«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
Янгийўл тумани ИИБ бошлиғи
подполковник
___________ А.А.СУЛТОНОВ
«____» июль 2020 йил
Қ А Р О Р
Жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва маъмурий хуқуқбузарликка
оид иш қўзғатиш хақида
«____» июль 2020 йил Янгийўл тумани
Янгийўл тумани ИИБ ХПБ профилактика инспектори лейтенант Ф.М.Усманов., Янгийўл тумани, Самарқанд махалласи, Навруз кўчаси 1-уйда яшовчи, 6 сентябрь 1998 йилда туғилган Кенжаева Шахзода Ўткир қизини 102 рақами орқали ИИБ га берган оғзаки хабари ва Ярманова Гавхар Илясовнани Янгийўл тумани ИИБ бошлиғи номига ёзган ёзма аризаси юзасидан тўпланган, 2020 йил 13 июль куни Янгийўл тумани ИИБ НҚ Ш-2 китобидан № 1490 рақами билан рўйхатдан ўтказилган хужжатлар билан танишиб чиқиб, қўйидагиларни,-
А Н И Қ Л А Д И М :
2020 йил 13 июль куни Янгийўл тумани, Самарқанд махалласи, Навруз кўчаси 1-уйда яшовчи, 6 сентябрь 1998 йилда туғилган Кенжаева Шахзода Ўткир қизи 102 рақами орқали ИИБ га оғзаки хабар бериб, у ўз оғзаки хабарида 2020 йил 13 июль куни соат тахминан 08:25 ларда уйларида отаси Ярманов Ўткир Кенджаевич нарсаларни ойнадан отиб синдирганини, уларни сўкканини ва улар укалари ва синглиси билан қочиб чиқиб кетишганини, шу сабабли отасига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб ўтган.
2020 йил 13 июль куни Янгийўл тумани, Самарқанд махалласи, Навруз кўчаси 1-уйда яшовчи, 26 февраль 1977 йилда туғилган Ярманова Гавхар Илясовна Янгийўл тумани ИИБ бошлиғи номига ёзма ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида 2020 йил 13 июль куни уни турмуш ўртоғи Ярманов Ўткир Кенджаевич билан жанжал бўлганини, эри келиб “харомлар” деб идишларни, трюмони устида турган парфимерия буюмларни синдириб бақир-чақир қилганини, у болаларини олиб қўшниникига чиқиб кетганини, сўнг микровалновка ва ошхона анжомларини хам синдириб ташлаганини, эри эркак бўлиб 1 та идиш сотиб олмаганини, кўп маротаба эшик-деразаларни синдириб кийимларни ёқиб юборган бўлганини, қўлбола самагон тайёрлаб ичиб миясига хар-хил гапларни сингдирганини, фарзандларини тўрттасини хам ўзи боқиб кийинтиришини, шу сабабли оиласини тинчлигини сақланишини сўраб ўтган.
Холат юзасидан тушинтириш хати берган Кенжаева Шахзода Ўткир қизи ўз тушинтириш хатида юқорида кўрсатилган манзилда оиласи билан яшашини, 2020 йил 13 июль куни соат тахминан 08:25 ларда уйларида отаси Ярманов Ўткир Кенджаевич нарсаларни ойнадан отиб синдирганини, уларни сўкканини ва улар укалари ва синглиси билан қочиб чиқиб кетишганини, укаси Бехрузни “хороми” деб хақоратлаганини, сўнг у махалла раисига ва 102 рақами орқали ИИБ га қўнғироқ қилганини маълум қилган.
Холат юзасидан тушинтириш хати берган Ярманова Гавхар Илясовна ўз тушинтириш хатида 2020 йил 13 июль куни уни турмуш ўртоғи Ярманов Ўткир билан жанжал бўлганини, эри келиб “харомлар” деб идишларни, трюмони устида турган парфимерия буюмларни синдириб бақир-чақир қилганини, у болаларини олиб қўшниникига чиқиб кетганини, сўнг микровалновка ва ошхона анжомларини хам синдириб ташлаганини, эри эркак бўлиб 1 та идиш сотиб олмаганини, кўп маротаба эшик-деразаларни синдириб кийимларни ёқиб юборган бўлганини, қўлбола самагон тайёрлаб ичиб миясига хар-хил гапларни сингдирганини, фарзандларини тўрттасини хам ўзи боқиб кийинтиришини маълум қилган.
