38
Маълумотлар базаси - булар хам файллар булиб, улар билан ишлаш бошка
типдаги файллар билан ишлашдан фарк килади. Файллар структурасини
ташкил килиш ва унга хизмат курсатишни операцион тизим ўз зиммасини
олади. Маълумотлар базасининг хавфсизлигига алохида талаб кўйилади,
шунинг учун уларни саклаш бошкага йул билан амалга оширилади.
Оддий иловаларда файллар билан ишлаганда файлнинг номини кўрсатиб,
файлни саклаш буйруғини берсак, операцион тизим уни дискка ёзади. Агар
файллни дискка ёзмасдан туриб, уни ёпсак барча килинган ишлар йўк бўлиб
кетади.
Маълумотлар базаси алохида структурага эга бўлиб, унда сақланаётган
маълумотлар купинча жуда кимматли, яъни ижтимоий кийматга эга булади.
Баъзан битта базани ўзи билан минглаб кишилар ишлаши мумкин.
Масалан, ДАН базасига автомобилларни белгилашда бутун мамлакат
бўйича барча маълумотлар битта базага киритилади. Маълум бир гурух
кишилар ишининг муваффакияти бирор базадаги маълумотларга боғлик
бўлиши мумкин. Маълумотлар базасининг бутунлиги бирор фойдаланувчининг
компъютерни учиришдан олдин файлни ёзишни унутиши ёки электр
манбаининг узилишлари натижасида хавф остида колмаслиги керак.
Маълумотлар базасини бошкариш тизими (МББТ) ахборотларни ёзишдаги
хавфсизлик муаммосини икки йул билан хал килади.
Баъзи операцияларда компъютернинг операцион тизими иштирок этади,
баъзиларида эса операцион тизимни четлаб ўтиб амалга оширилади.
Маълумотлар базаси структурасини ўзгартириш операцияси маълумотлар
базасини саклаган холда амалга оширилади. Бу жуда чукур ўзгартиришни талаб
киладиган операциядир. Бу операцияни амалга ишлатилиб турган база устида
қилиб булмайди, факат унинг нусхаси устида амалга ошириш мумкин.
Маълумотларнинг
таркибини
ўзгартириш,
уларнинг
структурасини
ўзгартиришни
талаб
қилмайдиган
операциялар
максимал
даражада
автоматлаштирилган бўлиши ва огоҳлантиришсиз бажарилиши керак.
Агар биз маълумотлар жадвали билан ишлаб туриб, унда ниманидир
ўзгартирадиган булсак, у тезда ва автоматик тарзда эслаб колиши шарт.
датда, ўзгаришлардан воз кечиб, файлни ёпсак, олдинги файлнинг холати
сакланиб колади. Маълумотлар базасида эса ундай эмас, базага киритилган
узгартириш шу ондаёк ёзиб куйилади.
Юкорида курсатилган сабабларга кура эксплуатацияда турган маълумотлар
базаси устида тажриба ўтказиб булмайди. Шунинг учун аввал реал базанинг
нусхасини олиб, шундан сўнг унинг устидаги ўкув тажрибаси билан
шугулланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: