7. Грамматик феълий дереватлар. Масдар.
Феъллар билан бир қаторда грамматик хусусиятга эга дереватлар ҳам бор. Масдар, сифатдошнинг аниқ ва мажҳул даражаси, сифатлар, бир марталикни англатувчи отлар, жой ва пайт номлари, қурол номлари. Масдар - ҳаракат номи, бу иш – ҳаракатнинг абстракт номи ёки иш – ҳаракатнинг ўзини ёки иш – ҳаракатнинг ҳолатини англатади. Аслини олганда, феълнинг бу исмий эквиваленти феъл каби бошқариш хусусиятини қабул қилиб олган, лекин у исмдан сифат ва сон категориясининг йўқлиги билан фарқланади.
Масдарлар ясалиши қатъий морфологик аналогия ҳодисасига бориб тақалади. Ҳаракатни англатувчи “فعل” қолипига тушувчи феъллардан “دخول ” кириш "فعول" вазни бўйича масдар ясалади. Овозни, шовқинни англатувчи феъллардан “صفير”- чинқириш, шувуллаш сўзлари “ فعيل ” вазнига асосан масдар ясалади. Иш-ҳаракатнинг такрорланиб турилишини англатувчи феъллардан “فعلان” – “طيران” учиш каби сўз ясалади. Араб масдарлари муайян иш-ҳаракатни бажарилганлиги ва унинг натижасини англатади. Масдар семантикасининг кенгайишига қуйидаги мисолларни кўрсатиш мумкин: “جمع” – тўпланиш, йиғилиш, “شحن” – юклаш, юк, “جراحة” – жарроҳликни амалга ошириш, операция қилиш.
Шунга ўхшаш ҳолатлар кенгайтирилган асослардан ҳосил бўлган масдарларда ҳам кузатиш мумкин. Проект – лойиҳа –“تصميم”, портлаш – “إنفجار”.
Феълдан от ясалишининг кўрсаткичи қуйидагилар:
Морфологияда - кўплик сон шаклларининг ясалиши, синтаксисда бундай формаларнинг эркин қўлланиши, феълий бошқарувнинг йўқлиги, обьект субьект муносабатлари ўзгариши билан характерланади. Юқоридаги мисолларда абстракт маънолардан конкрет (аниқ) маъноларга ўтиш ҳодисаси ҳеч қандай ташқи морфологик ўзгаришсиз пайдо бўляпти. Масдар англатган бир марталик отларда (إسم المرة) ўзига хос морфологик шаклнинг мавжудлиги умумийлик (мавҳумлик) дан конкрет маънога ўтишига олиб келади. Қоидага кўра унинг ясалиши аниқ маъноларни англатувчи бир қатор масдарлар билан чегараланган: “رقصة” – рақс, “قفزة” – сакраш, “تعذيبة” – азоблаш, қийнаш, “تظاهرة” – намойиш ва бошқалар. Бундай шакллар масдарга “ة” – “та”марбута суффиксини қўшиш билан ясалади.
Адабиётлар:
Белкин Б.М – Арабская лексикология . М, 1975, 98-108.
Крачковский И.Ю - Избранные сочинения. Т, 1 Из-во АН СССР, 1955.
Ковалёв А.А, Шарбатов П.Ш. Учебник арабского языка, М,1998.
ألقاهرة“ألمزهر فى علوم اللغة و أنوائها”عبد الرحمان السيوطى
Н.Д.Финкельберг “Курс теории перевода” М, Восток-Западь 2007.
Do'stlaringiz bilan baham: |