Холат юзасидан тушинтириш хати берган Ярманов Ўткир Кенджаевич ўз тушинтириш хатида юқорида кўрсатилган манзилда оиласи билан яшашини, 4 нафар фарзанди борлигини, муқаддам судланганини, 2020 йил 13 июль куни кўчада жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиб уйларига маст холда келганини, уйларида тартибсизликни кўриб ва оиладаги эр-хотин совуқ муносабатлардан, унга беэтиборлик, ота сифатида менсимасликдан жахли чиқиб идишларни отиб синдирганини, турмуш ўртоғи Гавхарга “ол буларни” деса олмагани учун баланд овозда бақирганини, шунда болалари қўрқишиб қўшнини уйига чиқиб кетишганини маълум қилган.
Холат юзасидан тушинтириш хати берган Мусаева Мамлакат Нематовна, Мусаев Сирожиддин Анарбаевич ва Ярманов Умирзоқ Кенжабаевичлар ўз тушинтириш хатларида 2020 йил 13 июль куни соат 08:25 ларда Янгийўл тумани, Самарқанд махалласи, Навруз кўчаси 1-уйда яшовчи, 18 январь 1974 йилда туғилган Ярманов Ўткир Кенджаевич жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст холда уйларига келиб сабабсиз жанжал-тўполон қилиб, уйларидаги идиш-товоқ ва бошқа анжомларни отиб синдириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қастдан менсимасдан, безорилик оқибатида бақир-чақир қилиб, турмуш ўртоғи Ярманова Гавхар Илясовна ва фарзандларига бақириб, уларни хақоратлаб кўчага хайдаб бақир-чақир қилиб, милиция ходимларини қонуний талабларини бажармасдан уларга қаршилик кўрсатганлигини тасдиқлаб ўтганлар.
Олиб борилган терговолди суриштирув вақтида аниқланишича 2020 йил 13 июль куни соат 08:25 ларда Янгийўл тумани, Самарқанд махалласи, Навруз кўчаси 1-уйда яшовчи, 18 январь 1974 йилда туғилган Ярманов Ўткир Кенджаевич жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст холда уйларига келиб сабабсиз жанжал-тўполон қилиб, уйларидаги идиш-товоқ ва бошқа анжомларни отиб синдириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қастдан менсимасдан, безорилик оқибатида бақир-чақир қилиб, турмуш ўртоғи Ярманова Гавхар Илясовна ва фарзандларига бақириб, уларни хақоратлаб кўчага хайдаб бақир-чақир қилиб, милиция ходимларини қонуний талабларини бажармасдан уларга қаршилик кўрсатганлиги, холатда фуқаро Ярманов Ўткир Кенджаевични харакатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган майда безорилик, 187-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жамоат жойларида алкогол махсулотларини истеъмол қилиш ва 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган милиция ходимини қонуний талабларини бажармаслик хуқуқбузарликлари аломатлари мавжудлиги, у муқаддам бир йил давомида маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги, уни харакатларида жиноят аломатлари йўқлигини инобатга олиб унга нисбатан тўпланган хужжатлар асосида жиноят иши қўзғатишни рад қилиш, қарор нусхаси назорат тартибида ўрганиб чиқишлик учун Янгийўл тумани прокуратурасига юбориш ва тўпланган хужжатларни маъмурий тартибда кўриб чиқилиши учун Янгийул шахар маъмурий судига юборилиши мақсадга мувофиқ.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 333, 83-моддаси 2-бандини қўллаб,-
Do'stlaringiz bilan baham: |