Сўз ясаш тизимида феълнинг ўрни
Режа:
Ҳозирги-келаси замон феъли ўрта ҳарфи ҳаракатининг аҳамияти нимада?
Феълнинг ички ва ташқи деревацияларининг фарқи нимада?
Семантика нуқтаи назаридан феъл бобларининг таснифи.
Иш-ҳаракат номи. Феъл ҳосила бобларининг моделлари.
1. Феъл бобларининг семантикаси
Араб феъллари ўзига хос тизимни ташкил этади. Бу хусусияти унинг морфологик категорияси ва маъноларининг ўзига ҳослигида кўринади. Содда уч ҳарфли феълларнинг (I боб) семантикаси унинг ўтган замон шаклидаги ўрта ҳарфнинг ҳаракати билан боғлиқдир. Шунга кўра ўрта ҳарфнинг ҳаракати фатҳа “а” бўлса, ташқи иш - ҳаракатни, “ضرب” – урмоқ, “ذهب” – бормоқ, маъноларини англатиши, ўтимли ёки ўтимсиз бўлиши мумкин. Агар “и” касра унлиси билан келган бўлса, бундай феъллар ўтимли, вақтинчалик ёҳуд тасодифий ҳолат ҳамда сифатини англатади. “مرض” – касал бўлмоқ, оғримоқ, “فهم” – тушунмоқ феъллари каби ўтимли ёки ўтимсиз бўлиши мумкин. Ва ниҳоят, “у” дамма унлиси билан келган феъллар доимийлик ёки узоқ ҳолатни ва доим ўтимсизликни англатади: “كبر” – катта бўлмоқ, “حسن” - яхши бўлмоқ. Араб тилидаги сифатларнинг кўпи шундай шаклдаги феьллардан ясалади.
Агар феълдан ясалган сўзлар ҳақида гап кетадиган бўлса, бу ерда феъллардан ички деревация (феъллардан феъл ясаш) ёки феълдан ташқари деревация йўли (феъл бўлмаган сўзлардан феъл ясаш) бунда неологизм (янги сўз ) феъллар орасида деноменативлар (отдан феъл ясаш) катта аҳамиятга эгадир. Феълнинг ўзагидан феъл ясалганда, яъни ҳосила бобларида I, II, IV боблар ўтимлиликни, V боб II бобга нисбатан мажҳулликни, ўзликни VII, VIII, IX боб мажҳулликни, III, VI боб ўзаро муносабат маъноларини англатади. Янги феълларни амалда вазнлар асосида ясаш ихтиёрий эмас, луғатларда ҳар бир бобнинг асосий ва иккиламчи маънолари мавжуд. Араб тилидаги феъллардан сўз ясаш тизимида иккита бир - бирига қарама – қарши томон мавжуд бўлиб, улардан бири иш - ҳаракатни ўзи учун бажариш (ўзлик) ва бирор объектга қаратиш ёки иш - ҳаракатни ўша объектнинг ўзи бажаришини (мажҳуллик) маъноларини билдиради. Ўзликнинг морфологик кўрсаткичи “ت” элементидир. Феъл асосларини ташкил этувчи интенсив ва экстенсив томонлари бўлиб, улар иш- ҳаракатни кучайтириш ҳамда такроран содир бўлишини, иш – ҳаракатни ўзаро бажариш маъноларини англатади. Иш-ҳаракатни кучайтириш, такроран бажариш ёки узоқ давом этиш хусусияти иккинчи бобга тегишли. V боб II бобдан ясалиб, худди II боб хусусиятини тўлиқ қабул қилган, лекин бу хусусиятлар ўзи учун бажариши, амалга ошириши маъноларини англатади.
Конативлик (ўзаро муносабат) хусусияти III бобга хосдир. “طارد” – изма-из қувмоқ (“طرد” – “ҳайдамоқ”дан). Шунингдек, мазкур бобга субъектнинг объектга муносабатида объектнинг қандайдир хусусияти намоён бўлади. М: “لاطف” – яхши муносабатда бўлмоқ (ким биландир).
Агар феъл боблари таркибида “إستـ/إنـ/تـ ” префикслари бўлмаса, улар мажҳулликни англатмайди ва тўғри феъллар дейилади. Агар феъл боблари юқоридаги префикслар ёрдамида ясалган бўлса, бундай феъллар мажҳул (ўзлик) феъллар дейилади.
Тўғри
|
فََعَلَ
|
فَعَّلَ
|
فَاعَلَ
|
أَفْعَلَ
|
Мажҳул (ўзлик)
|
تَفَعَّلَ
|
تَفَاعَلَ
|
إِنْفَعَلَ
|
إِفْتَعَلَ
|
إِفْعَلَّ
|
إِسْتَفْعَلَ
|
Каузативлик (мажбурлаш ) маъноларини IV ва II боблар англатади. Нокаузативлик субъектнинг обьектни бирор иш-ҳаракатини бажаришга ундаш ёки уни феъл англатган ҳолатга киришида кўринади: “أجلس” – ўтқазмоқ (“جلس” – “ўтирмоқ”дан), “أسكت” – жим қилмоқ (“سكت” – “жим бўлмоқ”дан). II бобнинг мажбурлаш маъноси унча кўп бўлмасада бор: “علَّم” – ўқитмоқ (кимнидир), “علِمَ” – билмоқ (ниманидир).
Ўзлик мажҳуллик маъноларини англатган феъллар ташқаридан қилинган таъсирдан эмас, балки иш-ҳаракатни предметнинг ўзи бажараётганини англатади. (ўзбек тилидаги “эшик очилди” каби). “إنفتح” – очилмоқ. Қайтувчи ўтимсизлик маъноларини бирданига, ташқаридан бировнинг таъсирисиз бўладиган иш-ҳаракатни англатади. “إنفعل” VII боб, V боб “تفعَّل”, VI боб “تفاعل”, ва Х боб “إستفعل” .
Ўтимсиз қайтувчи (ўзига) феълларда иш – ҳаракатни субьектнинг ўзи учун амалга оширади. М: “إفتتح” – очмоқ, “إقتطع” – ўзи учун бўлиб олмоқ.
Бу хусусият V, VI, VIII, Х бобларга хосдир.
Отлардан феъл ясаш хусусияти II, IV, Х бобларга тегишли. М: “عرَّب” – араблаштирмоқ (“ألعرب” – “араблар” дан), “أبحر” – денгиз томонга бормоқ (“بحر” – “денгиз” сўзидан), “أمصر” – мисрга бормоқ (“مصر” – “Миср” сўзидан), إستحجر (حجر - “тош” сўзидан ) тошга айланмоқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |