«t a m a d d u n»


bet107/176
Sana07.11.2022
Hajmi
#861521
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   176
Bog'liq
Маънолар оламига сафар. (Алишер Навоий ғазалларига шарҳ). Комилов Н

/■У)


олишга кизикиш ни кучайтиради. Ш у тарика, киши 
мохият-хакикатни билиш иштиёки билан ёниб, бор­
там сари купрок, ташвиш-тараддудда булади. Инсон- 
нинг бутун хаётий фаолияти, ижод ва яратувчилик 
кобилияти, кашфу каромати ва файзу фазилатлари шу 
ишкнинг кудрати деб тал кии этилган.
Аммо инсон табиати икки асос — рухий ва моддий 
олам унсурларидан таркиб тоигани учун бу унсурлар 
орасида кураш боради. Агар моддий асос булмиш жисм 
талаблари кучайса, у хирс ва шахват, хайвоний кафе 
дом ига гирифтор булиб, борган сари тубанлашади. Бу 
хавфнинг олдини олиш учун киши доимий равишда 
рухий-маънавий эхтиёжларини кондириб бориши, шу 
жихатни тарбиялашга бел богламоги даркор. Бу ишда 
унга узидан кура комилрок инсон-пир рахнамолик 
килади. Пир ёки ориф деб тасаввуф ахли акду дониш- 
да етук, маърифат нури билан кал б и лиммо-лим, нок 
ният, иокиза ахлокли закий одамни назарда тутган- 
лар. Пир — кунгил махрами, хамдард, хаммаслак киши. 
Навоий назарида Жомий ана шундай шахе булган. Бун- 
дай шахслар хамма вакт эзгуликни уйлаб, узига эргаш- 
ган одамларни калб саховати билан тарбиялаганлар, 
уларнинг иродасини чиниктириб, кунгил чашмасининг 
кузини очиб, оламни янгича тушунишга, Х ак йулни 
химоя килишга' ургагганлар. Юкорида келгирганимиз 
газалда шу маънолар ифодаланган. Буни конкрет изох- 
лар билан шархлаб, тушунтиришга харакат киламиз.
Газалнинг биринчи байтида гаму андеша айёри, 
сунь меъмори, каманд, майхона каби суз ва бирикма- 
лар изохга мухтож. Каманд шеъриятда аксар ёр сочи 
урнида истиора сифатида кулланилади. Бирок бу уринда 
Навоий унинг асл лугавий маъноси — арконни назарда 
тутган. Раму андеша айёри — акл тадбиркорлиги, акду 
ташвиш тадбири деган маънони беради. Майхона эса 
"шавку завк ва илохий маърифат тулиб-тошган комил 
инсон — орифнинг ботиний дунёси ва Рухи мутлак 
манбаидир". (Саййид Жаъфар Сажжодий. Мусталахо-
160


ти урафо, 392-бст). Сунъ меъмори -Худо. Энди байт- 
нинг мазмунига келсак, Алишер Навоий баланд имо- 
ратлар, сарой ва калъаларнинг кунгурасига аркон таш- 
лаб, тирмашиб том устига чикиш одатига ишора килиб, 
дейди: "Азал меъмори — Худо майхона томини шунча- 
лик улук ва баланд килиб курган эканки, фикру таш- 
виш тадбирининг аркони унинг кунгурасининг учига 
етмайди". Ш оирнинг таъкпдича, акл ва тадбир билан 
майхона калъасини забт этиш мумкин эмас. Нега? Ч ун ­
ки ориф калбининг маърифати ва у оркали илохий рух 
манбаининг бекиёс гузаллигини идрок этишга (шуни 
айтиш керакки, Навоий ибора-тимсолларида хар доим 
икки маъно — ориф калби ва рухи мутлак биргаликда 
кузда тутилади, зеро ориф калби олий зот манбаига 
олиб борадиган бир восита, куприк деб каралган) фа- 
кат калб ва рух кодирдир; аклий мушохада, мантикий- 
тафаккурий билиш усули бунга кобил эмас. Маълум 
буладики, Алишер Навоий газалнинг матлаиданок та­
саввуф тарикатининг асосий талабларидан бирини баён 
этган. Бу галаб тарикат йулига кадам куйган одам учун 
биринчи жиддий мушкилот хам эди, чунки аклу хуш 
кудраги етмайдиган нарсага кунгил майли билан эри- 
шиш — рухий иродани кайтадан куриш, узини уз виж- 
дони, эътикоди олдида жавобгар хисоблаб, каттик на- 
зорат осгига олиш, жуда куп дунёвий хавас-хохишлар- 
дан воз кечиш демакдир. Майхона касрининг буюкли- 
ги олам сиру асрори, ажойиботлари, ходиса-вокеала- 
рининг бехад куплиги, уни билиш, мохиятига етиш 
кийинчилигидир, айни вактда саркаш нафс куткула- 
рини енгиш, юксак ахлокий одам булиш машаккагла- 
рини хам англатади.
И ккинчи байт биринчи байтдаги фикрни давом эт- 
тиради: толиб (ёки ошик) аклу тадбир билан комил 
инсон мартабасига кутарилишга — майхонани забт 
этишга кузи етмагандан кейин, бу бинонинг деворла- 
рини хидлаш билан каноатланади. Яъни, пирнинг му- 
хитига якинлашиб, унга кул бериб, дастлабки наси-
II - 183 
/в/


хатларпни эшитишлан бахра олали. Майхона деворн, 
шундай килиб, пири комилнпнг мухити, ташки, зохи- 
рий дунёсидир. Иккинчи тарафдан. бу — бизни ураб 
олган моддий дунё хам. Чунки калъа ичидаги рух ман- 
баини идрок этиш, аввало калъа деворлари — дунё ашё- 
ларини урганиш, хаёл ва сезгилар оркали унинг мохи- 
ятига етиб бориш билан амалга ошади. Заъфи хумор- 
кайфнинг таркала бошлаши, ишкнинг вактинча сусай- 
иши, хакикатга шубха билан караш, шубхаланиш лах- 
засини билдиради. Кахгил - сомонли лой. Май лойи
— шароб куйкуми, дукё мулки, хиссий иштиёклардан 
хал и покланмаган рухтимсоли. Алхосил, байтнинг маз- 
муни куйидагича: "Майхона деворини май лойи билан 
шуваганлар шекилли, хуморим таркалганда димошмга 
сомонли лой хиди уриб, яна мает булдим”. Ёки: "Му- 
хаббатим вактинча сусайганда (кунгилда шубха туги л- 
ганда), пирга якинлашганим сабабли шубхаларим тар- 
калиб, калбимда и ш к яна аввалгидай алангаланди” . 
Пирнинг ички олам и унинг нутки, харакатлари, каро- 
матида зухур этганидай, Рухи мутлак хам дунё гузал- 
лигида жилваланиб, кишипи мафтун этади. Орифнинг 
завки саликаси, нозикфахм заковати дакик маънолар 
магзини осон чакиб, мушкул масалаларни ички бир 
фаросат билан хал килиб бера олади. Бу худди кадах- 
дан томгап май томчилари каби ошик дилига хикмат 
нури булиб куйилади. Ш у маънода тасаввуф ахли \ум. 
хумхона, 
c o F a p , 
жом, майкада деганда хам орифнинг 
нурфайз жозиб юрагини тушунганлар.
У чин чи баГида биз тушунмайдиган учта суз бор. 
Булар: куб. хуршид, паргор. Куб-шароб сакланадиган 
хум, мажозий маънода, боя айтганимиздай, ори([)нинг 
кунгли ва рухи мутлак. Хуршил — куёш. Паргор-дойра 
чизадиган асбоб (циркуль); баъзан йул-йурик, чора- 
тадбир маъносида хам кулланилади. Ш унга кура газал- 
нмнг учинчи байтини хозирги тилимизга буплай тар- 
жима килса булади: "Огзигача май тулгазилган хум худди 
куёшга ухшайди, гуё Алл охни н г дойра чизгачи бу икки


куёшнинг (яъни, фалак куёши ва май хумининг) гар- 
дишини чизганда бир пайтда баравар очилгандай". Ёхуд: 
"М ай хуми билан куёшнинг тархи бир хил, улар бирга 
бир вактда яратилган ухшаш нарсалардир". Ш оир айт- 
мокчики, куёш хам май хуми, яъни, бирламчи манба- 
дан нишона. Ш у сабабли улар бир-бирининг мавжуд- 
лигини исботлайдилар — куёшнинг дал ил и куёш. Май 
хумини куёшга ухшатиш билан Навоий ориф кал би- 
mi ш' саховати, карамининг беиоёнлигини таъкидла- 
мокчи, зеро куёш уз харораги, зиёси билан оламни 
мунаввар этгандай, ориф калби хам ошикларни фаро- 
вон бахравар эта олади. Бундан ташкари, бу ерда то- 
либнинг зохирий мушохададан (майхона деворини хид- 
лаш) аста-секин ботиний маъноларни англаш сари бо- 
раётгани, бундан хайратланаётгани хам ифодаланган.
Туртничи байт шархи. Хонакох — суфийлар H
h f u

либ важду самоъ билан шугулланадиган жой. Харобот 
сузининг лугавий маъноси вайрона, шаробхона булса- 
да, аммо тасаввуф ахли истилохида инсон жисмининг 
хароб булиши — каноат, факр йулига кириб, хайвоний 
нафслар, кераксиз, ёмон хулк-одатлардан кутулиб, узни 
хоксорлик, камтаринлик рутбасига солишдир. Харо- 
ботийлар, яъни риндлар "майхона таралдудидин бехо- 
нумонлиги ва паймона тааллукидан бесарусомонлиги" 
("Махбуб ул-кулуб") билан машхур. Улар учун "тожу 
тахт туфрок билан тенг", хамма нарсадан форгн, ёлгиз 
ёр ишкида сармаст. Хирка — суфийлар киядиган йир- 
тик жанда кийим. Бундан ташкари, инсоннинг бада- 
ни, сурати ва ашёлар одами хам. Бахя — ямок, жияк. 
Маблаги кори - ишининг натижаси, ахволи, бор-буди 
демак. Хуллас, байтнинг мазмуни бундай: "Хонакох 
шайхи май ичибди, яъни унинг кунглида илохий нур 
иорлаб, бу хузурдан сархуш булибди. Эй ошик харобо- 
тийлар, сиз хам бу хабардан хурсанд булиб, важд-холга 
тушинг. Курмайсизми, шайхнинг ахволи унинг жанда 
тунининг йиртикларидан маълум булди, яъни боти-


ний олам и юзага чикди. маърифат нури шуълаланди". 
Байтнинг иккинчи сатрида суфийларнинг уз жамоала- 
ри мажлисида жазава хуружида раксу самоъга тушиб. 
кийимлари чок-чокидан сукилиб кетишига ишора бор.
Бешинчи ва олтинчи байтларда шоирона ифода-тим- 
соллар оркали кадимги ва хозирги фалсафанинг учта 
мухим категорияси тушунтирилган. Булар мохият ва 
ходиса, мазмун ва шакл, жузъ ва кулл (яккалик ва уму- 
мийлик) категорияларидир. Бирок фалсафий катего- 
риялар хакида гапиришдан олдин нотаниш сузларнинг 
маъносини билиб олишимиз керак. Масалан, мосиво
— F a i ip ,
узга, ундан бошка деган маъноларни ифода- 
лаб келади. М азкур фалсафий-тасаввуфий истилох- 
нинг моадо деган иккинчи атамаси хам бор. Навоий 
дсвонининг биринчи газалида шу суз ишлатилган. 
Шархланаётган газалимизда эса, шоир мосиво деб 
моддий борлик, яъни дунёни назарда тутган. Чунки 
дунё М утлак рух билан инсон орасида, яъни калб 
билан "У ” орасида гайр, бегона бир тусик, узгалик- 
дир. Ш у каби о ш и к билан м аъш ук орасида парда 
булиб турган жисм, бадан ва унинг эхтиёжлари хам 
узгадир. Ш арк шоирлари асарларида учрайдиган Ра- 
киб — севишганларни ажратиб турувчи шахе шу xv- 
сусиятларни жамлаган образ булиб гавдаланади. Бе ­
ш инчи байтдаги буд- асос, хаки кий мавжудликни, 
намуд — кур и н и ш , ш аклий белгиларни англатса, 
хубоб — сув ва бошка суюкликлар юзасида пайдо була- 
диган пуфакчадир. Бу суз мавж билан биргаликда 
харакат, мохиятнинг зухуротини билдиради. Энди 
бешинчи байт мазмунини кайд этиш мумкин: "Кузга 
ташланган нарсалар (узгаликлар) зоти азалийнинг 
хакикий мохиятини англатмайди, шу сингари пуфак- 
ча ва тулкин майнинг узи эмас, балки шаклий ифо- 
дасидир". Ё к и бошкача килиб айтсак: "М ай устидаги 
иуфак ва мавж майнинг мохиятини акс эттирмага- 
нидай, "У" дан бошка куринган ашелар " У н и н г бор-


лигини — мавжудиятини белгиламайди, улар ташки 
белгилардир, холос".
Шунддй килиб. ташки дунё ва ундаги нарсалар мо- 
хият эмас, балки ходисадир. Мохият - Рухи мутлак 
ёки ориф кунглидаги маърифат. Айни вактда, моддий 
дунё — шакл, рух эса-мазмун. Инсон ходиса ва шакл- 
ларга махлиё булмаслиги керак, унинг максади ва ва- 
зифаси мохияг-мазмунни билиб олиш. Тутрироки, ходи- 
са-шаклни билишдан мохият- мазмунни билишга караб 
бориш. Демак, тасаввуфда дунё мутлак, Рух билан ин­
сон орасидаги тусик деб хисобланса-да, бирок, бари­
бир, дунёни билиш шарт килиб куйилган. дунёни бил- 
масдан туриб, мохиятни (Хакни) идрок этиш мумкин 
эмаслиги тан олинган. Ш у тарика, ходиса мохиятни 
билиш йулида имтихон, чунки у ранг-баранг ва хил- 
ма-хил. Ш арк файласуфлари бу микдорий купликни 
асмо (исмлар), ашё (нарсалар), сифот (сифатлар), им- 
тиёз (фаркдар), афъол (харакат-фаолият), важх (юз, 
жихат) ва бошка истилохлар воситасида тавсиф этиб 
келганлар. Микдорий хилма-хиллик мантикий равиш- 
да, жузъият ва куллият, яъни тур ва жинс тушунчала- 
рини келтириб чикаради. Ж узъият (гасаввуфчилар буни 
касрат хам деганлар) куллиятга, яъни вахдатга зиддир. 
Шундай булгач, уларнинг хусусиятида хам карама-кар- 
шилик мавжуд: вахдат — Бирламчи кудрат тургун. хара- 
катсиз жавхар (субстанция) булса, касрат — тафсилий- 
лик. доимий харакат, ривожланнш конуниятига то- 
беъ. Демак, майнинг мавж ва пуфакчаларини томоша 
килиш, мушохада этиш билан чегараланмасдан, худди 
ходисадан мохиятга караб борплгандай. касратдан вах­
датга караб бориш ва шу асосда бирламчи кудрат на- 
фосатини идрок этиш, хузурланиш мумкин. Газалнинг 
олтинчи байтида бу фикр очикрок ифодаланган (бун­
да тахрик — харакат, сукун — тургунлик, тпниш): "Пу- 
фак билан тулкин майнинг харакати, тажаллисидир. 
Бу харакат тингач, тиник майнинг тоза вужудидан бо­
шка нима колади?".


Бу вужудни идрок этган киши Ёр хузурига мушар- 
раф булиб, фано мартабасига якишташадиким, газал- 
нинг еттинчи байти шу хусусдадир. Хайвон суйи деб, 
гуё одамзод ичганда абадий умр топадиган афсонавий 
ер ости мамлакатининг чашмасини атаганлар. Тасав- 
вуфда у ишк-мухаббат булоки, хаки кат нурининг ман- 
баини англатади. Байтнинг мазмуни эса бундай: "И ш к
чашмасида ёки хакикий нур манбаида курилган куёш 
аксими ё жонга ухшаш май ичида азал сокийсининг 
гулдай зебо юзи намоён булганми?" Сокий сузи хам бу 
ерда рамзий маънога эга, яъни мутлак файзиёт, маъ­
рифат булоги демак. Майда Ёр жамолини куриш, май 
идишини куёш га ухшатиш Навоийнинг севган образ- 
ларидан. "Ашракат мин акси шамсил каъси анвор ул- 
худо, Ёр аксин майда кур деб жомдин чикди садо" — 
чикаётган куёш косасининг аксидан хидоят нурлари 
иорлаб куринди, жомдан Ёр жамолини майда кур, де­
ган садо чикди. "Хазойин ул-маоний" девони мана шу 
байт билан бошланади. Ш оир назарида ловуллаган олов 
кураси -- муаззам офтоб хам уша буюк илохий кудрат- 
нинг инъикоси, мавжудотни харакатга келтирувчи май 
тулгазилган жом, унинг порлаши эса — Ёр жамоли.
Ёр жамолини курган ош ик максадга эришиб, фано 
водийсига кириб боради. Базалнинг охирги икки бай­
ти шу маънони ифодалашга хизмат килади. Саккизин- 
чи байтдаги дайр аслида насронийлар ва оташпараст- 
лар ибодатхонасининг номи, мажозан эса майхона, 
дунёдир. Дайри фано — хайвоний нафсдан кутулган, 
рухан тирик, маънавий жихатдан етук кишилар маж- 
лиси. уларнинг ботиний олами. Навоий бу байтда маъ­
навий хакикатларни кашф этган одамлар хузурини 
кумсаш, улар хикматидан бахра олиш туй кус и ни ифо- 
далаган. Ш унинг учун у пири дайр деганда хам эзгу- 
лик ва карам дарёсининг тимсоли комил инсонни кузда 
тутган. Алхосил, байтнинг мазмуни: "Ю рак майхона 
исгайди, чунки унда пири комил кишиларга сабок бер- 
мокда, шояд менга \а\( шу май шуъласидан бир нима
166


егса". Ёки: "Кунгил жисм, вужуд йуколадиган, фано 
буладиган макон истайди. Чунки унда камолот ва етук- 
лик тимсоли маънавий шайх хаки кат файзидан элга 
бир-бир бода тутмокда. Зора, у бу хикмат ва дониш 
шаробидан менга хам бир култум узатса".
Туккизинчи байтга келсак, бунда иккита суз узак 
маъно ташийди. Биринчиси — наво. Навонинг маъно- 
лари куп. У мусика, куй, оханг, шу билан бирга мун- 
тазамлик, тартиб-интизом, симметрия, низомия, на- 
фосат тушунчаларини камраб олади. Агар бу маъно- 
ларнинг хаммасини бир жойга йигсак, наво умумба- 
шарий, умумжахоний оламнинг яхлит уйгунлигидан 
иборат олий гузалликни ифодалаган булади. Модо- 
мики шундай экан, ягона рухий кудратпинг мунта- 
зам харакати, созкорлиги кайдида калбнинг шукру 
шукухи, ором ва осойишталиги хам наводир. А л и ­
шер Навоий, шубхасиз, охирги байтда калб ороми, 
ички рухий коникиш нашидасини тасвирлаган. Бу 
нашила шоир юрагида бир муаззам куй булиб янгра- 
ган ва муганний (икки н чи узак суз) тушунчаси билан 
богланиб кетган. Муканний-чолгувчи дегани. Буурин- 
да эса у узлуксиз ёгиб турувчи нур — файзнинг наво- 
сини етказувчи, шу неъматдан огох этувчининг тим- 
солидир. Куй каби окиб келадиган ушбу нур калбни 
рохат-фарогатга FapK этади. Бай гпинг насрий тар- 
жимасини келтирсак, фикримиз янада ойдинлаши- 
ши мумкин: "Э й ишк, буюк жахоний уйгунлик нури 
навосидан, сафо наш идасидан к о н и ки ш муяссар 
булди, энди Навоий жонининг ипини шу нурни ёгди- 
рувчи чолгувчи асбобига тор килгин, яъни уша буюк 
нур риштасига улаб юборгин". Ёки : "Э Й И Ш к, мах- 
буб жамолини куриб, узликдан батамом хориж булдим
— максадга етдим, висол куйи вужудимни огушига 
олди. Энди Навоийнинг жонини нурининг тарамла- 
рига богла". Бу ерда шоир тахаллуси билан байт маз- 
муни узаро топишиб, ажойиб суз уйини хосил булга- 
нини курамиз. Ш у нуктада шоирнинг хар икки га-
167


халлуси (Навоий ва Ф ом ин) маъно жихатидан бир- 
бирига якин эканлиги хам маълум булади.
Улуг шоирнинг фалсафий мушохадаси мана шундай 
чукур ва камровли. Коинот ва инсон унинг назарида 
яхлит бир бутумликни ташкил этади, бир конуният 
билан бошкарилади. Инсон бу конуният сирларини 
рух кучи, алохида хиссий тасаввурлар теранлиги би­
лам билиб олиши даркор.
Хуллас, мазкур газалда мажозий тимсоллар ёрдами- 
да тасаввуф фалсафасинннг билиш мазарияси таъриф- 
лаб берилган: аввал оламни билиш мушкуллигидан 
куркиб саросимага тушиш, хайратланиш, кейин ташки 
думё нарса-ходисаларини мушохада эта бошлаш, зохи- 
рий мушохададаи аста-секим мохиятни идрок килиш- 
га утиш. Мохиягминг улугворлигини хис этиб, рухий- 
тафаккурий коникиш туйиш. Бу жараён уч боскичга 
ажратилиб, илм ул-якин, айн ул-якин, хакк ул-якин 
деган махсус терминлар билан белгиланган эди. Якин
— исбот талаб килинмайдиган шак-шубхасиз хаки кат. 
Айн — чашма, куз, хар нарсанинг асли, зот. Тасаввуф 
назариётчиларидам Абдураззок Кошомий бундай дей­
ди: "Филжумла, суфийлар акидасига мувофик. маъна- 
виятни билиш уч хилдир: илм ул-якин, айн ул-якин 
ва хаккул- якин. А^валги холатда одам маълумни аклий 
ладил, хужжат келтириш билан идрок этади ва иккин­
чи холатда билиб олинган, исботланган маълумни му­
шохада этади ва учинчи холатда хакикатни идрок этишга 
етади". (Абдураззок Кошоний. Масобих ул-хидоя. 52- 
бет). Бу бамисоли куёш шуъласи ва хароратини ладил 
келтириш билан исботлаш (илм ул-якин), куёш жис- 
мини кузатиш билан аниклаш (айн ул-якин) ва куёш 
вужудининг мусаффо нурдан иборат эканини калбан 
идрок этишдай (хакк ул-якин) гаи. Хужвирий деган 
олим назарида эса "илм ул-якин — акл ахли учун, айн 
ул-якин илм арбоблари учун, хакк ул-якин орифлар 
учуидир". (Хужвирий. Каш ф ул-махжуб. 497- бет). Де­
мак. бу фалсафий силсилага мувофик, хакикат тажри-


бадан олдин мавжуддур, у мантик кучи билан эмас, 
балки хис — рух воситаси билан, яъни интуиция ёрда- 
мида билиб олинади. Чунки хакикат инсоннинг уз кал- 
бида. кунгил кузгусида. Фахмлаган булсангиз, дунёни 
билишнинг бу усули немис олими И. Кант (X V IT I аср) 
"нарса узида" ва "априор" (тажрибадан аввал мавжуд- 
лик) тушунчалари остида ривожлантирган фалсафий 
таълимотга ухшаб кетади. Биз хам худди шуни таъкид- 
ламокчй эдик, яъни тасаввуф, баъзи тадкикотчилар 
айтмокчи, бир дин урнига келган янги, мураккаблаш- 
тирилган ва мистик туйгуларни кондиришга хизмат 
килувчи иккинчи дин эмас, балки оламни билишга 
йул очган, шу сабабли хам фикрий-хиссий мушохада- 
корлик, хурфикрлиликни ёкдаб, инсонни тадкик этиш­
га диккат килган катта фалсафий окимдир. Ана шу 
жихати билан у динга нисбатан олга ташланган мухим 
кадам булди ва башарий тафаккур тараккиётига шубх- 
асиз ижобий таъсир курсатди. Алишер Навоийга ухшаш 
гуманист мутаффаккирлар учун эса у инсон табиати ва 
тийнати хакида, жамият, хаёт вокеа-ходисалари, мо- 
хияти тукрисида уйлашга имкон берадиган кидириш- 
изланиш майдони, таянч нуктаси булиб хизмат кил­
ган. Улуг шоир буни биринчи девонига киритган, хар 
банди

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish