ТРИМЕТОПРИН БИЛАН КОМБИНАЦИЯЛАНГАН СУЛЬФАНИЛАМИД ПРЕПАРАТЛАРИ
Сульфаниламидларни дегидрофолат редуктаза фаоллиги сусайтириши ҳисобига дегидрофолат кислотасини тетрагидрофолат кислотасига ўтишини блокловчи препаратлар билан бирга қўллаш мақсадга муофиқ хисобланади. Триметоприн ана шундай моддаларга мансуб.
Комбинацияланган препаратлар нуклеин кислоталарининг биосинтезини икки яъни хар- хил босқичда сусайтирувчи таъсирини юзага чиқаради. Препаратларни антимикроб фаоллигини салмоқли даражада оширади ва бактериоцид таъсир кўрсатади.
Комбинацияланган препаратлар триметоприн ва суьфометоксазол тутган препарат бактрим (бисептол, котримоксазол, септрин) препарати ишлаб чиқарилган. У юқори антибактериал фаолликка эга. Бактериоцид таъсир кўрсатади. МИТ дан яхши сўрилади. Қон зардобида максимал концентрацияси 3 соатдан кейин аниқланади. Таъсири 6-8 соат давом этади. Бактрим буйрак орқали ажралади. Бактримни қўллаганда турли хил нохуш таъсирот ривожланади. Кўпроқ диспепсия (кўнгил айниши, қайт қилиш, анорексия, диарея) ва аллергик реакциялар (терида эритематоз тошма, эшак еми, қичишиш) кузатилади. Қон ҳосил бўлишини сусайиши (лейкопения, агронулацитоз, тромбоцитопения, метабластик анемия ва бошқалар) ривожланиши мумкин. Баъзан жигар, буйрак функциясини бузилиши мумкин.
Суперинфекция (оғиз бўшлиғи кандидомикози) ҳолатлари кузатиллади. Жигар, буйрак функцияларини ва қон ҳосил бўлишини кучли даражада бузилиш ҳолатларида бактримни қўллаш таъқиқланади.
Ҳомиладорлар ва 6 ёшгача бўлган болаларда уни қўллаш мумкин эмас. Лидаприм (сульфаметрол+триметоприм), сульфатон ( сульфамонометоксин + триметоприм) ҳамда потесептил (сульфадимезин+триметоприм) бактримга ўхшаш препаратлар ҳисобланади. Уларни қўллашдаги кўрсатмалар, нохуш таъсиротлари ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бактримникидек.
ХИНОЛОН УНУМЛАРИ
Налидиксин кислотаси (невиграмон, неграм) амалиётда қўлланила бошлаган хинолон унумларининг биринчиси ҳисобланади. Таъсир спектри асосини грамманфий бактериялар ташкил этади (“неграм” деб аталиши шундан келиб чиқади). У ичак таёқчаси, протей, капсулали бактериялар (клебсиеллалар), шигеллалар, сальмонеллаларга қарши самарадор. Кўк йиринг таёқчаси налидиксив кислота таъсирига чидамли. Унинг антимикроб механизмини ДНК синтезини кескин сусайиши билан боғлиқ. Бактерияларнинг препаратга чидамлилиги анчагина тез ривожланади (баъзан даволаш бошланганидан бир неча кундан кейин). МИТдан препарат яхши сўрилади.
Налидиксин кислота ва унинг метаболитлари асосан буйрак орқали ажралгани учун пешобда модданинг анчагина катта концентрацияси ҳосил бўлади. Қўллашга асосий кўрсатмалар – пешоб йўлларининг инфекцияси, ичак таёқчаси, протей ва бошқа налидиксив кислотасига сезгир бўлган микроорганизмлар билан чақирилган инфекциялари. Препарат антибиотиклар ва сульфаниламид препаратларига чидамлилик орттирган микроорганизм штаммларига қарши юқори фаолликга эга. Нохуш таъсиротлар сифатида диспепсия, аллергик реакциялар, фотодерматозлар, тез ўтиб кетувчи (қисқа вақтли) кўришнинг бузилишлари (қўриш кучининг камайиши, ёруғликдан қўрқиш), бош оғриқ бўлиши мумкин.
Препаратни жигар ва буйрак функцияларининг кучли даражада бузилиши билан кечадиган хасталикларда қўллаш ман этилади. Препаратни ҳомиладор аёлларда (ҳомиладорликнинг бошланғич 3 ойида) ва 2 ёшга етмаган болаларга бериш мумкин эмас. Кейинги йилларда таркибида фтор атоми тутган хинолоннинг ҳосилалари – фторхинолонлар кенг қўлланилмоқда. Буларга ципрофлоксацин (ципробай), норфлоксацин, пефлоксацин, ломефлоксацин, офлоксацин (таривид) ва бошқалар. Улар юқори фаолликка эга бўлган, таъсир спектри кенг антибактериал воситалардир.
Грамманфий бактерияларга, шу жумладан, гонококклар, ичак таёқчаси, шигеллалар, салмонеллалар, Klebsiella pneumoniae, Enterobacter, Haemophilus influenzae, кўк йиринг таёқчаси1, микоплазмалар, хламидийлар ва бошқаларга бактерицид таъсир кўрсатади. Граммусбат бактерияларга нисбатан камроқ фаолдирлар. Фторхинолонларнинг антибактериал таъсир механизми бактерияларнинг ферментлари бўлмиш топоизомераза II ва IV (шу жумладан топоизомераза II нинг ДНК-гиразаси) фаоллигини сусайтиришдан иборат. Шу туфайли ДНК репликацияси ва мос равишда РНК ҳосил бўлиши бузилади. Буларни барчаси бактерияларни кўпайиши ва ривожланишига тўсқинлик қилади.
