Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқитувчиси Г.Ходжамқулова ва бир гуруҳ ўқитувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ёзма равишда қилган мурожаати бўйича тегишли важларини ўрганиш
М А Ъ Л У М О Т Н О М А С И
2022 йил 24 февраль Шўрчи тумани
Асос:
|
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқитувчиси Г.Ходжамқулова ва бир гуруҳ ўқитувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 2022 йил 9 февралдаги ёзма равишда қилган мурожаати.
|
Ўрганиш:
|
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Ички аудит бошқармасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий хизмати аудитори Ю.Ташбалтаев томонидан, Шўрчи туманидаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернат директори в.в.б. А.Холиқуловнинг хабардорлигида, бош ҳисобчи А.Маматмирзаев иштирокида ўтказилди.
|
.
Ўрганишда қуйидагилар аниқланди.
Мурожаатда: Мактаб интернатида таълимни ташкил қилиш қониқарсиз ҳолатда мактаб директори в.в.б А.Холиқов ва ЎИБДЎ Ў.Якубов ўзлари хоҳлаганидек фаолият олиб боришмоқда. Мактабнинг олий органи “Педсовет” умуман фаолият юритмайди. Бу ҳолат эса раҳбариятга чекланмаган имконият бермоқда, бизнинг мактабимизда қонун кучли эмас, кучлилар қонуни ҳукми сўраяпти. Бунга эса қуйидаги мисолларни келтирамиз. Молия бошқармасидан таълим учун ажратилаётган маблағ мақсадсиз ишлатилмоқда. Ўриндошлик асосида ўтиладиган дарслар ЎИБДЎ Ў.Яқубов томонидан ўзлаштирилиб кетилмоқда. 2021 йил декабрь ойида 8 нафар ўқитувчи малака ошириш учун ўқишга кетди.Ўзлаштирилиши керак бўлган дарсларни ким ўтди, ким хақ олди бизга номаълум.Таъриф ва титул “Педсовет” томонидан тасдиқланмаган. Мактаб директори А.Холиқулов бу ҳақида умуман ўйлаб ҳам кўрмаган. Мактабимизда мавжуд бўлган носоғлом муҳитни вилоят ХТБ яратди. Шунинг учун ҳам мактаб ходимларини мурожаатини умуман эшитишни хоҳламайди. Назоротга олмайди. Вилоят ХТБ бошқармаси мактабимиз раҳбариятини тайинлашда мактаб жамоаси билан умуман маслаҳат қилмаган. Биринчи ўринда ўзларининг шахсий манфаатларини қўйишганлари маълум. Бундай имкониятлардан руҳланган мактаб маъмурияти ўзлари хоҳлаган ишларни амалга ошириб келмоқда. Мақсадимиз мактаб директори А.Холиқулов ва ЎИБДЎ Ў.Якубов ҳеч нимани ташкил қилаётмаганлари сабабли, эгаллаб турган лавозимини суистемол қилаётганлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ўрганишда: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 2022 йил 9 февралдаги ёзма равишда қилган мурожаати бўйича тегишли важларини Шўрчи туманидаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернат директори в.в.б. А.Холиқулов, бош ҳисобчи А.Маматмирзаев, мактаб интернати ўқитувчиси Г.Ходжамқулова ва бир гуруҳ ўқитувчиларнинг талаби асосида ўрганилди ва мурожаат ўрганилмасдан оқибатсиз қолдиришини сўраб ўз тушунтириш хатларида ёзиб баён қилди.(тушунтириш хатлари илова қилинади)
Do'stlaringiz bilan baham: |