Оптик “охирги нуқта”. FTTX ва PON концепциялари. Оптик кабел тизимлари технологиясининг ривожланиши ва анъанавий метал кабелларнинг сиқиб чиқарилиши оптик кенг полосали кириш тармоқлари концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди. Ҳозирги вақтда FTTx (Fiber Transport To…, яъни ...гача оптик транспорт тармоқ) номини олган оптик абонент тармоқлари концепцияси тармоқларни қуришда кенг равишда фойдаланилмоқда.
FTTx деганда турли структурага эга бўлган технологиялар оиласи тушунилади
FTTx концепциясини қўллаш вариантлари
FTTР (Fiber To The Premises) – тармоқ сегментигача оптик узатиш тармоғи;
FTTСab (Fiber To The Cabinet) – тақсимлаш шкафигача оптик узатиш тармоғи;
FTTС (Fiber To The Curb) – тақсимланган қутигача оптик узатиш тармоғи;
FTTН (Fiber To The House) – хонадонгача оптик узатиш тармоғи;
FTTU (Fiber To The User) – охирги фойдаланувчигача оптик узатиш тармоғи.
FTTB (Fiber To The Building) – уйгача оптик узатиш тармоғи;