Урганч давлат университети Техника факултети “Транспорт тизимлари” кафедраси ,,Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси’’таълим йўналиши битказувчиси Бекчанов Полвонбек Рустамбайевичнинг битирув-малакавий ишига
Т А Қ Р И З
Малакавий иш мавзуси. Қаттиқ тупроқли далалар учун чуқур шудгорлаш плуги конструкциясини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш.
Малакавий ишнинг хажми.
а) тушунтириш қисми вараклар сони: 61 сахифадан иборат.
б) чизмалар сони: - 4 та
Битирув-малакави иш мавзусининг долзарблиги, берилган топшириққа мослиги ва бажарилиш сифати. Республикамиз шароитида суғориладиган ерлар асосий экин майдонлари пахта ва кузги буғдой билан банд. Қишлоқ хўжалиги донли экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олишда уни оптимал муддатларда, агротехник талаб даражасида экиш муҳим аҳамиятга эга. Ишнинг кириш кисми берилган топширикка мослиги, бажарилиш сифати, максад ва вазифалари, илмий фарази, амалий аҳамияти ўз аксини топган.
Малакавий ишда илмий манбалар. Битирув-малакавий ишда Президент асарларидан, қишлоқ хужалиги машиналари тузилишига, ишлаб чиқариш технологиясига оид адабиётлардан ва хорижий адабиётлардан ҳамда электрон ресурслардан кенг фойдаланилган.
Битирув-малакавий ишнинг илмий-амалий ва конструкторлик жихатдан асосланганлиги.
Қишлоқ хужалигида далаларни шудгорлашда ишлатиладиган плугларнинг тузилиши ва ишлаши тўлиқ асослаб берилган.
Битирув- малакавий ишнинг ижобий томонлари. БМИ ишида хозирги кунда кўлланилиб турган Плн-4-35 плугига нисбатан янги лойхаланган агрегатнинг авфзаллик томонлари ва иқтисодий самарадорликка эришилганлиги битирув- малакавий ишнинг ижобий томонларидир.
Берилган тавсияларни ишлаб чикаришда ва таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш имкониятлари. Янги лойихаланган қаттиқ тупроқли далалар учун чуқур шудгорлаш плуг агрегатини амалиётга тадбиқ қилиш ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги фанларини ўқитишда мухим манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Битирув малакавий ишидаги камчиликлар. Ишда айрим имло ва график қисмларда кичик теxник камчиликлар мавжуд, лекин улар ишнинг ахамиятини пасайтирмайди.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, иш муаллифи Бекчанов Полвонбек Рустамбайевич бакалавр даражасини олишга лойиқ деб хисоблайман. Бажарилган битирув малакавий ишини яхши баҳога баҳолайман.
Тақризчи : “Боғот тумани машина трактор парки” МЧЖ рахбари: __________ Матниёзов Азим
Do'stlaringiz bilan baham: |