39
6. Антивирус дастурларининг кайси турларини биласиз?
7. Доктор дастурлар хакида маълумот беринг.
8. Маълумотлар базасини химоялаш воситаларини изохланг.
9. Дастурий таъминот яхлитлигини назорат килиш усуллари.
10. Ревизор дастурлар хакида маълумот беринг.
Таянч иборалар
Компьютер вируси, антивирус дастури,
аппарат химоя воситаси,
анализаторлар, банк ахборотларини химоялаш, вируслар, ахборотларни
химоялаш
тадбирлари, криптография; рухсатсиз кириш; махфийлик,
яхлитлилик; тайёрлик;
коида бузувчилар; руйхатга олиш кайд дафтари;
электрон имзо.
11 – Маъруза.
БИЛИМНИ КУРСАТИШ УЧУН МАХСУЛОТ КОИДАЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Режа:
1. Эксперт системаларини (ЭС) аниклаш. ЭСларнинг хусусиятлари ва
кулланилиш сохалари.
2. Тескари занжирли фикрлаш.
3. Тугри занжирли фикрлаш.
40
1. Эксперт системаларни (ЭС) аниклаш. ЭС ларнинг хусусиятлари ва
кулланилиш сохалари.
ЭСлар – бу сунъий интеллектнинг ёркин ва
тез ривожланадиган
сохаларидан биридир.
ЭСлар маслахат беришади, анализ утказишади, синфларга ажратишади ва
диагноз кўйишади. Улар одатда мутахассис
томонидан экспертиза утказилиб,
ечиладиган масалаларга йуналтирилгандир. Процедура анализини ишлатадиган
машина программаларидан фарк килиб, ЭСлар дедуктив фикрлаш асосида
кичик предмет сохада масалани хал этишади, бу системалар купгина холларда
яхши тузилмаган ва аникланмаган масалаларни ечимини топа олиш билан
фаркланадилар. Улар эвристик коидалар ёрдамида
масалани аник булмаган
кисмларини мантикан тулдиришади, бу эса керакли билимлар ёки вакт камлиги
учун бутунлай анализ килиб булмайдиган системаларга жуда хам тугри келади.
ЭСларнинг яхши томони шундаки, улар билимларни туплай олиш, узок
ваыт саклаш, эскиларни янгилай олиш каби хусусиятларга эгаки, бу
хусусиятлар маълум бир корхонада маълум
вактгача мутахассисларсиз,
нисбатан мустакил ишлаш имкониятини яратади. Билимларни туплаш, энг
яхши
ва
текширилган
ечимларни
кўллаб,
корхонада
ишлаётган
мутахассисларнинг малакасини ошириш имконини беради.
Сунъий интеллектнинг машина саноати ва иктисодда кўлланиши ЭСларга
асосланган. Улар ёрдамида махсулот сифатини ошириш ва вактни тежаш,
шунингдек иш унуми ва мутахассис малакасини
ошириш яхши натижалар
бермокда.
Махсулот системалари учта асосий компонентлардан иборат:
1. Билим базалари ёки коидалар туплами.
2. Ишчи хотира.
3. Чикариш механизими.
Бу системада бирор масала ечилганда: Билимлар базасида керакли коидалар
тупланади, конкрет масалага таалукли тупланган билимлар, коидалар асосий
ишчи хотирасида ишланади ва янги конун ва коидалар натижа сифатида
чикариш механизми оркали олинади.
Одатда, логика масалаларини ечишда иккита усул кулланилади:
Биринчи
усулда шундай ишлар бажарилади, ишчи хотиралардаги
бошлангич информацияни олиш, бошка ёрдамчи нарсалардан фойдаланиб,
коидаларни куллаш. Бу усул тугри занжирли фикрлаш дейилади.
Тугри ва тескари занжирли фикрлаш жараёнларини мисоллар ёрдамида
куриб чикамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: