бу ерда Rp— суюқлик ўрамининг қаршилиги; Кр — паст частотали кондуктометрик ячейканинг константаси; унинг қиймати суюқлик ўрами узунлигининг ўтказувчи кесими юзи нисбатига тенг бўлиб, одатда Кр нинг катталиги тажриба йўли билан топилади; х — эритманинг электр ўтказувчанлиги. (6.16) тенгламанинг ўнг қисмидаги х катталикдан бошқа ҳамма катталиклар ўзгармасдир. Шунинг учун ток кучи Iр назорат қилинаётган эритманинг концентрациясига тенг бўлади.
Ток кучи Iр иккинчи трансформатор Тр 2 билан ўлчанади, суюқлик ўрами унинг учун бирламчи чулғам бўлиб хизмат қилади. Ўлчаш трансформатори Тр2 нинг иккиламчи чулғамида ҳосил бўладиган ЭЮК Еўлч нинг катталиги концентрацияга мутаносиб бўлади. Кўпгина ҳолларда уни компенсацион усулда ўлчанади, бунинг учун трансформатор Тр 2 нинг қўшимча чулғами wқ дан фойдаланилади, бу трансформаторнинг ампер-ўрамлари сони эритманинг ампер-ўрамларига кўра ҳисобланади.
Компенсация шарти
Ikwk=Ipw2 . (6.17)
Компенсацияловчи чулғам орқали ўтадиган ток кучини ўлчаш учун реверсив двигател PD дан фойдаланилади, у сурилгич Rр ни силжитади. Реохорд сурилгичининг ва асбобнинг у билан боғланган стрелкасининг вазияти назорат қилинаётган эритма концентрациясига мутаносиб бўлади. Ўлчашдаги ҳарорат хатоликларини компенсациялаш учун қаршилик термометри Rt мўлжалланган, у кўприк схемасига уланган бўлиб, назорат қилинаётган эритма ичида туради.
Контактсиз паст частотали кондуктометрлардан солиштирма электр ўтказувчанлиги 1—10-6 См/см чегарасида бўлган электролитларнинг концентрациясини назорат қилишда фойдаланилади.
КК русумидаги кондуктомерларда 10~2 дан 1 См/см гача бўлган электр ўтказувчанликни ўлчаш КК-8 ва КК-9 кондуктометрлари билан бажарилади.
Юқори частотали кондуктометрларда таҳлил қилинаётган эритманинг концентрациясини ўлчаш эритманинг унга боғлиқ бўлган реактив қаршилигини назорат қилиш йўли билан бажарилади.
Юқори частотали контактсиз кондуктометрларнинг бирламчи ўзгарткичлари ўлчанадиган реактив каршиликнинг турига қараб сиғимли ва индуктивли хилларга бўлинади.Ҳар икки турдаги ўзгарткичларнинг схемаси 6.22 – расмда кўрсатилган. Эритманинг концентрацияси билан ў згарткичларнинг чиқиш параметрлари Cx ва Lx ўртасида мураккаб боғлиқлик мавжуд бўлганлиги сабабли (бу боғлиқликка эритманинг табиатидан ташқари ўзгарткичнинг ўлчамлари ва материали, таъминлаш частотаси ва бошқалар таъсир қилади) уларнинг даражаланиш тавсифлари ҳар қайси конкрет ўзгарткич ва эритма учун тажриба йўли билан аниқланади.
Юқори частотали кондуктометрларнинг ўлчаш ўзгарткичлари сифатида юқори частотали генераторлардан таъминланадиган кўприкли ва резонасли схемалардан фойдаланилади. Резонансли схемаларда резонанс контурининг бирламчи ўзгарткич индуктивли ёки сиғимли қаршиликларига боғлиқ бўлгаган хусусий тебранишлари ўлчанади.