Ikki yoki bir necha komponentlardan tashkil topgan bir jinsli suyuqlik aralashmalarini ajratishda haydash (distillatsiya va rektifikatsiya) usuli keng ishlatiladi.
Agar boshlang‘ich aralashma uchuvchan va uchmaydigan komponentlardan iborat bo‘lsa, bunda bug‘latish orqali suyuqlikni tashkil etuvchi komponentlarga ajratish mumkin. Haydash yo‘li bilan esa komponentlar turli uchuvchanlikka ega bo‘lgan holda ham suyuq aralashmalarni ajratish mumkin. Haydash yo‘li bilan suyuqliklarni ajratish bir xil haroratlarda aralashma komponentlarining turlicha uchuvchanlikka ega bo‘lishiga asoslangan. Shu sababli haydash paytida aralashma tarkibidagi hamma komponentlar o‘zlarining uchuvchanlik xususiyatiga mutanosib ravishda bug‘ holatiga o‘tadi.
Haydash jarayonidan ajralib chiqqan bug‘ kondensatsiyaga uchraydi, hosil bo‘lgan kondensat distillyat yoki rektifikat deb ataladi. Bug‘lanmay qolgan va qiyin uchuvchan komponentdan tashkil topgan suyuqlik esa qoldiq deb yuritiladi.
Bug‘ fazasining yengil uchuvchan komponent bilan boyish darajasi asosan haydash usuliga bog‘liq.
Suyuqliklarni haydashning ikkita usuli bor:
1) oddiy haydash (distillatsiya);
2) murakkab haydash (rektifikatsiya).
Суюқ аралашмаларни бир марта буғлатиш йўли билан ажратиш оддий ҳайдаш деб аталади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки оддий ҳайдаш, аралашма компонентларининг учувчанликлари ўртасидаги фарқ анча катта бўлганда ишлатилади. Одатда оддий ҳайдаш суюқ аралашмаларни бирламчи ҳайдаш учун ҳамда мураккаб аралашмаларни кераксиз қўшимчалардан тозалаш учун қўлланилади.
Оддий ҳайдаш – фракцияли, дефлегмация билан ҳамда сув буғи билан ҳайдаш усулларига бўлинади
Оддий ҳайдаш-фракцияли ҳайдаш
1- ҳайдаш куби; 2-конденсатор -совутгич; 3-кузатув фонари; 4,5,6-дисстиллят йиғиладиган идишлар Дефлегмацияли ҳайдашда, суюқ аралашмаларни ажратиш даражасини ошириш учун дистиллятнинг таркиби дефлегмация билан бойитилади. Бу қандай амалга оширилади деган саволга жавоб берадиган бўлсак – ҳайдаш куби 1 дан чиқаётган буғлар дефлегматор 2 га ўтиб қисман конденсацияланади.Асосан буғнинг таркибидаги қийин учувчи компонент конденсацияланиб, яъни ҳосил бўлган суюқлик(флегма) ҳайдаш кубига қайтиб тушади. Енгил учувчи компонент билан тўйинган буғлар эса конденсатор–совутгич 3 га ўтиб тўла конденсацияланади Ҳосил бўлган дистиллят 4,5,6 –идишларга юборилади.
Дефлегмация билан ҳайдаш қурилмаси схемаси
1-ҳайдаш куби; 2- дефлегматор; 3- конденсатор-совутгич; 4-6 дистиллят йиғиладиган идишлар. Бизга маълумки, аралашмани қайнаш температурасини пасайтириш учун вакуум ишлатилади. Аммо, сув буғи билан ҳайдаш процессида аралашма таркибига қўшимча компонентлар киритиш орқали унинг температурасини пасайтириб ҳайдаш мумкин. Қайсики, агар аралашмани компонентлари сувда эримаса ҳайдаш кубига қўшимча қиздирилган сув буғи берилади, қобиғига эса сусайтирилган буғ берилади. Ишлаш принципи қуйидагича : дастлабки аралашма кубга қуйилади, барботёр орқали кучли сув буғи юборилади, бир вақтнинг ўзида аралашма кучсиз буғ билан ҳам қиздирилади. Аралашмани буғланишидан ҳосил бўлган буғлар конденсаторга, ундан кейин эса сепараторга тушади. Сепараторнинг юқори қисмидан сувда эримайдиган енгил компонент пастидан эса сув чиқариб юборилади. Демак бунда, кучли сув буғи иссиқлик ташувчи ва қайнаш температурасини пасайтирувчи агент вазифасини бажаради.
Сув буғи билан ҳайдаш қурилмаси схемаси:
1- ҳайдаш куби; 2- конденсатор совутгич; 3- сепаратор.