System Support Protocol – Тизимни қўллаб-қувватлаш протоколи
SNMP
3. SIP, SIP-T, H.323 протоколлари
SIP протокол- Session Initiation Protocol. Бу амалий даража протоколидир, у ёрдамида мультимедиа сессияларини ўрнатиш, модификация қилиш ва тугатиш ёки IP-тармоқ бўйича чақирувлар каби операция амалга оширилади. SIP мультисервис тармоқларда Н.323 протоколда амалга ошириладиган функцияларга ўхшаш функцияларни бажаради. SIP сессияси мультимедиа конференциялари, масофадан ўқитиш, IP-телефония ва бошқа шунга ўхшаш иловаларни ўз ичига олиши мумкин.
IP-телефония тармоқларининг тузилишига SIP протоколининг ёндошувини амалга оширишда Н.323 протоколига нисбатан анча сода, лекин телефонлар билан ўзаро ишлашини ташкил қилш учун камроқ мос келади. Шунинг учун SIP протоколи IP-телефония хизматларини кўрсатиш учун Internet хизматларининг етказиб берувчиларига кўпроқ мос келади, бунда ушбу хизматлар пакетининг қисми ҳисобланади.
SIP пртоколи
SIP протоколи - Session Initiation Protocol– амалий даража протоколи ҳисобланади ва алоқа сеансларини ташкил қилиш, модификация ва тугатиш учун белгиланган:мультимедияли конференциялар, телефон уланишлар ва мультимедияли ахборотни тақсимлаш учун ишлатилади.
IP-тармоқ мавжуд бўлган иловалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш учун ва фойдаланувчилар мобиллигини таъминлаш учун SIP протокол электрон почта манзилига ўхшаш манзил ишлатади. Ишчи станциялар манзили сифатида махсус универсал ресурслар кўрсатгичи - URL (Universal Resource Locators), SIP URL деб аталган.