Т а с д и қ л а й м а н” Самарқанд Ветеринария Медицинаси Институти Тошкент филиали директори



Download 26,09 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi26,09 Kb.
#85228
  1   2
Bog'liq
ХҲБ Йўриқнома


Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Самарқанд Ветеринария Медицинаси Институти Тошкент филиали директори
Профессор ______________Б.Қ.Мадартов
Самарқанд Ветеринария Медицинаси Институти Тошкент филиали
Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғининг
ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ


I.Умумий қоидалар
1.1. Самарқанд Ветеринария Медицинаси Институти Тошкент филиали Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи – бўлим бошлиғи, бўлимнинг услубчиси (кейинг ўринларда “бўлим ходими” деб юритилади)дан иборат бўлиб, бўлим бошлиғи ўз хизмат фаолияти давомида Самарқанд Ветеринария Медицинаси Институти Тошкент филиали директорига бўйсунади.
1.2. Бўлим бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва институтнинг илмий кенгаши ҳамда институт фаолиятига оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни пухта ўзлаштириб боради, уларга амал қилади ва ўз фаолиятини уларга асосан ташкил этади.
1.3. Бўлим бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 майдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2142 сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 октабрдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 299-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августдаги “Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3170 сонли қарори ва мазкур лавозим йўриқномасига амал қилган ҳолда ўз ишини ташкиллаштиради ва олиб боради.
II. Бўлим бошлиғининг вазифалари ва функциялари
2.1. Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- институтнинг халқаро алоқалари ва ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш;
- ветеринария соҳасидаги халқаро нуфузга эга Битим, Шартнома ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва имзоланишини ташкил этиш ҳамда бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
- бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш.
2.2. халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, кўрсатмалари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари ва қарорларини, бўлим фаолиятига оид институт буйруқлари ва қарорларини ўз вақтида ва натижали бажарилиши, шунингдек, хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва чет эл ваколатхоналари билан ўзаро фойдали ҳаморликнинг устивор йўналишларини пухта ишлаб чиқишни таъминлайди;
2) бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва бўлимга юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши учун шахсан жавоб беради, бўлим масъул ҳодимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
3) бўлим Низоми ва иш режаси асосида унинг иш тарзи ва услубларини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;
4) институтда амалда бўлган тартиб ва йўриқномларга мувофиқ бўлимда иш юритишни тезкор, аниқ ва тўғри олиб борилишини таъминлайди;
5) бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича институтнинг бошқа бўлимлари билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда иштирок этади;
6) институт раҳбарияти ҳузуридаги йиғилишлар ҳамда кенгашларда, шунингдек, бошқа институтлар ва идоралар томонидан ўтказиладиган мажлисларда бўлим ваколатига кирадиган масалаларни тайёрлашда ва муҳокама қилишда қатнашади;
7) бўлимдаги бўш лавозимларга номзодлар юзасидан ҳамда бўлимда фаолият юритаётган ҳодимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат ва ижро интизоми қоидаларини бузилишига йўл қўйган ҳодимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари бўйича институт раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади;
8) хорижий ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш бўйича раҳбариятга белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун таклифларни киритади;
9) халқаро дастурларнинг мониторингини олиб боради, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан келишилган ҳолда хорижий мамлакатларнинг тегишли вазирликлари, халқаро ташкилотлар билан ветеринария соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича идоралараро ва Ҳукуматлараро Битим ва Шартномларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишда иштирок этади;
10) мустақил равишда ёки бошқа бўлимлар билан биргаликда институтнинг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида таклифлар тайёрлайди;
11) ўзининг хизмат ваколатлари доирасида давлат ва жамоат ташкилотларида институт манфаатларини ифода этади.

Download 26,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish