Лойиҳа номи
|
Сунъий сув ҳавзалари шароитида осётрсимон балиқларни етиштириш
|
Қисқача мазмуни
|
Бугунги кунда аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини етарли ва сифатли даражада етказиш, жумладан балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш ушбу соҳада иш олиб бораётган мутахассислар олдида турган энг катта долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Хусусан, ҳозир юртимизда 381,9 минг гектар майдонда балиқчилик хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 370,2 минг гектари табиий, 11,7 минг гектари сунъий сув ҳавзаларида иборат. 2010 йилда мамлакатимизда мавжуд бўлга 958 та балиқчилик фермер хўжаликларида 10732,5 тонна балиқ аҳолига етказиб берилди. Ҳозирги кунда эса мамлакатимиз ҳудудида 1422 та балиқчилик фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда.
Фарғона вилоятида сунъий сув ҳавзалари шароитида ўзида тўлақимматли оқсил ва ёғларни сақловчи, шу билан бирга қимматбаҳо бўлган балиқлардан – осётрсимон балиқларни етиштириш мумкин. Ушбу балиқ турлари ўзининг сув муҳитига ва озуқа таркибига ўта сезгирлиги билан бизнинг маҳаллий балиқлардан фарқ қилади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ушбу балиқ турларини етиштириш махсус билимларни талаб қилади, бундан ташқари ушбу балиқ турларини унчалик йирик бўлмаган сув ҳавзаларида ҳам етиштириш мумкин. Ҳозирга қадар осётрсимон балиқларни сунъий сув ҳавзаларида етиштиришга доир бир қатор маълумотлар йиғилган бўлиб, уни амалиётга жорий этиш молиявий маблағ талаб этади.
|
Кутилаётган натижалар
|
Осётрсимон балиқ турлари ўзида тўлақимматли оқсил ва ёғ моддаларини сақлагани учун уларнинг гўшти қимматбаҳо маҳсулот сифатида қадрланади. Бундан ташқари улардан қимматли икраларини (балиқ тухуми) олиш ҳам мумкин. Балиқларни махсус кичик сунъий сув ҳавзаларида кўпайтириш, улардан олинадиган натижани олдиндан тўла аниқликда белгилаб олинишини кафолатлайди.
|
Қўлланилиш соҳалари
|
Барча хусусий балиқчилик феремер хўжаликларида қўлланилиши мумкин.
|
ИМО нинг ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси
|
Ҳуқуқий ҳимоя қилинмаган.
|
Тайёрлик даражаси
|
Услуб ишлаб чиқилган.
|
Амалга ошириш бўйича таклифлар
|
Сунъий ҳовузларда амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар, технологик жараённинг иқтисодий ва биологик асослари бўйича аниқ тавсиялар берилган.
|
Ҳуқуқларни бериш шакли
|
Шартнома асосида
|
Ҳамкорлик бўйича таклифлар
|
Балиқчилик фермер хўжаликларидан таклифлар кутилмоқда.
|
Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж
|
Лойиҳа хусусий фермер хўжаликларда синовдан ўтказилиши назарда тутиладиган бўлса, молиялаштириш ҳам айнан уларнинг зиммасига тушади.
|
Ташкилот номи ва реквизитлар
|
Фарғона давлат университети, Биология кафедраси
Почта адресси: 150100, Фарғона шаҳри, Мураббийлар кўчаси 19 уй
Тел: (0 373) 244-47-01, E-mail: biol.far@mail.ru
Муаллифлар: Муқимов МухаммадКарим Адхамович, Мирзахалилов Мираббос Мирзакаримович – биология мутахассислиги
1-курс магистрантлар
|