Овқат ҳазм қилиш трактидан фторхинолонлар яхши сўриладилар. Гематоэнцефалик баръердан керакли концентрацияларда фақат маълум препаратлар ўтади (офлаксацин, пефлоксацин, ципрофлоксацин) у ҳам бўлса мия қобиғи яллиғланганда. Зардоб оқсиллари билан ўртамиёна даражада боғланадилар. Асосан буйрак орқали (фильтрация ва фаол секреция билан) ажраладилар.
Синтетик антимикроб воситаларнинг таъсир принципи
Препарат
|
Киритиш йўли
|
|
Зардоб оқсиллари билан боғланиш %
|
t ½ соат
|
ГЭБдан ўтиши
|
Ажратилиш йўли
|
Бир
кунда
қабул
қилиш
сони
|
Ципрофлоксацин
|
Энтерал,
томирга
|
50-80
|
20-40
|
3-4,5
|
+
|
Буйраклар
|
2
|
Норфлоксацин
|
Энтерал
|
30-40
|
10-35
|
4-5
| |
Буйраклар
|
2
|
Офлоксацин
|
Энтерал
|
> 90
|
8-32
|
5-7
|
+
|
Буйраклар
|
2
|
Пефлексацин
|
Энтерал, томирга
|
100
|
20-30
|
9
|
+
|
Буйраклар
|
2
|
Фторхинолонларнинг қиёсий фармококинетикаси. Улар фторхинолонларга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган пешоб, нафас йўллари, МИТ инфекцияларида қўлланилади.
Ломефлоксацин
|
Энтерал
|
95
|
10
|
8
| |
Буйраклар
|
1-2
|
Эноксацин
|
Энтерал
|
80-90
|
40
|
3-6
|
|
Буйраклар
|
2
|
Руфлоксацин
|
Энтерал
|
60
|
60
|
33
|
|
|
1
|
Гатифлоксацин
|
Энтерал
|
96
|
20
|
8
|
|
Буйраклар
|
1
|
Гемифлоксацин
|
Энтерал
|
70
|
60
|
8
|
|
|
1
|
Левофлоксацин
|
Энтерал
|
99
|
31
|
6.9
|
|
Буйраклар
|
1
|
Моксифлоксацин
|
Энтерал
|
86
|
48
|
12.1
|
|
Буйраклар, ичак
|
1
|
Фторхинолонларга микроорганизмларнинг чидамлилиги нисбатан секин ривожланади. Нохуш таъсиротлар сифатида диспепсия, терида тошмалар ва бошқа аллергик реакциялар, бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, фотосенсибилизация кузатилади. Суперинфекция бўлиши мумкин. Инсонлар фторхинолонларни жуда яхши қабул қиладилар.
Ҳомиладор ва эмизувчи аёллар ҳамда 18 ёшга кирмаган беморларда қўллаш мумкин эмас.
Ана шундай препаратларга стрептококклар, стафилакокклар, листерий, коринобактерий ва камроқ даражада – энтерококкларга қарши юқори бактериоцид фаолликка эга бўлган моксифлоксацин (авелокс) мансубдир. Масалан пневмококкларга (ва бактериоидларга) in vitro шароитида таъсири жиҳатдан моксифлоксацин ципрофлоксацин ва офлоксацинга нисбатан 4-16 марта фаолроқ. Таъкидлаш жоизки, моксифлоксацин кўпгина антибактериал воситаларга чидамлилик орттирган граммусбат бактериялар билан чақирилган инфекцияларда ҳам самарадордир. Бундан ташқари, моксифлоксацин хламидий, микоплазмалар, уреаплазма ва анаэробларга ҳам антибактериал таъсир бўйича юқори фаолликга эга. Моксифлоксациннинг анаэробларга қарши фаоллиги метронидазол, клиндамицин ва имипенам даражасидадир.
Ичакдан препарат яхши сўрилади. Биологик ўзлаштириш даражаси тахминан 90 %. Зардоб оқсиллари билан 48% часи боғланади. Модданинг 50 % часи жигарда метаболизмга учрайди. Моксифлоксацин ва унинг метаболитлари пешоб ва сафро таркибида ажралади. Препарат кунига 1 марта берилади.
Моксифлоксацинни беморлар яхши қабул қиладилар. Бошқа фторхинолонларга ўхшаш нохуш таъсиротларга эга (фотосенсибилизациялаш таъсири йўқ, кўпроқ кўнгил айнаши, бош айланиши кузатилади)
Янги фторхинолонларга гатифлоксацин, гемифлоксацин, левофлоксацинлар ҳам мансубдир. Уларнинг барчаси энтерал қўлланганда ҳам самарадор, юқори даражада биологик ўзлаштирилишга эга, грамманфий бактерияларга бактериоцид таъсири сақланган ҳолда, граммусбат бактерияларга қарши юқори самарадорликка эгадирлар. Streptococcus pneumoniae ва нафас йўлларининг бошқа инфекциялари – Наеmophilus influenzae, Moraxella catarrhalis қарши жуда ҳам юқори самарадорликка эгадирлар. Бунинг асосий сабаби улар нафас аъзолари ва тўқималарида (қон зардобига нисбатан кўпроқ) катта концентрацияларда тўпланадилар. Уларни моксифлоксацин каби кунига 1 марта киритилади.
Моксифлоксацин ва гатифлоксацин М.tuberculosis га қарши кучли фаолликка эга эканликлари аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |