Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани
“Лайлакхона” маҳалласидаги “Хизирали ўғли Эрали”
жомеъ масжиди имом-хатиби
МУЗАФАРОВ МУМИН ХАБИЛЛАЕВИЧга
ТАВСИФНОМА
Музафаров Мўмин 1980 йил 14 мартда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий-диний, 2000 йили Тошкент ислом институтини тамомлаган. Умумий меҳнат стажи 8 йил.
оилали, 5 нафар фарзанди бор.
М.Музафаров диний соҳадаги фаолиятини 2013 йилда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги “Домла Қосим” жомеъ масжидида ноиб- имом вазифасида бошлаган. 2017-2018 йилларда Шўрчи тумани “Лайлакхона” маҳалласидаги “Хидирали ўғли Эрали” жомеъ масжидида имом ноиби сифатида давом эттирди.
2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Хидирали ўғли Эрали” жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келмоқда.
М.Музафаров меҳнат фаолияти давомида фуқароларга маърифий ислом ғояларини тарғиб этиш, ёшларни илмга тарғиб этиш, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда диний мутассиб ва экстремистик ғояларнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларда фаол иштирок этиб келади.
Фаолияти давомида оммавий ахборот воситалари орқали оила, одоб- ахлоқ, диний экстремизм ғоялари ва ижтимоий иллатларга қарши курашиш, жамиятдаги фаол сиёсий ўзгаришлар, кун ва замоннинг долзарб мавзуларига бағишланган мавзуларида фаол иштирок этиб келмоқда.
У соҳада яхши мутахассис бўлиб, ўз ишига масъулият билан ёндашади. Маърузалари илмий ва халқчил бўлиб, жойлардаги тадбирлар, таълим муассасалари, маҳалла билан ишлашда, хусусан ОАВда куннинг долзарб мавзуларида ўзининг муносиб чиқишлари билан фаол иштирок этиб, меҳнат фаолиятида барчага намуна ва ибрат бўлиб келади. Фуқаролар билан мулоқот қилишда камтар, ўзига хос тажрибага эга.
Сўнгги йилларда ижтимоий кўмакка муҳтож тоифага мансуб шахслар билан яшаш жойларида, ишчи гуруҳ ва шахсан иштироки билан ДЭО таркибида бўлган фуқароларни тўғри йўлга қайтаришда хизмат кўрсатди.
Интернет тармоғида ёшларнинг диний мутаасиб ва экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, халқимиз мусулмонлари учун анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳабининг аҳкомлари, буюк аждодларимизнинг улкан маърифий меросини етказиш йўлида тизимли фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ЎМИ Сурхондарё вилояти вакиллиги сайтлари саҳифаларида мунтазам диний-маърифий мазмундаги чиқишлар қилиб келмоқда.
Масжид ўзининг “Laylakxona jom`e maslidi” интернет каналига эга бўлиб, саҳифаларида мунтазам диний-маърифий мазмундаги чиқишлар қилиб келмоқда.
2017-2021 йилларда режа асосида Шўрчи туманидаги “Хидирали ўғли Эрали” жомеъ масжидини таъмирлаш ишларини бошқариб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |