Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналишида



Download 3,66 Mb.
bet22/25
Sana02.07.2022
Hajmi3,66 Mb.
#731598
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
1 Xisob

Хулоса. Топилган кранлар сони, иш унумдорлиги кўрсатгичи бўйича бетон ишлари қобул қилинган жадаллигини таъминлайдиган экан. Агарда 3.10 ифодадаги шартлардан танланган кран эксплуатация иш унумдорлиги бетон ишлари жадаллигидан кам бўлганда, бошқа сиғими нисбатан каттароқ бадья танлаш, кран ишчи цикли давомийлигини камайтириш тадбирлари ишлаб чиқилади, блокларга бетон қоришмасини узатиш схемасини ўзгартириш мумкин ёки умуман бошқа, нисбатан каттароқ юк кўтариш кўрсатгичига эга кран танлаш орқали бетон ишлари лойиҳа иш жадаллигини таъминлашга эришиш мумкин. Агарда қўлланилган чора-тадбирлар натижасижада кран иш унумдорлиги ва бетон ишлари жадаллиги мутаносиблигини таъминлаш иложи бўлмаганда, бетончилар звеноси тўлиқ бўлмаган юклама билан ишлайдиган иш режими қолдирилади ҳамда бетон ишлари жадаллигини кран иш унумдорлигига мослаштириш ҳисоблари бажарилади. Бетон ишларида объектда асосий иш бетон қоришмасини ётқизиш иши ҳисобланади, шунинг учун кран етакчи машина деб қаралади.
Бетон қоришмасини вибрация ёрдамида зичлаш
Вибрация (лотин.vibratio- тебраниш) – махсус асбоблар вибраторлар (вибратор -лотин. vibro- тебранаман) ишлашидан ҳосил қилинадиган тўлқинли жараён бўлиб, амплитуда, частота, узатилиш йўналиши ва қўйилиш жойи кўрсатгичлари билан фарқланади.
Вибрация бетон қоришмасининг силжишига (оқишига) кўрсатиладиган қаршиликни камайтиради, пластик деформацияланишига, қолип ичида оқиб, маълум шакл эгаллашга олиб келади ва қоришмага оғир ёпишқоқ суюқлик хоссаларини беради. Вибрация таъсирида бетон қоришмаси таркибидаги ортиқча сув ва бирикиб қолган ҳаво фуфакчалари сиқиб чиқарилади. Бетон қоришмасининг бундай суюқланиши бетон пластик структурасининг вужудга келишига ва конструкциянинг шакилланишига олиб келади.
И ч к и в и б р а т о р л а р тор ердаги (вертикал ўлчами бошқа ўлчамларига нисбатан катта бўлган) бетон қоришмаси қатламини зичлаш учун мўлжалланган, эгилувчан валли ИВ-27, ИВ-25, ИВ-66, ИВ-67 ва ИВ-75 вибраторлар бўлиб, уларда бетон қоришмаси қатлами ичига ботириладиган ва қоришманинг ётқизилиш қалинлиги, жойига қараб алмаштирадиган, узунлиги 0,4 м гача ва диаметри 40-76 мм гача бўлган, алмаштириладиган учликлари бор.
Чуқур ичдан зичлаш вибраторлари қўл, осма вибраторларга бўлинади. Чуқурлик қўл вибраторлари саноатда эгилувчан валли, олдинга чиқарилган элекродвигателлар билан ишлаб чиқарилади. Эгилувчан вал элекродвигателни вибраторларнинг корпусида жойлашган виброконечник билан боғлайди (3.8,а-расм).
Эгилувчан валли чуқурлик қўл вибраторлари нозик деворли констукцияни ёки зич арматураланган йирик темир-бетон конструкцияларини бетонлашда стандарт конуснинг чўкиши 3-5 см бўлган бетон қоришмаларини зичлаш учун мўлжалланган. Бунда арматура стерженлари орасидаги масофа вибратор корпуси ташқи диаметрининг 1,5 узунлигига тенг бўлиши керак.



3.8-расм. Ичдан чуқур зичлагич вибраторлар :
а, б- ИВ-66, ИВ-79 русумли ичдан чуқур зичлагич вибраторлар; 1-электродвигатель; 2- эгилувчан вал; 3- планетар механизмли ишчи қисм; 4-дастак; 5-корпус.
Ишчи қисми бетон қоришмасига ботирилмаган ёки қисман ботирилган вибраторни узоқ ишлатиш обмоткалар изоляциясининг емирилишига олиб келади. Чунки электрқўзғатгич ва обмоткалар бетон қоришмасида ин­тенсив совитилишига мўлжалланган. Бетон қоришмасига ботирилган вибраторни тўхтатиш, уни қолип ёки арматура стерженларига тегизиш мумкин эмас. Вибраторни бетон қоришмасидан ўчирмасдан чиқариб олиш керак.

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish