«t a m a d d u n»


bet172/176
Sana07.11.2022
Hajmi
#861521
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   176
Bog'liq
Маънолар оламига сафар. (Алишер Навоий ғазалларига шарҳ). Комилов Н

УСТОД ВА ЁШ ИСТЕЪДОД
Мумтоз, адабиётимиз бобокалони Алишер Н авоий­
нинг сермазмун хаёти, шахсий фазилатлари, иктидор 
ва камолоти замондошлари учун намуна булганидек, бу- 
гунги ёш ижодкорларимиз учун хам ибрат мактабидир. 
Маълумки, Навоий жуда куп ёш ижодкорларга рахна- 
молик килган. Унлаб истеъдод сохиблари — шоир ва 
муаррих, рассом ва хаттотлар бу куёш симон зотнинг 
химмати ва хамияти соясида вояга етганлар. Улуг шоир 
истеъдод тарбияси борасида, таъбир жоиз булса истеъ­
дод педагогикасини ишлаб чиккан. Истеъдодни таниш 
ва эътироф этиш йуллари, табиий кобилият, билим ва 
мехнат, тахсил ва абадий таъсир, рагбатлантириш ва 
талабчанлик, ахлокий сифатлар ва унинг истеъдодга 
таъсири, гоявий етуклик ва махоратни устириш каби 
масалалар Навоийнинг доим диккат марказида булган.
А ллома устозни нг бу борадаги караш лари унинг 
“ М аж олис у н -н а ф о и с ” , “Хамсат у л -м утахай й и ри н ” , 
“ Махбуб ул-кулуб” , “Тарихи анбиё ва хукамо” , “ Н а- 
сойим ул-мухаббат” каби бир кдтор асарларида шу- 
нингдек, замондошлари асарларида уз ифодасини топ­
тан. “ М ажолис у н -н аф о и с”нинг учинчи ва туртинчи 
мажлисларида ёш каламкаш лар хакида, ижод ахдининг 
тарбияси хусусида суз боради.
Навоий ижодкор шахе хакида гапира туриб, биринчи 
навбатда, унинг истеъдоди даражасини белгилайди. Чу- 
нончи, “хуштабъ киш и”, “яхши табълик йигит” , “табъи 
хам хофизаси хам яхш и”, “табъгинаси бор”, “назмга май- 
ли бор” каби иборалар оркали шоирнинг ижодий икти- 
дори, шеър айтиш махоратини фаркдайди. Шундан сунг 
ёш ижодкорларни шеъриятдаги кайси бир тур ёки жан- 
рига майли борлигини (хажвгуй, маснавийнавис, газал- 
саро, муаммочи) хамда унинг услубини (ошикона шеър- 
га майл, орифона ижод, хазинлик, к^тзиоклик ва бошка­
лар) аникдаб, шунга кура тарбия, тахсил тадбирларини 
куллайди. Хаддан зиёд хазин куйловчи айрим ёшларни
20 - 1X3
S05


кузатган шоир бунинг сабабини аникдагач, эхтиёткор- 
лик билан уларнинг рухи ни кутарган, фаол ва ишчан 
булишга чакирган.
Хусусан, ёш ларнинг шахсий хислатлари, савияси, 
ахлок-одоби, тахсил курган-курмаганлиги устозни куп 
кизиктпрган. Камтарлик, мулойимлик, хуштавозе булиш, 
мехнатсеварлик, бурролик, хозиржавобликни ижодкор- 
нинг фазилатлари деб билган Навоий ялковлик, пари- 
шонлик, жунунсифат юриш, кеккайиш, хавоийлик, ша- 
робхурликка берилиш сингари ёмон одатларни каттик 
коралайди. Бу каби салбий хислатлар бир канча ёш ис- 
теъдодларни нобуд этганлиги “ Мажолис ун-нафоис” аса- 
рида катор мисоллар билан курсатиб берилган: “ Мав- 
лоно Сафий... хушёрлиг ва басе одамиваш ва хаё ва одоб- 
лиг йигитдур. Аммо сархушликда узга мохият булур, 
балки расвонамо булур эрди. Бу учурда тавбага тавфик 
булди. Умид улким, HCTHKOMarFa хам мувофик булгай” .
Шероздан Хиротга укишга келган Саид Куроза исмли 
кимсасиз етим болани Навоий уз тарбиясига олиб, уш а 
алохида мураббийлар тайинлайди, “шафкат ва машак- 
катлар” кургузади. Афсуски, куп утмай болада ножуя 
киликдар зохир булади. Шоир уни тузатиш чораларини 
куради. Аммо фойда бермайди. Окибатда бу йигит Хирот- 
да туролмай, Самаркандга кайтади ва у ердаги хамрий — 
майхурларга кушилиб, бутунлай нобуд булади. Самарк- 
андлик ёш шоир Саид Кутб Лакаданг эса бадахлоклиги 
туфайли хибсга олиниб катлга хукм этилади. Алншер 
Навоий орага тушиб катлни бекор килишга эришади. 
Лекин “ул нокасгина” бундан хулоса чикармай, уз юртп- 
га кочиб, ёмон ишларини давом эттиради. Бундай хол- 
лар Навоийни бехад ранжитган. Узини идора квдолма- 
ган, яхшиликни, хурматни билмаган кишилардан, гарчи 
уларда истеъдод нишонаси булса-да, чинакам ижодкор 
чикмаслигини айтиб. уларнинг такдирига ачинади.
Н авоий танкидига учраган салбий хислатлардан яна 
бири ~ дангасалик, истеъдодни истифода кила бил- 
масликдир: “ М авлоно Нодирий яхши табъи бор, аммо


куп лаванддур. Муддате ф акир била мусохибат эрди, 
узин лавандлиган забт кила олмади, яна уз иш ини кей- 
инга юборди”. Ш оир Кабулийнинг “днмокида парешон- 
лир ва таврила лавандлир” булганлиги учун тахеилни 
охирнга етказмаган ва муддаосига эриша олмаган. Хо- 
размлик Ж оний деган ш оирнинг эса “Хеле жунун зоти- 
да борким, салохият касбига монеъдур, йук эрса 
Fapo- 
батлир табьринаси бор". М авлоно Кавсарий “табъида 
назм айтур кобилияти бор, аммо машруллук кил м ае”.
Бундай ёш ларнинг бир кисми Н авоий ва Ж ом ий- 
нинг танбехларини кулокка илиб, “туз йулга” кирган- 
лар, улуг шоир бу холни хурсандчилик билан кайд этиб, 
улар истикболига умид билдирган.
Н авоийнинг фикрича, ижодга дил боглаган одамда 
албатта табиий истеъдод — табъ булиши лозим. Курук 
хавас билан шоирликдаъво килиш ярашмайди. Э нгём они 
шуки, деб куйинади шоир, курук назмни шеър атаб, “юз 
машаккат билан бир байт борлайтурран, даъвоенни эса 
етти фалакдан оширатурган”лар хам бор. Баъзан улар- 
дан биров яхши байт хам воке булар, лекин бу хали шо- 
ирлик даъвоенни килишга хукук бермайдн. Ахир, шоир 
сузида хакикат ва маърифатдан бахра берадиган маъно, 
шавку завк ва “шуълаафкан харорат” булмоги лозим.
Ш оирона таркиблар дардли, ёник юракларда пайдо 
булади.
Х акики й истеъдод ни ш он аси мавжуд одамда илм 
олиш га иш тиёк хам, хофиза хам кучли булади. Н авоий 
буни Румий, Саъдий, Хофиз, Ж омий каби ёркин сий- 
молар мисолида курсатади. Барча илмлардан хабардор 
бу дониш м анд зотларнинг эл орасида хаки м -ф айла- 
суф, шайх — йул бош ловчи каби табаррук унвонлар 
билан улурланишларига боис шуднр. Ш оир стук фай- 
ласуф, хирадманд одам булгандагина унинг сузи халк 
эътиборини козонади. Б ирок бу мартабага осонликча 
эриш илмайди. Буига катта захмат ва чидам, кунт, таъ- 
лим ва тахсил оркали муяссар булинади. Ш унинг учун 
Навоий хофиза — хотира, зехн, фантазиянинг ролини


алохида таъкидлаб, такрорий мутолаа, маш ки хофиза
— шеър ёдлашни тавсия этади. М ашк килиш , кайта- 
кайта иш лаш и стеъдодни устириш га кум аклаш ади: 
"М авлоно М иракий ...кичик ёш лик хомтабърок йигит- 
дур. Имкони бордурким, табъига куп иш буюрса пух- 
талик пайдо килур” . Навоий даврида ёшларга таълим 
бериш n
0
F
0
HaMa-n
0
F
0
Ha кугарилиш усулига асослан- 
ган эди. Яъни, савод чикарилгач, аввал уз устозидан 
таълим олар, кейинчалик, билим ва кобилияти такозо 
этса кагтарок устозга кул берар, сунг яна улутропна 
утар эди. Шу йусин энг истеъдодли, сараланган ёшлар 
Ж омий ва Навоийга шогирд тушардилар.
Кайси сохага кул урмасин, уни тез эгаллаб оладиган 
кобилиятли ёшлар Навоий замонида анчагина булган. 
Хам тарихчи, хам рассом. хам бастакор, бунинг устига 
яхши шоир ва хакимлик кулидан келадиганлар катта 
хурматга сазовор эдилар. Бирок Навоийни бир нарса 
таш виш га солади: куп киррали истеъдод сохиблари- 
нинг аксарияти шунча хунарни эгаллаган холда амал- 
да бирор сохада узларини курсатолмайдилар. Улар гох 
унга, гох бунга уриниб, умрни бехудага утказадилар. 
Куп урганиш яхши, лекин муайян сохада киш иларга 
фойда келтириш лозим. Одамларга нафи тегмаган ис­
теъдод, амалга ошмаган ният каби, киш ига армондир.
Шу муносабат билан устод Навоий ёшларга бир со­
хага ёки адабиётнинг маълум ж анрига кул уриш дан 
олдин, кобилияти етиш -етм аслигини аникдаб олиш
лозимлигини уктиради. Икгидорга карамай бехуда ури- 
ниш бор истеъдодни хам издан чикариши мумкин. Маъ- 
лумки, Хирот адабий мухитида талайгина хамсанавис- 
лар майдонга чиккан. Улар орасида бир кадар муваф- 
факиятга эриш ганлари хам бор. Бирок купчилиги ар- 
зирли достой битолмасдан, унутилган. Вахоланки, улар 
кичик жанрларда дурустгина ижод килиш лари мум­
кин эди. Навоий бундай ёш ларнинг “катта” асарлари­
дан кичик мисоллар келтириб, уларда етук саиъаткор- 
ларга хос хаёл кила билиш куввати, юксак махорат- 
нинг етиш маслигини курсатади.


Улуг ш оир айрим ёшлардаги курук. манманлик, са- 
лафларни назар писанд кил май, узини хаммадан юкори 
куйиш одатини ёмон курган. Куча-куйда, мажлисларда 
кукрагига урпб: “ Мен Фнрдавсий иш ини бир ойда ба- 
жараман, Низомий карш имда ип эш олм айди” , дегув- 
чилар устидан захарханда киладн; уларии камтарликка, 
суз билан эмас, иш билан узларини курсатишга даъват 
этади. Жумладан, мавлоно Абдуллох на “ Ш охнома”ни, 
на Низомий ва Дехдавий “Хамса”ларини писанд кида­
ли, Ж ом ийни эътироф этадим и-йукм и, маълум эмас, 
вахоланки “биз факирлар узимизни ул жаноблар дас- 
гурхонининг резачини деб биламиз” , дейди устоз.
Ёш лардаги 
Fypvp, 
гайрат ва ш ижоатни маъкуллаш 
лозим, бу — яхши сифат, бирок уни хоксорлик, кам- 
гарлик билан омухта этм ок даркор, деб билади Наво- 
ий. Бу борада Абдурахмон Ж ом ийни ибрат килиб курса- 
тади. Ш унинг учун булса керак, сийистонлик козизо- 
ланинг шеъриятдаги кобилиятини эътироф этса хам, 
ортикча манманлигини ёкгирмайди. Уни Ж омий хузу- 
рига ю бориб уялтиради. Д устларнинг тугри, бегараз 
танкидини кабул килиш кншига малол келтирса, жиз- 
закилик, танкидни тан олмаслик ижодкорга яраш май- 
ли (Буни Навоий самаркаидлик шоир Риёзий мисоли- 
да курсатган). “ М ажолис у н -и аф ои с”да панд-насихат- 
ни кулогпга олмай, на истеъдодини, на илмини ишга 
соладиган “раъносиф ат ва худоройлик билан авкоти- 
пи (вактини — Н.К) зое килувчи” Осафий сингари та- 
касалтанг, хаёлпараст ёш лар, “ йигитлик \о ю хаваси 
билан пареш он” юрувчилар танкид этилади. Алишер 
Навоий ёш ижодкор тарбиясида мехнат, унинг атро- 
фидаги киш илар, маслакдош лари катта урин тутади, 
деб таълим беради. У мавлоно Савсаннй хакида ёзнб, 
дейди: “Озодаваш кишидур, купрок авкот Гавхаршод- 
бегим мадрасаси теграсида булур эрди, бефойда эл 
била мусохибатлиг килм ас, невчунким , бежихат ма- 
ш аккатларни узига раво курмас. Умил улким, бу дав­
лат барчата насиб булгай” . И ж одкор!i.u iг калби пок,
:Ю9


хаёли тоза, нияти эзгулик сари етакловчи экан, унинг 
дустлари, сухбатдошлари хам шундай фозил, доно одам­
лар бул
m o f h
лозим. Ж охил, нодонлардан узок юриш 
яхши. аммо гуш аниш инлик макбул эмас, адабий мах- 
филларга. мунозара-мусохабаларга катнаш мок, хаётда 
фаоллик курсатмок илхомни тоблайди, ижодий имко- 
ниятларни юза га чикаради.
Баъзи ёшлар салафларни мутолаа килиш пайтларида 
бутунлай улар таъсирига берилиб коладилар. Баъзан 
шундай хам булади ки, узлари билмаганлари холда са- 
лафлар мисралари, ибораларини узлаштириб, ишлатиб 
юрадилар. Бундай “тасарруф”дан кутулолмаган киши мус- 
такил ижод килиш кобилиятини хам аста-секин йукота- 
ди. Адабий тахсил — махоратни эгалпаш воситаси, такдид 
эса табънинг йуклигидан нишона эканлигини таъкидлай- 
ди Навоий. Табиий завки, мустакил ижод этиш кобилия­
ти булмай туриб, '‘узини шеърга мансуб” деб курсатувчи 
“эл кошида шеърхонлик” килувчилар адабиётнинг офа- 
тидир, шеъриятни улардан пок тутиш лозим.
“ Мажолис ун -н аф ои с”да зикр этилган ёш ш оирлар- 
нинг куплари билан Навоий шахсан таниш булган, сух- 
бат килиб, синаб курган, хулкини кузатган. Лекин шоир 
узи танимаган — “эмди пайдо булгон” ёш ларнинг шеър- 
лари хакида хам ч}жкр юритиб, холисона бахолайди ва 
улар ижодига ривож — ок. йул тилайди. Бу жихатдан 
хам улуг устознинг тутган йули ибратлидир. Чунки ус- 
тоз ок йул тилаганда ёш ижодкорнинг ютуклари билан 
бирга кусурларини хам курсагар, келгусида кусурлар- 
дан кутулиш чораларини тавсия этар эди.
Алишер Н авоийнинг яна бир одати гояг ибратли­
дир. У янги пайдо булган истеъдодни ёшларни хузу- 
рига чакириб сухбатлашган, синовдан утказган. Бунга 
истеъдодли адиб Зайниддин В осифпйнннг “ Бадоеъ ул- 
вакоеъ” асарида келтирилган вокеа гоят ибратлидир. 
Адиб узининг бошидан утган саргузаштни хикоя кил­
ган. Восифий ёшлигидан мураккаб маъноли асарлар- 
ни севиб укир экан, айникса, киши исмлари яш ирин-


Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish