Партиянинг асосий мақсади:
мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш ҳам давлат, ҳам жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашиш.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) хақида
Партия етакчиси Улуғбек Иноятов, 9955 та бошланғич ташкилотлари ва 424.500 нафардан ортиқ аъзоси мавжуд.
“Ўзбекистон Халқ демократик партиясига 1991 йил
1 ноябрдаги партиянинг Таъсис қурултойида асос солинган.
Партиянинг асосий мақсади:
-ижтимоий қўллаб-қувватлашга ва ҳимояга эҳтиёжманд фуқаролар манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади.
Булар – иқтисодиётда банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезадиган ва ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган одамлар; доимий иш жойи ва муқим маошга эга бўлмаган аҳоли қатлами, бошқа ижтимоий соҳаларнинг ходимлари ва мутахассислари, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, пенсионерлар ҳамда имкониятлари чекланган кишилар.
-катта ҳаётга кириб келаётган ёшларнинг касб-ҳунар танлаши, таълим олиши ва иш ўрнига эга бўлиши учун адолатли, барча учун тенг ҳамда ижтимоий очиқ шарт-шароитлар яратиш;
4. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳақида
Партия етакчиси Наримон Умаров, 6 070 та бошланғич ташкилотлари ва 383.957 нафардан ортиқ аъзоси мавжуд.
Ўзбекистон “Адолат” СДП 1995 йил 18 февралда партиянинг биринчи Таъсис қурултойида ташкил топган:
Партиянинг асосий мақсади:
демократик, ҳуқуқий давлатни, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган кучли, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишда ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, бирдамлиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган маънавий жипслашган жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этиш;
миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, ҳар қандай миллатчилик, диний экстремизм, терроризм иллатларига қарши кураш олиб бориш, динлараро бағрикенгликни, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни тарғиб қилиш;
Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида ўз ўрнини эгаллаши, дунёдаги илғор давлатлар билан халқаро ҳуқуқ талаблари асосида ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантириш учун фаолият кўрсатиш;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси ҳақида
Партия етакчиси Алишер Қодиров, 5578 та бошланғич ташкилотлари ва 190.000 нафардан ортиқ аъзоси мавжуд.
2008 йил 20 июн куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон "Фидокорлар" миллий демократик партиясининг бирлашиш Қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |