Сўз боши маъруза материаллари



Download 268,88 Kb.
bet3/27
Sana17.07.2022
Hajmi268,88 Kb.
#817468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Ma\'ruza matni

Калит сузлар. Кишилик жамияти, олод тарих, археологик ашё, этнографик маълумот, тарихий антропология, лингвистика.


Илмий манбалари ва уларнинг турлари. Маълумки кишилик жамияти тарихининг бошлангич даври узок утмишга бориб такалади. Тарих бир-биридан фарк килувчи турли ижтимоий тузум ва тарихий даврларга булинади. башарият тарихини урганиш эса нихоят даражада мураккаб, айни вактда шарафли вазифадир.Башарият тарихининг хар бир даври мазкур давр учун хос булган илмий манбаларга асосланиб урганилади ва кайта тикланади.
Инсоният тарихининг жуда катта ибтидоий ва кадимий даври моддий буюмларга асосланиб урганилса, кейинги даврлари тарихи эса асосан ёзма манбаларга ва археологик ашёларга асосланиб урганилади.
Маълумки, ибтидоий жамоа жуда катта тарихий даврни 4,5-4 миллион йилни уз ичига олар экан, кишилик жамияти тарихининг 1800 кисми ёзма тарих асосида, 799 800 кисми эса археологик-моддий манбаларга асосланиб урганилади.Узок давом этган мазкур тарихий даврда табиатнинг турли-туманходисалари гирдобида яшаган ибтидоий кишилар Ер шарининг каттакисмида таркалиб турли географик мухитларда хаёт кечириб тирикчилик утказганлар. Шундай экан, ибтидоий давр кишилари тирикчиликнинг асосий манбаи уларни ураб турган географик мухитнинг турли шарт-шароитларига мувофик дастлаб узлаштирувчи хужалик-овчилик, термачилик ва баликчилик, кейинчалик эса ишлаб чикариш хужалиги-дехкончилик, чорвачилик ва хунармандчиликдан келадиган махсулотлар булганлиги шубхасиздир. Ибтидоий кишилар яшаш шароити уз тирикчилик воситаларига мувофик келадиган курол-ярог, асбоб-ускуна. Турар-жой ва бошка турли нарсаларни яратганлаки, улар яратган барча буюмларнинг колдиклари, шунингдек уша давр кишиларининг устихонлари, калла суяклари ва уларнинг колдиклари ер остида сакланиб келади. Бу воситалар кишиликнинг ибтидоий даврини урганиш ва кайта тикланишнинг асосий манбалари булиб хизмат килади.
Шуни таъкидламок керакки, ибтидоий жамоа тарихини урганиш, билиш ва кайта тикланишнинг асосий манбалари ва уларнинг турлари хакида олимлар орасида кизгин бахс боради.
Кишиликнинг кейинги давр тарихини урганишда олимлар асосан ёзма манбаларга суянадилар.
Ибтидоий жамоа тузуми даврида ёзув ва ёзма манбалар булмаган. Шу туфайли ёзув ва ёзма манбалар ибтидоий давр тарихини кайта тиклашнинг асосий манбаи булаолмайди. лекин ибтидоий даврнинг шундай ажойиб, нодир манбалари борки, улар Ер юзида инсониятнинг вужудга келиши, ривожланиш боскичлари, хужалиги, ижтимоий муносабатлари ва маънавий маданият хакида етарлича маълумот бериши мумкин.
Ибтидоий жамият тарихини кайта тиклаш ва урганиш илмий манбалари хилма-хилдир. Улар археология, этнография, тарихий антропология, геология, археозоология, археоботаника, тилшунослик, информатика, халк огзаки ижодиёти ва кисман ёзма манбалардир.
Археология манбалари ва уларни ибтидоий жамият тарихини урганишдаги урни.Археология кадимий моддий маданият ёдгорликлари асосида инсоният жамиятининг тарихий утмишини, хаёти ва маданиятини урганувчи фандир. Археологияни узбек тилида кадимшунослик фани хам дейдилар.
Кишиликнинг жуда катта тарихи, хусусан ибтидоий жамоа тарихини урганишда тарихнинг ажралмас кисмини ташкил этган археология фанининг ахамияти бекиёс даражада каттадир. Кишилик жамияти ибтидоий, кадимги ва урта асрлар археологиясига булинади. Ибтидоий археология умумий археологиянинг бир кисмини ташкил этиб, у жуда катта тарихий даврга эгалиги, зеб-зийнат, уй-рузгор буюмлари, мехнат куролларининг нисбатан соддалиги билан, ёзув ва ёзув манбаларнинг йуклиги билан кейинги даврлардан тубдан фарк килади. Чунки одамлар ёзувни бундан 5-5,5 минг йил илгари кашф этган булсалар, дастлабки тош ва оддий ёгочдан тайёрланган суйил-таёклар ясаб улардан фойдаланишни эса 4-4,5 миллион йил мукаддам била бошлаганлар. Кишилик жамияти тарихининг тагидан, унинг сунги далиллари оралиги даврида одамлар кули билан яратилган барча ашёвий-моддий ва тасвирий санъат бйюмлари ибтидоий даврга хос булган манбалар хисобланади. Мазкур моддий манбалар-мехнат вуроллари, турар- жой, манзилгох колдиклари, зийнат буюмлари, идишлар, сугориш иншоатларининг колдиклари ва бошкалар ибтидоитй давр кишиларининг турмуш тарзи кай даражада булганлигини урганишда кимматли ашёдир.
Инсон яратган археологик ашёлар-моддий буюмлар нимадан ясалганлиги ва вазифаларига кура бир неча туркумга ажратдилар.Улар куйидагилардир.

  1. Турар жой гор макон, очик манзилгох, чайла, капа, тула, ертула, лой-пахса, гувала, хом гишт, тош, ёгоч ва камишдан курилган уй жой, диний ва бошка меъморий курилиш иншоатлари.

  2. Мехнат ва жанговор куроллар: тошдан, ёгочдан, суякдан, мисдан, жездан, темирдан ва бошка буюмлардан ишланган чоппер, найза, найза учи, киргич, тешгич, тош болта, тош пичок, урок кадамалари, санчки, парракча, ук-ёй, камон укининг учи, гарпун, болас, кескич, игна, бигиз ва бошкалар.

  3. Тошдан, суяк, ёгоч, мис, жез, темир ва бошка буюмлардан ишланган такинчок ва зеб-зийнат буюмлари.

  4. Менгир, дольменлар ва кромлехлар.

  5. Сопол идишлар ва уларнинг парчалари.

  6. А) Тасвирий санъат-одам, хайвон ва бошка нарсалар хайкаллари.

Б) Коя тош ва гор деворларига ишланган расмлар (буёк билан, тошга уриб уйиб ишланган расмлар-петроглифлар)
7) Идиш, яъни сопол, мис, жез ва темир идишларнинг ичи ва сиртига ишланган накш, чизма, одам ва хайвон расмлари.

  1. Кабр-кургонлар, кабристонлар якка тартибдаги мозорлар, мукаддас жойлар ва бошкалар.

  2. Сугориш иншоатлари, мудофаа деворлари, тош конлари, устахона ва шахталар.

Гап ибтидоий кишиларнинг жой -маконилари хакида борар экан, улар дастлаб горларда, камишзорларада яшаган булсалар, кейинчалик чайла, капа, тула, ертула, дарахтларнинг ковакларида истикомат килганлар. инсон мехнат жараёнида хам жисмоний хам аклий жихатдан такомиллашиб, камол топабошлади. Бир томондан хаёт учун кураш ва тарихий зарурият уларни уй - жой куришга ундаган. Улар гувала, лой пахса, гишт, тош ва ёгочдан уй-жой, кишлок, истехкомлар куриб яшай бошладилар. Демак турар жойлар оддийликдан мураккаблик сари ривож топиб, аждодларимизнинг бу сохада кулаг киритган ютукларини куз унгимизда гавдалантиради. Шу нуктаи назардан караганда меъморчиликка кишиликнинг ибтидоий даврида асос солинган экан, меъморчилик обидалари ибтидоий жамият тарихини урганишнинг энг мухим манбалари каторига киради. Мехнат ва мехнат куроллари инсон фаолиятининг ажралмас кисмини ташкил этади. Ибтидоий кишилар дастлаб оддий куроллар ясашга ундади. Кейинчалик тош ва ёгочдан анча мукамаллашган куроллар ясай оладиган булдилар. Ибтидоий кишиларнинг илк куроллари кул чукмори ва суйил таёклари эди. Нихоят сунги тош асрининг охири ва мезолит бошларига келиб, улар хилма-хил
мураккаб мехнат, ук-ёй каби жанговор куролларини кашф этдилар. Бу куролларнинг кашф этилиши ибтидоий кишилар хаётидаги улуг вокелик эди.
Биз турли даврга мансуб археологик ёдгорликларнинг маданий катламларидан чиккан моддий буюмларга назар ташласак, улар орасидан тош, суяк ва каттик ёгочлардан ясалган тешгич, киргич, тош пичок, урок кадамалари, пармалар, санчки-гарпун, бумеранг, мотига, омоч, найза, камон укларининг учлари ва бошка мехнат куроллари хамда анжомларини куришимиз мумкин. Энеолит, жез ва илк темир даврига келиб эса тош куроллар билан бирга дастлаб мис, жез ва темирдан ясалган анча мукаммаллашган мехнат куроллари, жанговор асбоблар ва уй рузгор буюмлари кашф этилди. Темирнинг кашф этилиши ва ундан хар турли мехнат ва жанговор куролларининг ясалиши инсоният жамияти тарихидаги энг буюк кашфиётлардан биридир. Темир куроллари асосий купчилик мамлакатларнинг узил-кесил дехкончиликка утиши учун зарур шароит яратиб берган. Темир факат дехкончиликнигина эмас, чорвачилик, хунармандчилик. хусусан харбий санъат ривожига хам катта таъсир этган.
Шундай килиб археологик ёдгорликлардан топилган хар турли мехнат, жанговор куроллари ва уй-рузгор буюмлари ибтидоий кишиларнинг хужалик хаётини урганишда бош манба булиб хизмат килади.
Маълумки, сунгги тош ва темир асрига мансуб археологик ёдгорликлардан мехнат, жанговор куроллар ва рузгор буюмлари билан бир тош, ёгоч, суяк, хайвон тишлари, мис, жез ва темирдан хар турли такинчок ва зийнат буюмлари хам топилади. Такинчок ва зийнат буюмлари тасвирий санъат билан чамбарчас боглик булиб, бу зийнат буюмлари бизга ибтидоий кишиларнинг эстетик завки кандай эканлиги хакида купгина маълумот бериш мумкин.
Франция ва Англиянинг шимолий худудларида бронза даврига мансуб мегалит маданияти колдиклари сакланиб колган. Мегалит аслида “мегас” ва “литос” деган юнон сузларидан ташкил топган булиб, “мегас”- катта, “литос”-тош деган маъноларни билдиради. Умумий маъноси катта тош демакдир. Мегалит маданияти курилмалари катта-катта тошлардан иборат булиб уларнинг кандай максадларда курилганлиги аник маълум эмас. Мазкур курилмалари шакли ва катта-кичиклигига караб дольмен, менгир ва кромлехларга булинади.
Дольмен британча “доль”-стол, “мен”-тош деган икки суздан ташкил топган. У тош стол деган маънони билдиради.
Менгирлар хам британча “мен”-тош, “гир”-узун сузлардан тузилган булиб, “узун тош” деган маънони билдирар экан.
Кромлехи хам британча булиб “кром”-айлана, доира “лех”-жой деган маъноларни билдиради.
Бронза даврига мансуб бундай меголит курилмалари дания, Швеция, Германия, Испания, Шимолий Африка, Сурия, Хиндистон, Япония, Россия, Крим, Кубань, Кавказорти улкалари ва бошка жойларда хам учрайди. Узок изланишлардан сунг олимлар меголитларни кабр ва кабристондаги каб усти тошлари экан деган хулосага келишди. Меголитлар узига хос археологик ёдгорликлар мажмуаси булиб, бронза даврида яшаган ибтидоий кишиларнинг моддий маданияти ва эътикодини урганишда мухим манба хисобланади.
Шуни таъкидлаш керакки, хар тур рангдаги охра буёги билан гор деворлари, шипларига чизилган, шунингдек коя тошларнинг силлик сиртига уриб, уйиб, чизиб ва ишкалаш усули билан ишланган тасвирлар- петроглифлар хам археологик ёдгорлаклар туркумига киради. Буёкли расмлар ва коя тош тасвирлари беш китъанинг хаммасида хам учрайди. Уларнинг бир кисми ибтидоий жамоа тузумининг сунги палеолитдан ил темир даври оралигидаги боскичга тугри келади. Гор ва кояларга одам, турли хайвон, курол ярог, рузгор буюмлари ва бошка мавхум нарсаларнинг тасвир ва расмлари ишланган. Мазмун жихатдан бой буёкли расмлар ва коя тош тасвирлари Уролдан Камчаткагача, испаниядан Уролгача, Ок денгиз сохилларидан Х,индистонгача булган жойларда, Африкада, Австралияда ва Америкада хам анча кенг таркалган Бу тасвирлар негизида ибтидоий кишиларнинг кундалик хаёти, машгулотлари ва эхтимол диний эътикоди билан боглик баъзи вокеликлар уз ифодасини топган. Шунингдек коя тош суратлари ва тасвирлари бизга бир вактлар яшаб хозирда кирилиб кетган хайвонот олами хакида баъзи маълумотларни бериш мумкин. Шундай экан коя тош суратлари уам кишиликнинг ибтидоий тарихини урганишнинг энг мухим манбалардан бири хисобланади.
Маълумки ибтидоий кишилар неолит даврига келиб (мил.авв. VI-IV мингйилликлар, баъзи жойда VI- III мингйилликлар деб ёзилган) лойдан идиш ясаб, уларни оловда куйдириб кулолчиликка асос солганлар.
Неолит ва энеолит, жез ва илк темир даврига мансуб кишлок, турар жой, калъа, мозор ва кабристонлар ковланганда уларнинг маданий катламларидан хар турли сопол идишлар ва уларнинг синган, парчаланган кисмлари топилади. Археолог олимлар кавлаб олинган сопол буюмлар ва уларнинг парчаларини синчиклаб ургани уларни кайси даврга мансуб эканлигини аниклайдилар. Ибтидоий даврга мансуб топилган сопол буюмларнинг даври аниклангач, у хам уша давр кишилари хайтини урганишнинг мухим манбаи булиб хизмат килади. Мухими шундаки неолит давридан бошлаб ибтидоий килар гушт, дон ва сабзавотларни сопол козонларда овкат пишириб куюк ва суюк таомларни тайёрлаб улар сопол идишларда истеъмол кила бошлаганлар.
Яна шуни такидлаш керакки, неолит, энеолит, жез ва ил темир даврларида сопол буюмларнинг сирти хар хил чизиклар, накш, чизмалар, турли хайвон хатто, одамларнинг тасвирлари билан безатилганлигини кузатиш мумкин.
Сопол буюмлардаги мазкур тасвирлар уша давр кишилари хужалик хаёти ва эътикодининг баъзи жихатларини ифода этган. Шу жихатдан сопол буюмлардаги турли накш, одам ва хайвон тасвирлари ибтидоий давр тасвирий санъатининг нодир намуналари каторига киради.
Демак, сопол буюмлар ва ундаги тасвирлар хам уша давр тарихини урганишнинг асосий манбаларидан бири хисобланади.
Ибтидоий жамият тарихини кайта тиклашнинг энг мухим манбалари каторига кабр-кургонлар, кабристонлар, якка тартибдаги мозорлар ва мукаддас кадамжойларни хам киритиш мумкин. Ибтидоий даврга мансуб мозор, кургон ва кабристонларда уша давр кишиларининг кундалик хайти ва диний эътикоди билан боглик булган нарса ва ходисаларга дуч келинади.
Ибтидоий кишилар курол ясаш мумкин булган хомашё тошни охак тош катламларида куриниб турган чакмоктошлардан, ерда сочилиб ётган чакмок ва дарёнинг шагал тошларидан синдириб ёки териб олганлир. Кейинчалик эса чакмоктошларни, ер остида кумилиб ётган охак тошдан олганлар. Ана шундай тош конлари якинида тошаг ишлов бериб, хар турли курол ясайдиган ибтидоий устахоналар хам булган. Бундай устахоналар Англия, Франция, Италия, Урта Осиё хусусан Узбекистонда хам топилган. шахта ва устахоналар атрофларида куплаб тош парчалари. Хайвон суяклари ва хар турли куроллар топилган.
Ибтидоий жамоа тузумининг неолит энеолит ва бронза даврларида Ер юзининг баъзи жойларида сугоришга асосланган дехкончилик келиб чикди. Сугорма дехкончилик учун иссик улкаларда сув нихоятда зарур эди. Шу боис неолит энеолит даврларида дастлабки сув иншоатлари-арик, канал ва сув омборлари барпо килинган.
Ибтидоий замонлардан бизгача етиб келган баъзи сув иншоатлари шу ерда яшаган ибтидоий кишиларнинг кундалик машгулотлари хакида анча маълумот бериши мумкин.
Кишилик жамияти тарихининг ибтидоий даврини урганишда мазкур давр кишиларидан келган хамма ашёлар орасида мехнат куролларининг ахамияти каттарокдир. Мехнат куролларининг турига караб ибтидоий кишиларнинг нималарни ишлаб чикарганликларига ва кандай ишлабчикарганликларини тиклам мумкин.
Археологлар учун йук булиб кетган хайвон турларининг сакланиб колган суякларининг тузилиши, мазкур хайвонлар гавдасининг тузилишини урганиш учун жуда катта ахамиятга эгадир. Айни пайтда археологлар учун мехнат воситаларининг колдиклари хам йук булиб кетган ибтидоий жамоа тузуми тарихини урганиш мухим ахамиятга эгадир.
Шуни алохида таъкидламок керакки, хар-бир археологик ёдгорлик ва унинг маданий катламларидан топилган буюм узига хос хусусиятларга эгадир.
Хусан маданий катламлардан топилган мехнат куроллари ибтидоий кишиларнинг нималар ишлаб чикарганликлари ва кандай килиб тирикчилик утказганликларини ургани имконини беради.
Кабр ва кабристонлардан топилган одам суякларининг жойлашуви, дафн килиш тартиб-коидалари, уларнинг диний эътикоди кандай булганини акс эттиради. Ибтидоий одамлар яшаган турар жойлар, уйлар, калъа, кишлок харобаларининг колдикларини урганиши эса оила ва ижтимоий хаётда содир булган узгаришлар хакида хам баъзи маълумотларни бериши мумкин. Бу хол ибтидоий кишиларнинг умумий равишда яшайдиган турар жойларининг оилавий турар жойлар билан алмашинувини, оддий мустахкамланмаган кишлокларнинг мураккаб истехкомли кишлокларга айлана бориш жараёни кузатишга имкон беради.
Кадимги Миср, Месопатамия, Кичик Осиё, Узбекистон, Хитой ва бошка жойларда олиб борилган археологик казиш ишлари юкорида баён килинган фикрларни тула тасдиклайди.
Археологик казиш ишлари археология фани ва шу соха мутахасиси археологнинг фаолияти билан чамбарчас богликдир.
Маълумки дастлабки археологик казишлар Кадимги Месопатамияда, Янги Бобил подшоларидан Набонид даврига тугри келади. Набонид уз казиш ишларини илмий максадда эмас, бойлик излаш максадида амалга оширган эди. Лекин хакикий археологик казиш ва тадкик ишлари XIX аср охирига келиб археология фанида археологик маданият тушунчаси хам вужудга келди.
Археология фани ёш булса хам лекин археология мил.авв. V-IV асрларда яшаган юнон файласуфи тушунчаси биринчи булиб Платон томонидан кулланилган.
Маълумки кишилик жамияти бири иккинчисидан фарк килувчи катта- катта тарихий, археологик ва антропологик даврларга булинади. Улар кетма- кетлик нуктаи назаридан узаро фарк килади.
Олимлар кишилик жамиятини урганар эканлар, муайян даврларнинг узига хос-хусусиятларини пайкаганлар. хусан археолог олимлар хам ибтидоий, кадимги ва урта асрларнинг хар бирини алохида археологик маданиятларга булганлар. Археологик маданият деб муайян худудда жойлашиб, узининг махаллий хусусиятларига эга булган, айни вактда муайян даврга мансуб археологик ёдгорликлар мажмуасига айтилади. Маданий катлам бу археологик нуктаи назардан караганда у ёки бу даврда яшаган одамлар турмуш фаолиятининг излари сакланиб колган тупрок катлами. Манзилгох, макон, кишлок ва кадимги шахарларда маданий колдикларнинг жамият тараккиёти билан боглак равишда даврма-давр, устма-уст жойлашишини ифодалайди. Археологик ёдгорликларнинг бир ёки ундан ортик маданий катламлари булади.
Маданий катлам археологик топилманинг хусусияти ва даврийлигига караб аникданади. Маданий катламларнинг калинлиги бир неча см-дан 30-40 метргача булиши мумкин. Бу асосан, инсон фаолиятининг шу жойда давомийлиги ва интенсивлигига боглик. Одамлар маълум жойда муайян даврдагина яшаса бир маданий катлам ёдгорлик хосил булади. Бир жойда узлуксиз давом этган узлуксиз хаёт эса куп маданий катламли ёдгорликларни вужудга келтиради. Масалан Афросиёб, далварзинтепа, Китоб, Узункир, Еркургон ва бошкалар. Маданий катлам кишилар фаолиятининг колдикларини урганиш ва шу кароргохнинг тарихини тиклаш максадида казилади.
Археологик маданиятнинг ахамияти ва унинг энг мухим вазифаси шундаки, у ибтидоий кишилар, кабилалар, элатлар, этнослар ва халклар турмушининг узига хос хусусиятларини, хамда узаро муштарак булган томонларини ифода этишдан иборатдир. Айни пайтда археологик маданиятлар муайян маданий катламларга булинади.
Кишиликнинг ибтидоий даври бир-бири билан бевосита ва билвосита богланган катор маданиятларга булинади. Ил тош асри Олдувайга, Олдувай, Шелль, Ашель. Кадимги тош асрининг урта боскичи мустье, сунгги тош асри- селет, ориньяк, гравет, солютрей, медлен, мезолит эса азиль,тарденуаз ва магламаза, неолит-компиньи, робенгаузен, энеолит хам илк ва сунги боскичларига, жез даври ёдгорликлари хам илк ва сунги темир даври каби маданиятларга булинади.
Археология бошка фанларга нисбатан анча ёш булиб, фан сифатида

  1. асрнинг иккинчи ярмида вужудга келди ва кейинги даврларда ривожланиб кетди. Бу сохадаги ишлар Буше-де-Терт, Ларте, Габриель Мартилье, Анри Брейль, Жозеф Дешельт, Питт Риверс, Оскар Монтелуис, Гордон Чайлд, К.Ю.Томсен, Йенс-Яков Ворсо, Д.Эванс, Ч.Лайель, Э. Ларте, Г енрих Шлиман, Флиндрес Петри, Леонард Вулли каби катор археологларнинг хизматлари алохида ахамиятга эгадир.

XIX асрнинг 40 йилларида Россия археологияси ташкилий жараёнларини уз бошидан кечираётган эди.XIX асрнинг иккинчи ярми ва

  1. асрнинг бошларида Россиядан А.С.Уваров, А.А.Спицин, И.Е.Зебелин, Б.В.Фармаковский, В.А.Городцов каби машхур археологлар етишиб чикдилар.

Юкорида номлари зикр этилган олимлар археологияни тарих фанининг ажралмас кисми даражасига кутаришда жуда катта хизмат килдилар.
Шу алохида таъкидлаб утмок керакки, XX асрнинг биринчи ярми, айникса унинг иккинчи ярми археология сохасида улкан кашфиётлар даври булди. Хусан кадимги палеолит Олдувай, шелль, клактон, аббевиль, кадимги, урта ва сунги ашель ва мустье маданиятларига булинади. Юкори палеолит эса ориньяк, солютре, мадлен ва азиль маданиятларига ажратилган. Мезолит даври хам монтад, тарденуаз, азиль, магламаза, неолит эса робенгаузен, компиньи каби катор маданиятларга булинадилар.
Шундай килиб ер ибтидоий, кадимги ва урта асрлар даври тарихининг узига хос архив ва захираси булиб, ундан топилган моддий маданий ашёлар кадимги, урта асрлар, хусусан ибтидоий кишилар хаёти, турмуш тарзи ва маданиятини урганишнинг энг мухим манбаси хисобланади. XX асрнинг иккинчи ярми, айникса унинг сунги чорагида жахондаги куп мамлакатларда топилган моддий-маданий ашёлар кадимги, урта асрлар, хусусан ибтидоий кишилар хаёти турмуш тарзи ва маданиятини урганишнинг энг мухим манбаси хисобланади. ХХ асрнинг иккинчи ярми, айникса унинг сунги чорагида жахондаги куп мамлакатларда илмий асосда олиб борилаётган археологик казиш ишлари кишиликнинг ёзувни билмаган жуда катта тарихига доир бой, купдан куп ашёвий далиллар бермокда.
Мазкур ашёвий далиллар ибтидоий аждодларимизнинг турмуш тарзи, хужалик хаёти, диний эътикоди ва маданиятининг бошка жихатларини кенгрок ёритиш учун кимматли тарихий манба сифатида хизмат килмокда.
Этнографик маълумотлар ибтидоий жамият тарихини урганишнинг мухим манбаи сифатида этнография халкларнинг таркибини, келиб чикишини. Хужалиги, турмуш ва урф-одатларини оддий ва маънавий маданиятини шунингдек, маданий-тарихий алокаларини урганадиган фандир. Этнография тарих, археология, тилшунослик, антропология фанлари ва халк огзаки ижодиёти-фольклор билан узвий равишда боглангандир.
Этнография-юнонча этнос-ethnos, элат, халк гарфия-grapo ёзаман деган куш сузлардан тузилган. Уни хорижий мамлакатларда этнология хам дейилади.
Этнографик маълумотларни туплаш кадим замонлардаёк, яъни узок- якин халкларга нисбатан кизикиш уйгонган даврда бошланган. Рим, Юнонистон ва Уртаер денгизи хавзасидан ташкарида яшаган халклар, элатлар ва улар турмушнинг изчил баёни дастлаб кадимги давр муаллифлари Геродот, Ксенофот, Тацит, Юлий Цезар, Торг Помпей, Арриан ва Страбон кабиларининг асарларида уз ифодасини топган. Урта асрларда эса византиялик, Араб, Х,инд, Хитой, Урта Осиёлик ва бошка олимлар Осиё Европа, Уртаер денгизи атрофида яшовчи халк ва элатлар хакида куп маълумотлар ёзиб колдирганлар.
Улар орасида Плано Карпини, Афанасий Никитин, Марко Поло, Абу Райхон Беруний, Носир Хисрав, Ибн Батутта, Истарий ва Ёкут Камавийларнинг маълумотлари тахсинга лойикдир.
XV асрда бошланган буюк географик кашфиётлар даври этнографик билимларни туплашда алохида ахамиятга эга булди. Бу даврларда хам сув хам куруклик буйлаб жуда катта сайёхатлар уюштирилди. Бу жихатидан Христофор Колумб, Кабот, Америго Веспучининг Америкага, Васко-де Г аманинг Африка сохиллари буйлаб Х,индистонга, Магеллан ва бошкаларнинг дунё айлана сайёхати хам диккатга сазовордир.
XVI-XX асрларда жахон буйлаб хам денгиз, хам куруклик оркали жуда куп сайёхатлар уюштирилди. Купдан куп тадкикотлар амалга оширилди.
XIX асрда этнография- этнология фан сифатида шаклланиб. Шундан бошлаб куплаб этнографик маълумотлар туплана бошланди. Этнографияга оид ажойиб асарлар яратилди. Улар орасида Африка ва Осиёнинг баъзи жойларида ибтидоий жамоа тузуми даражасида яшаётган кишилар тадкик килиниб, улар хаётига оид маълумотлар кулга киритилган. Бу маълумотлар утмишни урганиш учун катта ахамиятга эга булди.
Маълумки кишиликнинг ибтидоий даври тарихини кайта тиклашда археология ашё-маълумотларнинг узи кифоя килмайди. Шу таъкидламок керакки, археологлар томонидан топилган моддий-маданий буюмлар ибтидоий жамоа даврдаги иктисодий ривожланишнинг йуналишини ва даражасини тасаввур килишга ёрдам берсада, мазкур даврнинг социал тузуми ва маънавий тараккиётини чукуррок даражасини билиб олишга имкон бермайди.
Ибтидоий кишиларнинг хужалиги, ижтимоий тузуми, турмуш даражаси, айникса оила-никох муносабатлари ва гоявий карашлари кандай булганлигини урганишда этнографик маълумотлар ва этнография фанининг ахамияти бенихоят каттадир.
Тарихчиликнинг энг мухим тармоги ва ажралмас кисми хисобланган этнология-этнография фани Ер юзидаги, турли кабилалар, элатлар, халклар, миллатлар ва этник гурухларнинг турмуши ва моддий маданиятини урганди.
Мазкур этник гурух, кабила. Халк ва миллатларнинг хужалик хаёти, маданияти хамда гоявий карашларида эса кишиликнинг ибтидоий даврига хос булган ирим, урф-одат ва карашлар сакланиб колганлиги кузатиш мумкин.
Этнография фани Америка, Бразилия чангалзорларида, Африка урмонларида ва саванналарида, Австралия даштлари, Океания ороллари ва китъамизнинг узок бурчакларида кишиликнинг ибтидоий даражаси хамон хаёткечирган ва хамон кечираётган кабилаларни билади.

  1. аср урталарида инглиз мустамлакачилари томонидан вахшийларча кириб ташланган. Тасманиянинг тубжой ахолиси. Оз микдорда сакланиб колган махаллий австралияликлар, Суматра оролидаги Кубу, Цейоен оролидаги ведда, Овеания оролларидаги ярим кабилалар, Америка ва Африкада истикомат килувчи катор кабилалар ибтидоий жамоа тузумининг куп томонларини саклаб колган. Уларнинг аксарияти ярим ялангоч юриб, тошдан, суякдан ва ёгочдан килинган оддий куроллардан фойдаланганлар. Мазкур кабилалар металл нима эканлигини билмаганлар. Австралия, Африка, Бразилия. Океания ва бошка жойлардаги колок кабилалар хаётини урганган сайёх олимлар ва этнографлар улар тирикчилигининг асосий манбаи овчилик, териб- термачилик, баликчилик ва денгиз хайвонларининг овлаш эканини кузатганлар. Улар тош асри кишилари каби хаёт кечиришганлар. Уларда диний эътикод шакиллари хилма-хил ва оддий булган.

Колок кабилаларнинг турмуш тарзини чукур ва хар томонлама урганган тарихчи, этнографлар улардан кишиликнинг ибтидоий даври тарихини айрим жихатларини тиклашда фойдаланиш мумкин эканлигини исботлаб берганлар.
Шуни хам алохида таъкидлаб утиш керакки, мазкур калок кабила ва халкларнинг барчаси хакикий ибтидоийликдан анча юкори булган ривожланиш боскичида турар эдилар. Утмишда уларнинг хаммаси бир- биридан ажралган холда яшаган булмасинлар, узларига нисбатан анча ривож топган халклар таъсирига, кейинрок давлатларнинг юксак маданияти таъсирига учраганлар.
Лекин шунга карамай уларнинг турмуш тарзи, хужалиги ва маънавий маданиятида ибтидоий даврга хос булган хусусиятлар сакланиб колган эди.
Яна шуни таъкидлаб утиш жоизки. Ибтидоий давр кишиларига хос булган белгилар юксак даражада ривож топган халкларнинг моддий ва маънавий маданияти хам саркит ёки анъана сифатида сакланиб колганлигини кузатиш мумкин. Кекса утмишнинг кейинги ижтимоий жамиятлар негизида сакланиб келаётган айрим анъана, саркит ва колдиклари кишиликнинг ибтидоий даврдаги хаётининг баъзи жихатларнинг кайта тиклаш мухим ахамият каксб этиши мумкин. Кадимги даврнинг мазкур колдик, саркит ва анъаналари жахондаги барча халкларнинг туй, байрам, дафн маросими, мафкуравий карашлари, кийимлари, уй-рузгор буюмлари, санъати, безаклари, турар жойларининг тузилиши ва катор удумларда кузга ташланади. Бу эса олимларга ибтидоий жамият тарихининг очилмаган муаммоларини хал килишда имконият очиб беради. хусусан олов билан боглик анъаналар дунё халклари хаётида сакланиб колганлигини кузатиш мумкин.
Шундай килиб, жахон микиёсида тупланган этнографик маълумотлар ибтидоий жамият тарихининг айрим томонларини у ёки бу даражада кайта тиклашда энг асосий манбалардан бири саналади.
Тарихий антропология ва уни ибтидоий жамият тарихини тиклашдаги урни кишиликнинг ибтидоий даврини кайта тиклаш учун археология ва этнография маълумотларнинг узи кифоя килмайди. Одамзод хам табиатдаги мавжудодларнинг энг олийси ва гултожи хисобланади. Олимлар яъни антропологларнинг берган маълумотларига кура инсон хайвонлар оламидан ажралиб чикиб, одам холатига келгунга кадар жуда узок тарихий ривожланиш жараёнини босиб утди. Одамзоднинг вужудга келиши масласи билан антропологиянинг палеонтология - казилма одамнинг колдикларини урганувчи булими шугулланади. Антропологиянинг узи хам одам морфологияси, антропогенез ва иркшунослик каби булимлардан иборатдир.
Морфология одамнинг бутун тана тузулишини ва ундаги биологик узгаришларни урганади.
Антропогенез эса одамзоднинг келиб чикиши ва жимоний ривожланиш боскичлари масалалари билан шугулланиб, унинг хайвонлар дунёсида тутган урнига бахо беради ва хозирги замон одами вужудга келишининг шарт- шароитлари хамда унинг сабабларини тадкик этади. Нихоят иркшунослик ер юзидаги одамзод иркларининг вужудга келиши тарзи, турлари, шаклланиш сабаблари ва ирклар узгаришининг конуниятларини, уларнинг географик жихатдан таркалиш хамда иркларнинг аралашув жараёнларини урганади. Одамзоднинг пайдо булиши ва ривожланиши узок замонлардан бери олимлар диккатини узига тортиб келмокда. Бу масала буйича олимлар орасида ягона фикр мавжуд булмай, узок замонлардан бери тортишув давом этиб келмокда.
Олимлар антропологияга бахо бериб, у одамнинг марфологияси тана тузилиши ва физиологияси-яшаш фаолияти, узгарувчанлигидан, унинг иркларнинг тузилиши ва узгарувчанлигидан тарихга утишда восита булиб хизмат киладиган фандир. Соддарок килиб айтганда антропология одамнинг келиб чикиши ва эволюцияси аста-секин ривожланиши, жисмоний тузилиши ва иркларнинг пайдо булиши хакидаги фандир.
Маълумки, дастлабки ибтидоий кишилар ер юзида яшаб аллакачон улиб кетганлар. Аммо уларнинг манзили- маконлари ер юзининг жуда куп жойларидан топилган. Археолог, антрополог ва геолог олимлар ибтидоий манзил-маконларни казиб очганларида уларнинг маданий катламларидан макон эгаларининг хар турли куроллари ва суякларининг колдиклари хам топилган.
Мил.авв 4-4.5 миллион билан мил.авв X-IX асрлар орасида яшаган одамларнинг суяк колдиклари Африка, Осиё, Европа, Австралия ва Америка китъасидаги мамлакатлардан топилган ва топилмокда.
Археологлар билан хамкорликда ишлаган антропологлар ва антрополог

  • археологлар учун бу казилма одам суяклари асосий моддий буюм булиб, улар бу казилма одам суякларини хар томонлама синчиклаб урганиш асосида ибтидоий даврда яшаган одамларнинг тана тузилиши ёши, эркак ёки аёллигини урганиб, уларнинг кайси жинсга мансуб эканлигини хам таъкидлайдилар.

Шуни таъкидлаб утмок жоизки, энг кадимги ва кадимги казилма одамларнинг бутун скелети камдан-кам топиладиган ходисалар. Куп холларда кумилган жойдан уларнинг бош, жаг суяклари ва тишлари сакланиб колган булади. Антропологлар эса казилма одамларнинг сакланиб колган суякларини киёсий-анотомик жихатидан пухта урганиш асосида уларнинг сакланиб колмаган кисмини хам тиклайдилар. Бунинг учун антропология фанида пухта ишланган скелетни улчаш тизими- усули кенг куламда кулланилади.
Скелетни улчаш усулудан фойдаланиб антропологлар казилма одамлар мускулларининг жойлашуви. Ривожланиши, юз тузулиши. Бош мия копкоги, мия кутисининг хажми, унинг катта-кичиклиги, тузилиши ва аъзоларининг бошка суякларини чукур урганадилар. Бу эса олимларга ибтидойи кишиларнинг ташки киёфаси кайндай эканлигини билиб олиш имконини беради. XIX аср иккинчи ярми ХХ асрнинг биринчи яримларида ибтидоий кишиларнинг ташки киёфасини уларнинг келиб чикишини урганишда Томас Гексли, Чарлз Лайель, Чарлз Дарвин, Поль Брок Раймон Дарт, Аммоен, Катрофаж, Эрнст Геккел, Евгений Дюбуа, Густав Швальба ва бошка олимларнинг хизматлари катта булди.
ХХ асрда айникса унинг иккинчи ярмида антропология сохасида кулга киритилган улкан кашфиётлар алохида ахамиятга эгадир.
Бу кашфиётларда Лис Лики, Мери Лики, Ричард Лики, Дональд Йохенсон, Лики Жонатан ва бошка антрополог- археолог ва антропологларнинг хизматлари каттадир.
Антропология фанида алохида хизмат курсатган олимлар каторига
В.В.Бунак, Ю.И.Семёнов, Г.А.Осмолоквский, Я.Я.Росинский, М.И.Урсон,
В.П.Якимов, В.П.Алексеев, Урта Осиёда эса Л.В.Ошанин, В.Я.Зезенкова, Т.Ходжаев ва бошкаларни киритиш мумкин.
Жахон антропологларнинг сайи-харакатлари туфайли ибтидоий даврда яшаган аждодларимизнинг ташки киёфаси ирки ва уларнинг Ер юзи буйлаб таркалиш жараёнини билим имконияти тугилди.
Хулоса килиб шуни айтиш жоизки, антропологиясиз ибтидоий жамият тарзи хакида тулик маълумот олиш мумкин булмас экан.
Шу боис антропологик ашёлар ибтидоий жамияти тарихини урганишнинг энг мухим ва зарурий манбаси булди ва булиб колади.
Тарихий антропология археология ва этнография сингари ибтидоий жамият тарихини урганиш учун катта имконият беради. Археология ва этнография маданият тарихини, тарихий антропология эса инсоннинг келиб чикиш тарихи хакида бахс юритади.
Кадимги тилшунослик ибтидоий жамият тарихини кайта тиклашнинг мух,им манбаи сифатида.
Кишиликнинг узок утмишини кайта тиклашда археология,ография ва тарихий антропология фан берган маълумот билан бир каторда тилшунослик далилларнинг хам ахамияти каттадир.
Тафаккур ва у билан бевосита боглик булган тил кишилик жамиятининг тонгида одамларнинг бирлашиб мехнат килиш жараёнида. хаёт учун кураш зарурияти натижасида шаклланиб вужудга келди ва ривожлана борди. Ибтидоий кишиларнинг тили ва тафаккури ривожланишдан сира тухтамади. Аксинча янада тараккиёт килишда давом этайверди. Одамлар табиат билан унинг турли -туман ходисалари билан борган сари чукуррок таниша бошладилар. Улар орасида аста-секин нарсаларга, яшаб турган жойларга, узлари ясаган куролларга, жонли ва жонсиз буюмларга ва узларига хам ном куйиш расм була бошлаган. Окибат натижада ибтидоий кишиларнинг суз бойлиги орта бориб, хар бир нарса, ходиса, унинг аник номига эга булган. Бу суз ва гаплар эса асрлар авлоддан авлодга утиб, айримлари баъзи узгаришларга учраган, баъзилари эса хеч кандай хзгаришга йуликмай, кандай булса шундайлигича сакланиб колган, лекин канчалари унитиб хам юборилган.
Шундай экан, жахоннинг купгина тилларида узок утмишда фойдаланилган баъзи сузларнинг сакланиб колиши тасодифий ходиса экан.
Биз рус тилидаги отмок (стрелять) сузига мурожат килсак, унинг ёй, камон уки (стрела) сузидан келиб чикканини билиб олишимиз кийин эмас. Мазкур сузнинг келиб чикиши эса кишилик жамият тарихининг узок утмишига, яъни ибтидоий кишилар хаётида мухим урин тутган ук-ёй кашф этилиб, одамлар ундан кенг куламда фойдаланилган даврга тугри келади. Биз учун жуда оддий булган даврида кашф килинган. Шундай экан, мазкур жанговор ва ов куролининг кашф килинганлигига 12-13 минг йилдан ортикрок вакт утди.
Демак, мазкур куролга берилган ном хам худди уша даврга мансуб булиши шубхасиздир. Чикиб келиши кишиликнинг ибтидоий жамият тарихига бориб такалувчи суз ва ибораларни хар бир кабила, халк ва миллатлар тилидан топиш мумкин. Купгина тадкикотчиларнинг фикрларича Х,инд-Европа тиллари, хусусан рус тилида “скот” (хайвон, чорва) сузи мол, бисот, хазина, мулк пул каби маъноларни англатар экан Сабаби шуки кадимда чорва (куй,эчки, корамол, от, туя ва бошкалар) моллари ахолининг буюм алмашинувида пул вазифасини утаган экан.
Кадимги хин тили хисобланган (санкритда) рус тилидаги “племянник”- жиян сузи “соперник” ракиб, ёв, душман каби маъноларни хам англатган. Бундан мисолларни жуда куплаб келтириш мумкин.
Хозирги замон тилларининг узаро муносабатлари ва ухшашлик томонларини чукур киёсий урганиш асосида турли халкларнинг тарихан бир бири билан алокадор ва узаро боглик эканлигини билиб олиш мумкин. Бу хол оилавий тиллар, шунингдек халкларнинг келиб чикишида муштарак богланиш мавжудлигини англатади.
Тилшунослик маълумотлари орасида бирор мамлакат. Улка, шахар, кишлок, дарё, кул, тог, айрим жойларнинг географик номларини урганувчи топонимика фаннинг далиллари хам ибтидоий давр тарихини асосий манбаларидан бири хисобланади.
Баъзи географик номлар жуда хам кадим замонларда келиб чиккан булиб, унинг негизи асоси ибтидоий жамоа тузуми даврига бориб такалади. Шубхасиз ибтидоий одамларнинг суз бойлиги дастлаб у кадар куп булмаса хам улар яшаб турган жой ва унинг атрофларига ном куйганлар. Кабила, уругларнинг уз номи булиб. Улар термачилик, овчилик ва чорвачилик ва дехкончилик билан шугулланган демак, уларнинг хам узига яраша номлари булганлиги шубхасиздир.
Шуни айтиш мумкинки, ханузгача бирон-бир оддий кабила йукки, улар одамлар ва жой учун хос булган номлардан фойдаланмаган булсинлар.
Инсоннинг аклини куролларни ва бошка куп нарсаларни ишлаб чикарувчиси дейишади. Биз эркин равишда айта оламизки, ибтидоий одамлар ном куйишнинг асосчисидир, деб ёзган эди америкалик машхур топономик Жорж Стюарт. Географик номлар маълум тарихий шароитда тугилиб, уз шаклини айримлари узок яшовчан булиб, замонамизгача сакланиб келади.
Нисбатан тургун ва баркарор булган, узок яшовчан жой номлари “улик” сузлардан иборат булиб колмай, балки замирида уруг, кабила ва халклар хаёти. Тарихи, тили ва бошка куп маълумотларни узида саклаб келади.
Жой, кабила, киши ва уруг номлари хакидаги далиллар ибтидоий ва кадимги ахолининг кабилавий таркиби, жойлар, усимликлар, хайвонот дунёси, кабилалараро муносабат ва уларнинг машгулотлари хакида ажойиб маълумотлар бериш мумкин.
Кадимги Шарк, Урта Осиё шунингдек Узбекистон тарихининг сахифалари варакланар экан, унда асосий негизи ибтидоий жамоа тузумига бориб такалувчи жуда куп географик номларни, киши номларини учратиш мумкин, бу ибтидоий давр тарихининг шохидларидир.
Ибтидоий жамият тарихида, айникса унинг кейинги боскичларида халк огзаки ижодиёти ривожлана бошлади.
Халк огзаки ижодиётининг дастлабки куриниши, уша давр кишиларининг утмиши хакидаги афсоналаридан иборат булган.
Тафаккур доираси ривожланаётган ибтидоий инсон уз утмиши хакида уйлай бошлаганлиги шубхасиздир. одамлар атрофни ураб турган нарсалар ва содир булаётган табиат ходисаларига кизикиб караб, уларни каердан ва кандай пайди булгани хакида фикр юритишнинг узи маълум даражада тарихнинг бошланишидир, деб жуда тугри таъкидлайди. Таникли этнограф М.О.Косвен, гарчи ибтидоий даврда тукилган ривоят ва афсоналар ибтидоий даврдаги анимистик, фетишистик ва тотемистик рухда яратилган булишига карамай, уларда ибтидоий давр, кишиларнинг кундалик хаётидан олинган хакконий вокеалар хам акс эттирилган булиб, улар тарихий асосга эгадирлар. Бу хол афсона ва ривоятларни кишиликнинг синфсиз жамияти тарихини урганишнинг мухим манбаларидан бирига айлантиради. Ундан ташкари ибтидоий кишиларнинг турмуши, кундалик хаёти ва мавкуравий карашлари уша вактда яратилиб, огиздан-огизга кучиб кейинги авлодларга етиб келган халк охзаки ижодиётининг эртак, матал, макол, мехнат, кахрамонлик, маросим ва мавсум кушиклари жанрларида уз ифодасини топганки, булар хам кишиликнинг кадимги хаётини урганишда мухим манба хисобланади.
Шундай килиб мифлар, афсоналар, эртаклар, маколлар ва халк огзаки ижодиётининг бошка энг кадимги адабий ёдгорликлари ибтидоий давр тарихини урганиш учун асосий булмаса хам мухим манба булиб хисобланади.
Ибтидоий жамоа тузуми даврида ёзув кашф килинмаган, бинобарин ёзма манбалар хам йук эди. Лекин ибтидоий тузуми емирилиб, табакавий жамият вужудга келди, хат-ёзув кашф килиниб, диний ва дунёвий мазмунга эга булган асарлар яратила бошланди. Бу асарларнинг баъзилари бутунича, айримларидан эса парчалар замонамизгача сакланиб келган. Булар орасида “Авесто”, А.Фирдавсийнинг “Шохнома”, хиндлар яратган “Махобхорат” ва “Рамаяна” каби асарлар алохида ахамиятга эгадир.
Мазкур асарларда кишиликнинг табакавий жамиятдан бурунги хаёти, машгулотлари ва мавкуравий карашлари хакида баъзи маълумотлар учрайди. Уларда одамларнинг узлари, хар турли хайвонларни кулга ургатилиши маданий ва доривор усимликларнинг вужудга келиши, куроллар ясаш, ибтидоий медицина, даволаш тартиби ва бошка нарсалар тугрисидаги маълумотлар бор.
Шу нарсани хам таъкидлаб утиш керакки, палеоботаника, палеозоология, палеоклиматология, геология каби табиий фанлар кулга киритган маълумотларсиз ибтидоий жамоа тузуми тарихини хар томонлама ва чукур урганиб булмайди.
Агар палеоботаника усимлик турларини, уларнинг сакланиб колган гул чангига караб урганса, палеозология эса кирилиб кетган хайвонларнинг казилма суякларига караб ибтидоий одамлар билан бир даврда яшаган кадимги хайвонлар оламини урганиб, кайси турга мансуб эканлигини белгилайди. Палеоклиматология - (кадимги иклимлар хакидаги фан) у ёки бу даврдаги иклимни усимликларнинг гул чанги ва тасмасион гулларга караб, нам микдорига боглик холда узгариб борадиган хавзалар чегараларига караб аникланади, демак табиатдаги усимликлар олами, хайвонот олами, хайвонот дунёси, жумладан инсон хам узининг яшаш шароити ва мухити билан бир бутун экан, у давр иклимини урганиш ибтидоий кишилар хаёти кай тарзди эди деган масалани ёритишди катта ёрдам беради.
Геология фани эса ер пусти чукинди каватлари пайдо булиш жараёнини, вакт изчиллигини ва шу чукиндилар ичидаги органик колдикларга караб аниклаб берар экан, одамзоднинг хам, у яратган моддий- маданий буюмлар ёшини хам билиб олишга ёрдам беради.
Юкорида таъкидлаб утилганидек, ибтидоий жамоа тузуми тарихининг манбалари хилма-хилдир. Лекин бу манбаларнинг хеч бири алохида олганда кишиликнинг ибтидоий даври хаётининг чукур ва хар томонлама ёритиб бера олмайди. Мазкур манбаларнинг энг мухими хисобланган археологик ёдгорликлар хам масалани биз истагандек ойдинлаштириб беришга кодир эмас.
Бунга кушимча равишда колок кабилар хаётидан олинган этнографик маълумотларни жалб килинган такдирда хам ибтидоий кишилар хаёти манзарасини ибтидоий даврдагидек килиб тавсифлаш кийин, албатта. Чунки ибтидоий кишилар билан хозир ибтидоий тарзда хаёт кечираётган кишилар турмуш маданияти, тили ва диний эътикоди билан хозир фанга маълум булган колок кабилаларнинг моддий маданияти, тили ва мавкуравий карашлари орасида жуда катта тафовут бор. Шу таъкидлаб утиш лозимки, хали этнографлар моддий маданияти сунги тош асри даражасида турган бирон бир колок кабилаларнинг тулик урганиш имкониятларига эга булганлари йук. Фанда Австралиянинг махаллий ахолиси, хусусан материкнинг шарки-жанубидаги Тасмания оролида яшаб келган тасманияликларни кишиликни этнографияга маълум булган энг колок гурухи деб хисобланади. Тугри тасманияликлар хозир йук булиб кетганлар.
Инглизларнинг XIX асрнинг 20 йилларида бошланган шавкатсиз мустамлакачилик харакатлари Тасмания махаллий ахолисининг ёппасига кирилиб кетишига сабаб булди. Этногрофларнинг келтирган маълумотига кура 1869 йили Хобарта якинидаги Устричной култиги киргогида Уилльям 70 ёшларда вафот этган. Энг сунги маълумотларга караганда Тасмания махаллий ахолисининг охири вакили Фанни Смит исмли аёл 1905 гурга куйилган. Баъзи маълумотларга караганди у 1833-34 йилларда тугилиб онаси тасман аёли, отаси эса номаълум булган.
У ёшлигида эшитган уз халкининг кушикларини умрининг охиригача эслаб юрган. Инглиз мустамлакачиларнинг утакетган золимлиги, берахмлиги туфайли тасманияликларнинг маданияти хакида жуда оз, айни вактда бир- бирига зид маълумотлар сакланиб колган. Табиий тусиклар ташки дунё билан узаро алоканинг йуклиги Австралия ва Тасманиядаги кабилаларни ривожланмаслигига ва колок булиб колишига сабаб булган. Уларнинг турар жойлари, уй-рузгор буюмлари жуда оддий булиб, уларнинг асосий куроллари, ёгоч, тош ва суякдан иборат булиб. Айни бир вактда мезолит (урта тош асри) хамда неолит (янги тош) даврига хос катор белги ва хусусиятларни топиш мумкин. Уларнинг баъзиларида хатто ук-ёй булмаган. Шундай ва шунга якин кабилалар хозир хам Африка ва Жанубий Америкадаги чангалзорларида яшайдилар. Лекин улар этнографик жихатдан яхши урганилгани йук. Тадкикотлар шуни курсатадики, тараккиётнингкуий боскичида турган мазкур кабилалар билан ибтидоий кишиликнинг моддий маданияти орасида давр жихатдан жуда катта тафокут мавжуд, иккинчидан, мазкур кабилалар у ёки бу даражада маданий дунёнинг таъсирига хам кириб колганлар.
Шундай экан хозирги замон колок кабилаларнинг хаётини ибтидоий кишилар турмушининг нусхаси деб булмайди. Мавжуд этнографик маълумотлардан киёсий далил фойдаланиб. Ибтидоий кишилар хаётининг айрим томонларини тасаввур килиш мумкин. лекин этнографик маълумотлар археологик далилларнинг узи масалани чукуррок ва хар тарафлама баён килишга озлик килади. Бу сохада археология этнографик, антропология, геология, тилшунослик, палазология, палеоклиматология, физика, химия,кибернетика ва бошка фанлар кулга киритган ютукларга таяниб одамнинг пайдо булиши, ибтидоий гала, уругчилик жамоасининг вужудга келиши, равнак топиши, мехнат куролларининг такомиллашуви. Чорвачилик ва дехкончиликнинг вужудга келиши. Ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши ва ибтидоий кишиларнинг маданияти хакида бир мунча туларок тасаввурга эга булиши мумкин.
Демак, инсоннинг келиб чикиши, ибтидоий жамият тарихини тиклаш, у даврнинг катор масалаларини урганиш учун хозирги замоннинг катор фанларни жалб килиш максадга мувофикдир.
Фойдаланилган адабиёт руйхати:

  1. Encyclopedia of Human evolution and Prehistory. Garland publishing, Inc. A member of the Taylor& Francis Group New York & London, 2000


4-МАВЗУ. ИБТИДОИЙ ТАРИХ ТАРИХНАВИСЛИГИ
РЕЖА

  1. Ибтидоий жамият тарихи хакидаги фаннинг вужудга келиши ва кадимги даврда ибтидоий давр хакидаги тушунчалар.

  2. Антик давр муаллифларининг ибтидоий давр хакидаги карашлари.

  3. Урта асрларда этнологик кузатувлар.

  4. Буюк географик кашфиётлар даври ва ибтидоий халклар хакидаги билимларнинг кенгайиши.

  5. Ибтидоий жамиятлар хакидаги аник маълумотларнинг тупаланиши ва уларнинг XIX асрда умумлаштирилиши.

  6. ХХ асрда ибтидоий археология ва палеоантропологиянинг ривожланиши.

  7. ХХ асрда ибтидоий утмишни тарихий-этногик кайта тиклаш ишларининг тараккий этиши.




Download 268,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish