата олади.
G.Lite - арзонроқ ва ўрнатишга оддийроқ. Лекин кенг тарқалмаган.
IDSL - ISDN рақамли АЛ. Бу тўлиқ дуплекли маълумотларни узатишни
128 кбит/с гача тезликда таъминлайди. Бунда нутқ узатиш мумкин эмас.
HDSL - юқори тезликли рақамли АЛ. Бу технология маълумотлар
узатишнинг симметрик линиясини ташкил қилишни кўзда тутади. Унинг
биринчи кўриниши ISDN нинг U интерфейси ҳисобланади. У 160 Кбит/с
тезлик билан битта витая жуфтликдан дуплексли узатади, кейингиси Basic
Rate ISDN. HDSL Е1 линияларига альтернатив сифатида ишлатилган. Унинг
тезлиги 2048 Кбит/с. Лекин HDSL маълумотларни ѐки нутқни узатиш
масофаси (0,4 мм диаметрли симли кабел бўйича ) 4 км , ADSL га қараганда
кам. HDSL линия узунлигини регинаторлар ўрнатииш билан ошириш
мумкин. Буни ИКМ -30 олиб ташлаб ўрнига қўйиш учун ишлатилади.
Корхона АТСни улаш, интернет серверини улаш, локал тармоқларни улаш
учун қўлланилади. Бу технология давлат ва коммерсия алоқа операторлари
томонидан ишлатилади. Бу технология оддий витая жуфтлик бўйича Е1
оқимини узатиш учун телефонияда қўлланишидан ташқари, компьютер
тармоқларида кенг қўлланилади, ишлаб турган мис кабел бўйича видео
узатиш учун ҳам ишлатилади. Бу эса бу хизматни нархини сезиларли
туширади. Демак ОТАЛ бўйича узатиш билан эришиш мумкин бўлган
ҳолатга HDSL асосида эга бўлиш мумкин ва қиммат турадиган
t.me/tuit_students_chanel
тармоқлараро ҳамкорлик қурилмани ўрнатишни талаб қилмайди. HDSL яна
тармоқни мантиқий бўлишни қўллайди.
SDSL – бу технология HDSL га ўхшаш SDSL TI / E1 линия тезлигига
мос тушувчи тезлик билан симметрик маълумотларни узатишни
таъминлайди. Лекин бу технологияда иккига мухим фарқ бор. Биринчидан
фақат битта витая жуфтрик сим ишлатилади. Иккинчидан максимал узатиш
масофаси чекланган - 3 км. Бу технология бизнес хизматчилари учун керакли
афзалликларни таъминлайди; уларга Интернет тармоғига юқори тезликли
кириш; кўп каналли телефон алоқа (VO DSL технология) ташкил қилиш ва
хоказо. Бу оилага МS DSL (Multi-speed SDSL) технологиясини киритса
бўлади. Бу технология оптимал узоқликка эришиш учун узатиш тезлигини
ўзгартиришга йўл беради.
SDSL HDSL га ўхшаш тавсифласа бўлади. Лекин SDSL HDSL
қараганда кам масофа ўтишга мўлжалланган, ваҳоланки иккинчи жуфтликни
тежаш мумкин. Кўпроқ фойдаланувчининг офиси оператор бор нуқтадан 3
км дан кўп бўлмаган масофада бўлиниш мумкин, бу ҳолатда SDSL
технология HDSL га қараганда нархи /унинг фойдаланувчиларига хизмат
сифати нисбати бўйича сезиларли афзалликка эга. M SDSL вариант кабел
холати яхши бўлмагада камроқ тезлик билан худди шундай масофани
ўтишга, йўл беради. Тўлиқ 2 Мбит/с хамма мижозларга хам керак эмас,
кўпроқ 256 ѐки 128 кбит/с ҳам етарлидир.
VDSL- ўта юқори тезликли РАЛ хDSL технологиясини энг юқори
тезликли технологияси ҳисобланади.
У
ассимметрик
вариантда
маълумотлар
узатиш
тезлиги
фойдаланувчига downstream 13 дан 52 Мбит/с фойдаланувчидан (upstream)
1,6 дан 6,4 Мбит/с(16 Мбит/с гача).
Симметрик вариант учун 13 дан 26 Мбит/с.
Телефон симларини битта витая жуфтлиги бўйича ишлайди. VDSL
технология ОТАЛни фойдаланувчигача ѐтказишга тежамли самарали
альтернативи сифатида кўрилади. Лекин маълумотлар узатиш максимал
масофаси 52 Мбит/с тезликда 300м дан ва 13Мбит/с гача тезликда 1,5 км гача
тенг. VDSL ADSL ўхшаш ишлатилади. Бундан ташқари юқори аниқли
телевидения (HDTV) сигналларини узатиш, сўров бўйича видеони узатиш
ва хоказо учун ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |