Автоматик титрлаш
Титрлаш — эритмаларни миқдорий таҳлил қилишнинг кенг тарқалган универсал усулларидан бўлиб, завод лабораторияларида бажарилган таҳлилларнинг асосий қисми щу усулга тўғри келади. Автоматик титрлаш учун асбоблар (автоматик титрометрлар)нинг қўлланилиши таҳлиллар ўтказиш тезлигини кескин оширади, кўпгина ҳолларда уларнинг аниқлигини орттиради, кўп сонли лаборантлар-аналитикларни камайтиради.
Эритмада бошқа компонентлар билан турган, табиати маълум бўлган модда А нинг концентрациясини аниқлаш титрлаш деб аталади. Бунинг учун махсус реагент В танланади, уни титрловчи модда (титрант) деб аталади, у қуйидаги схема бўйича таҳлил қилинаётган аралашманинг маълум компонентига танлаб реакция кўрсатади:
A+B→M+N , (6.22)
бу ерда, М ва N — титрлаш реакциясининг маҳсулотлари.
Титрловчи модда В ни намунадаги модда А нинг ҳаммаси реакцияга кирмаганига қадар қўшилади. Бу ерда, титрловчи модда миқдори QB бошланғич намунадаги титрланаётган модданинг миқдори QA га эквивалент бўлади.
QA=Kp∙QB , (6.23)
бу ерда Кр — титрлаш реакцияларининг стехиометрик коэффициенти.
Титрланадиган модда миқдори
QA=CA∙Qпр , (6.24)
бу ерда СА — таҳлил қилинаётган аралашмадаги модда А нинг концентрацияси; Qnp = const — бошланғич намуна миқдори.
Титрловчи модданинг эквивалент миқдори
QB=CB∙VB , (6.25)
бу ерда Св — титрловчи модданинг концентрацияси; VB — титрловчи модданинг эквивалент ҳажми.
QА ва QB нинг миқдорларини (6.23) тенгламага қўйиб, изланадиган концентрация СА нинг титрловчи модданинг эквивалент ҳажмига боғлиқлигини ҳосил қиламиз:
CA=Kτ∙VB , (6.26)
бу ерда,
.
Шундай қилиб, титрлашда намунадаги компонентнинг aниқланадиган концентрациясининг ўлчови титрловчи модданинг эквивалент ҳажмидан иборат бўлади.
Титрлаш реакцияларининг боришини назорат қилиш учун ишлатиладиган асбобларнинг ишлаш принципига қараб титрлашнинг қуйидаги хиллари бўлади: кондуктометрик, потенциометрик, амперометрик ва фотометрик.
Титрлаш жараёни дискрет (даврий) ва узлуксиз бўлиши мумкин. Даврий титрлашда таҳлил қилинаётган модданинг алоҳида намунаси (дозаси) таҳлил қилинади. Узлуксиз титрлашда таҳлил қилинаётган модданинг сарф бўйича стабиллашган оқими таҳлил қилинади, бу модда узлуксиз ишловчи реакторга кириб туради. Узлуксиз титрлашда титрловчи модданинг эквивалент сарфи аниқланадиган компонентнинг ўлчови бўлади, яъни
СА=KТ1∙qВэкв , (6.27)
бу ерда,
qА=const — таҳлил қилинаётган модда А оқимининг сарфи; qВэкв —титрловчи модда В нинг эквивалент сарфи.
Автоматик титрлаш усули билан таҳлилларни автоматик тарзда бажариш учун мўлжалланган асбоблар титрометрлар деб аталади. Вазифасига кўра автоматик титрометрлар лаборатория ва ишлаб чиқариш титрометрларига бўлинади. Лаборатория титрометрлари ярим автоматик асбоблардир, чунки титрлаш циклининг барча тайёргарлик ва ёрдамчи операциялари қўлда бажарилади. Ишлаб чиқаришдаги автоматик титрометрлар саноат шароитида технологик жараёнларни узлуксиз циклик ёки узлуксиз автоматик тарзда таҳлил қилиш учун мўлжалланган.
Узлуксиз ишлайдиган автоматик титрометрнинг принципиал схемаси 6.30-расмда кўрсатилган.
Назорат қилинаётган технологик оқимдан намуна олинади, у сарф стабилизатори 1 орқали аралаштиргич 2 га узлуксиз тушиб туради. Бу ерга титрловчи эритма тушади, унинг сарфини ростловчи орган 3 (масалан, юқори аниқликдаги дозаловчи насос) билан аниқланади. Намуна ва титрловчи эритма оқимлари узлуксиз равишда аралашиб ва ўзаро реакцияга киришиб туради. Агад аралаштиргичга вақт бирлиги ичида тушиб турган титрловчи эритма миқдори худди шу вақт ичида намуна билан бирга тушиб турган титрловчи модда миқдорига эквивалент бўлса, у ҳолда реакцияга кирган аралашма титрлашнинг охирги нуқтасига мос келади. Акс ҳолда титрлаб бўлинган аралашмада моддалардан бирининг миқдори ортиқча бўлади.
Аралашмадаги титрловчи эритма билан титрловчи модданинг миқдорлари нисбати ёрдамчи автоматик конденсатор 5 ва бирламчи ўзгарткич 4 ёрдамида назорат қилиб турилади. Датчикнинг чиқиш сигнали Z титрлашнинг охирги нуқтасига мос келадиган ZT нинг берилган қиймати билан таққосланади. Улар тенг бўлганида титрловчи эритма сарфи ўзгармайди ва намунанинг назорат қилинаётган компонентининг концентрациясини характерлайди. Акс ҳолда номувофиқлик сигнали ростлагич 6 ёрдамида маълум қонун бўйича ўзгартириладиган номувофиқлик сигнали ростловчи орган 3 га берилади ва бу орган берилаётган титрловчи эритма микдорини ўзгартиради. Ростловчи орган 3 нинг тавсифи чизиқли бўлганида титрловчи эритма сарфи бошкарувчи сигнал Ху га мутаносиб бўлади. Бинобарин, Ху нинг катталигини қайд этувчи иккиламчи асбоб аниқланаётган модда концентрациясининг бирликларида даражалаш мумкин.
Баъзи ҳолларда узлуксиз автоматик титрометрнинг тузилишини намуна ва титрловчи эритмаларнинг оқимларини стабиллаш йўли билан соддалаштириш мумкин. Агар бу ерда, характеристик параметрнинг ўзгариши назорат қилинаётган компонентнинг чизиқли функциясидан иборат бўлса, у ҳолда бундай асбобдан автоматик ростлаш тизимининг датчики сифатида фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |