Сув келтирган азиз



Download 32,38 Kb.
Sana20.07.2022
Hajmi32,38 Kb.
#827927
Bog'liq
Қудуқ қазиш


Қудуқ қазиш-улуғ иш.
“Сув келтирган азиз”-дейди доно халқимиз. Буни қарангки, мундоқ ўйлаб кўрсангиз энг кўп ривоят мақол, хикматли сўз ва иборалар сув билан боғлиқ экан: “Сув келди-нур келди”, “Олдингдан оққан сувни қадри йўқ”, сув ичсанг қудуқ қазиганни унутма”, “Сувдан сув куч олиб оқади”, “Сув келтирар бир киши, экин экар минг киши”... Одамларни улуғ ва савобли ишларга даьват этадиган бундай хикматомуз сўз ва иборалар ниҳоятда кўп, сероб.
Аммо минг афсуски, сувнинг “салбий” жиҳатлари ҳам кўп экан. Мисол учун “Сувдан қуруқ чиқди” иборасини олайлик. Бу нима дегани? Қилғилиқни қилиб гўё хеч нарса бўлмагандай айби мутлақо “йўқ”дай, ҳақиқат “қарор” топгандай жазодан бир амаллаб зўрға “қутулиб” қолган каслар бор деганидир бу! Лекин унутмаслик керак: эшак барибир эшак. Устига бахмал ёпилгани билан у отга айланиб қолмайди...
Хўш, энди “Бир бирин тагига сув қуядиганларни қандай аташ керак?” Шуям ишми? Шу иш одамийликка хосми? Йўқ, асло хос эмас. Ичиқоралик, хасад ўтида ёниб куйиш, кўролмаслик касалига гирифтор бўлишнинг оқибати бу!
Бир шоир ана шу ичиқораликни қаттиқ қоралаб тўрт қатор шеър ёзибди. Ҳасад ўтида ёниб-куйиб қорулиб юрганларни одамийликни тушунмасликда айблаб, уларни кўчаларда дайдиб юрадиган ва дуч келган дарахт симёғочларнинг тагини хўллаб кетадиган ярамас олапарга, итфеълликка қиёслаган экан.
Шоир айтадики:
У бир ит, итлигин қилар ит, билсанг,
Юз йил тарбия қил-иш унармиди.
Бировнинг тагига сув қуйма, десанг,
Итга ўхшаганлар тушунармиди...
Яна бир гап ўша шоир итдан ўлгудай қўрқар экан. Итни ёмон кўрар экан. (Бўлар-бўлмасга вовуллайвериб жонга тегиб кетган бўлса керакда). Бу сафар у итнинг думини “нишон” га олиб “Дум” деган шеьр ёзибди.
Оёғим остида судралиб кеча,
Юрганди қоп-қора битта итвачча,
Бехосдан думини босиб олгандим,
Қайгадир йўқолди вангиллаганча.
Хайрият у бир ит, одаммас, лайча,
Дунёда дум бўлиб юрганлар қанча!
Босиб олсанг борми, катталар “думин”,
Балога қоласан қиёматгача.
Хулоса ўзингиздан.
Келинг, хадеб итларга тош отавермайликда, сув хақида бошлаган фикримизни давом эттирайлик.
Ўзбекистон туманидаги Катта тагоб қишлоғида 4300 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқдаги энг долзарб муаммолардан бири-тоза ичимлик суви масаласидир. Аҳолининг кўпчилиги четдан-Ўрмонобод деган жойдан олиб келинаётган тоза ичимлик сувини нақд пулга сотиб олишади. 3-4 тонналик бочкаларда келтирилган сувнинг нархи 80 минг сўмдан 100 мин сўмгача. Катта йўл ёқасида жойлашган 37-мактаб директори Сардорбек Эркинжоновнинг таькидлашича ушбу билим даргоҳида 709 нафар ўқувчи бўлиб, уларга 54 нафар устоз-муаллик илм сирларидан сабоқ беришади. Ўқувчилар дарсга ўзлари билан баклашкада сув олиб келиб, мактаб ховлисидаги дарахтлар, гулларни суғоришади.
-Тоза ичимлик суви билан таъминланган мактабларнинг ўқувчиларига ҳам, ўқитувчиларига ҳам мазза-дейди С.Эркинжонов. –Биз уларга ҳавас қиламиз. Улар бизга ўҳшаб баклажкада сув кўтариб юришмайди..
Мактабдаги мавжуд аҳвол билан яқиндан танишгач, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани бўлими раҳбари Абдужалил Саримсоқовни суҳбатга тортдик.
-Ҳақиқатдан ҳам туманимиздаги Эски Яйпан, Қораёзбобо, Зиё-Нурсух, Бўстон, Янги хаёт, Шакаробод, Жонобод, Ойимчақақир, Даҳанақақир, Каримобод каби қишлоқларда тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бор дейди А.Саримсоқов. –У ёғини сўрасангиз 2022 йилнинг 1 январ ҳолатига 260 мингдан зиёд туман аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бор йўғи 59 % ни ташкил қилади. Бу Фарғона вилоятидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Қизиқ ҳолат. Ўзбекистон тумани билан туташиб кетган Қўқон шаҳрида аҳоли 100 %, бошқа қўшни туманларда 85-90% тоза ичимлик суви билан таьминланган бир шароитда нега нима учун аҳвол чатоқ. Гап ўзи нимада.
Гап шундаки, туманимиздаги кўплаб қишлоқлар оғир ҳудудлар рўйҳатига киритилган бўлиб, у ерларда қудуқ қазиш ниҳоятда машаққатли иш хисобланади,-дейди “Сув оқава” бошлиғи А.Саримсоқов. –Космик текширувларга кўра, айрим ҳудудларда ер ости сувлари 350-400 метр чуқурликда жойлашган. Шундай экан қип-қизил даштда тошлоқ ерларда, қудуқ қазиш, сув чиқаришнинг ўзи бўлмайди. Шунга қарамасдан кейинги йилларда туманимизда ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида бир қатор ишлар қилинди. Жумладан, 2021 йилда 8 дона ичимлик суви қазилиб 27,1 км сув тармоқлари тортилди.
“Обод қишлоқ” Давлат Дастури доирасида Қумбосди ва Кичик Оқмачит қишлоқларида 2 дона қудуқ қазилиб, 12 км тармоқ тортилди.
Инвестиция дастури бўйича Ўқчи ва Кичик тагоб маҳалла фуқаролар йиғинлари худудларида 3 дона қудуқ қазилиб, 7,5 км сув тармоқлари тортилди.
Шунингдек, Зиё-Нурсух, Қушқўноқ ва Шўрқишлоқ МФЙ ларида хомийлар ҳисобидан қудуқлар қазилиб 7.6 км тармоқ тортиш ишлари бажарилди.
-Бу йилги режалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз...
-2022 йилда Ўқчи МФЙ ҳудудида 2 дона тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 2 дона 1000 куб.м ли резервуар (сув тўплаш иншооти) қуриш ва Ўқчи қишлоғидан Каримобод қишлоғигача 20.6 км тармоқ тортиш ишлари режалаштирилган. Ушбу обьектларини лойиҳа қиймати 19 млрд 7 млн сўмни ташкил этади. Айни кунларда обьектларда иш қизғин. Барча қудуқ қазиш резервуар қуриш, хаво электр тармоғи ва сув тармоқларини тортиш ишлари пудратчи ташкилот “Обихаёт-Б” ва “Строй Монтаж Инвест” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 16 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Шу ўринда савол туғилади. Не-не машаққатлар эвазига қудуқ қазилиб, тармоқлар тортилиб, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилаётган экан, хўш тўловлар нима бўляпди. Аҳоли тўловларни ўз вақтида амалга ошираётган бўлса керак.
-Э нимасини айтасиз, дейди Ўзбекистон тумани сув оқава ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, етакчи мутаҳассис Зокиржон Дўсматов. –Бизда дебитор қарздорлик катта. 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига аҳолининг сувдан қарздорлиги 1 млрд 250 млн сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январ холатига 1 млрд 850 млн сўмга етган. 2021 йил давомида қарздорлик 600 млн сўмга ошган. Буни қандай баҳолаш керак? Одамлар нега бунақа? Сув йўғида ҳокимиятга югуради, халқ қабулхоналарига боришади, порталларга чиқишади, “дод” дейди, арз қилади, шикоят қилади. Маҳалласига сув келса жим-жит бўлиб кетишади. Тўлов ҳақида ўйламайди ҳам, шу ҳам инсофданми?!
“Ўзсувтабминот” акциядорлик жамиятига қарашли “Сув таъминоти ва оқава сув обьектлари қурилиш бўйича инжиниринг компанияси” унитар корхонаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, 2021 йилда вилоят ҳудудларида 114 та ичимлик сув ва оқава сув обьектларида 304.4 млрд сўмлик қурилиш, монтаж ишлари бажарилган. Жумладан, лойиҳа бўйича 78,4 км сув тармоғи, 16,28 км оқава сув тармоғи тортилди. 1128 метр обьект химоя майдони билан ўралди. 19 дона сув олиш қудуғи қазилди. 20 дона насос ускунаси, 17 дона сув минораси ва 20 дона трансформатор ўрнатилди. 17 дона сувни зарарсизлантириш биноси қурилиб фойдаланишга топширилди. 4 дона сув тўплаш иншооти (резервуар) қурилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари бўйича Фарғона вилоятида 36 та обьектда сув тармоқлари ва сув иншооти қурилиши учун 133 млрд 965,62 млн сўмлик (режага нисбатан 99%) қурилиш, монтаж ишлари бажарилган.
“2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (2020 йил 8 августь ПҚ-4798-сонли қарор) га мувофиқ Сўх туманидаги 12 та МФЙ да 125,4 км ичимлик сув тармоғи тортилди. 2 дона янги сув насоси ўрнатилди. 3 дона резервуар ишга тушди. 2021 йилда Сўх туманида бажарилган иш ҳажми 50 млрд 301,1 млн сўмни ташкил этмоқда. Бу қурилиш-монтаж ишлари 100 % бажарилди деган сўз.
Хулоса қилиб айтганда муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 22 январдаги 98-сонли қарорининг 14-иловасига мувофиқ Фарғона вилояти худудларида 2020-2023 йилларга мўлжалланган 11 та обьектда 454,1 км сув тармоғи ва 31 та сув иншооти қурилиши учун 2022 йилга жами 81 млрд 186,0 млн сўм маблағ режалаштирилган.
Ушбу обьектларнинг барча лойиҳа смета ҳужжатлари якунланган, -дейди биз билан суҳбатда “Сув таъминоти ва оқава сув обьектлари қурилиш бўйича инжиниринг компанияси” унитар корхонаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бош муҳандиси Нодирбек Хўжев. –Барча обьектлар учун давлат экспертиза хулосалари олинган. Айни кунларда 8 та йилдан-йилга ўтувчи обьектларда қурилиш-монтаж ишлари жадал сурьатларда олиб борилмоқда.

Қурбон Тўра,


Журналист.
Download 32,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish