Sug’urta ishi fani



Download 33,22 Kb.
Sana22.03.2022
Hajmi33,22 Kb.
#505746
Bog'liq
Pandemiya sharoitida sugMaruza 2 Достон


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS TA`LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI




Sug’urta ishi fani”


Pandemiya sharoitida sug’urta kompaniyalari faoliyatini tashkil etish.


Bajardi: SSI-84 guruh talabasi
Tashev Doston

TOSHKENT – 2021
Pandemiya sharoitida sug’urta kompaniyalari faoliyatini tashkil etish
Пандемиянинг суғурта бозорига таъсири кўплаб олим ва мутахассислар томонидан илмий ва амалий жиҳатдан ўрганилмоқда. Жумладан, суғурта соҳасидаги таниқли экспертлардан бири Ж.Ёнгнинг фикрича, суғурта компаниялари COVID-19 билан боғлиқ суғурта даъволарини қаноатлантиришдан кўра, кўпроқ молия бозоридаги нобарқарорликдан азият чекиши кутилади [3]. Унинг фикрини Ё.Фюрстенверт ҳам қўллаб-қувватлаб шудай ёзади: “Узоқ муддатли истиқболда суғурта компаниясининг тўлов қобилияти кўрсаткичларига қоронавирус инқирози қанчалик таъсир кўрсатишини олдиндан айтиш қийин. Бироқ, пандемиянинг бир қатор таъсирларини эътиборга олиш муҳим: 2020 йил бошидан акция ва облигациялар нархининг пасайиши, ўз навбатида, суғурта компанияси инвестиция портфели қийматининг камайишига сабаб бўлади” [4]. Глобал пандемиянинг суғурта компанияларига таъсирини баҳолаш мақсадида жаҳоннинг етакчи рейтинг компанияларидан бири “Fitch Ratings” 2020 йил май ойида Германиянинг 10 та суғурта гуруҳларининг рейтинг кўрсаткичларини қайтадан ўрганиб чиқди [5]. Ўрганиш натижаларига кўра, 10 та суғурта гуруҳидан 7 тасининг рейтинги “Барқарор” деб, қолган суғурта гуруҳларининг рейтинги эса “Салбий” деб баҳоланди.
Мавзуга оид адабиётларни таҳлил этиш натижалари COVID-19 коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон суғурта бозорига таъсири бўйича ҳам олим ва мутахассислар томонидан илмий изланишлар амалга оширилганлигини кўрсатди. Масалан, Т.Иминов ва Е.Кимнинг қуйидаги қарашлари эътиборга молик: “Карантин чораларининг жорий этилиши, аксарият йирик ва кичик корхоналарнинг фаолиятини тўхташига ҳамда ходимларнинг иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқарилишига сабаб бўлади. Бу ўз навбатида, янги суғурта шартномаларининг тузилишига ва амалдаги шартномалар мудлатини узайтиришга салбий таъсир кўрсатади” [6].
Э.Абдуллаевнинг қайд этишича, “...Шунингдек аҳоли даромадларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда бюджет маблағларини тежаш юзасидан Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан суғурта компанияларига коронавирус пандемиясига қарши суғурталаш, вакцинация, амбулатор даволаш бўйича пакет суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиб аҳолига тақдим этилиши маълум даражада суғурта мукофотларининг ўсишига, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга, бюджет маблағларининг тежалишига, мамлакат инфратузилмасининг яхшиланишига, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришга қўшимча туртки бўлади” [7].
С.Насретдинов ва Ж.Жорабаев амалга оширган тадқиқот ишида коронавирус пандемияси даврида суғурта ташкилотларининг фаолияти ёритилган бўлиб, муаллифларнинг фикрича Ўзбекистон суғурта бозорида, асосан, чет элга чиқувчиларни суғурта қилиш, аҳоли мол-мулки (иморатлари) суғуртаси турлари қисман пасайган, бу албатта, халқаро авивқатновларнинг тўхтатилиши ва ходимлар ҳамда суғурта агентларининг пандемия шароитидаги иш режимлари билан боғлиқ [8].
Тадқиқотчи У.Фазилов ўз илмий ишида коронавирус пандемиясининг суғурта бозорига таъсирини ўрганар экан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарорининг 3-иловасига мувофиқ 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида (ихтиёрий суғурта) фаолият юритаётган суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун устав капиталининг минимал миқдори 15 млрд.сўм миқдорида белгиланганлигига диққатни қаратади [9]. Унинг таъкидлашича, ушбу талабнинг ўрнатилиши карантин чекловларининг жорий этилиши туфайли мамлакат иқтисодиёти кўплаб тармоқларининг тўхтаб қолиши ҳамда Бухорода рўй берган кучли шамол ва Сардоба сув омборининг ўпирилиши боис суғурталовчилар томонидан амалга оширилган тўловлар нисбатан кичик суғурта компанияларининг бозордан чиқиб кетишига олиб келади. Шу сабабли, - дея фикрини давом эттиради У.Фазилов, - суғурталовчиларнинг устав капиталига нисбатан ўрнатилган минимал талабнинг амал қилишини яқин 12 ойга узайтириш лозим.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР COVID-19 коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалиши ҳукуматлар олдига бир томондан, карантин чекловларини жорий этиш орқали аҳолини ушбу балодан ишончли ҳимоялаш тизимини яратиш, иккинчи томондан, иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширишни кўндаланг қилиб қўйди. Табиийки, иккала ҳолатда ҳам ишларни тизимли ташкил этиш, пировардида, давлат бюджети харажатларининг кескин ошиб кетишига ва аксинча, солиқ ва бошқа тушумларнинг камайиб кетишига олиб келди. Қатъий карантин чекловларининг жорий этилиши оқибатида дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 255 252,6 млрд. сўмни ташкил этган ва 2019 йилнинг январь-июнь ойи билан таққослаганда 0,2 фоизга ўсган [10]. Ҳолбуки, 2019 йилнинг январь-июнь ойида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга тенг бўлган. Демак, 2020 йилнинг дастлабки олти ойи якуни бўйича ялпи ички маҳсулот ўсиши 2019 йилнинг тегишли даври ўсиш суръати билан солиштирганда 5,8 фоизга камайган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши курашиш ортидан ялпи ички маҳсулот ҳажмининг пасайиши дунёнинг аксарият мамлакатларида кузатилган. Жаҳон банки 2020 йил январьиюнь ойларида дунё бўйича ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми ўтган йилнинг январь-июнь ойлари кўрсаткичига нисбатан 5,2 фоизга камайишини прогноз қилган. Шунингдек, мазкур даврда АҚШ иқтисодиёти 6,1 фоизга, Еврозона давлатлари иқтисодиёти 9,1 фоизга ва Япония иқтисодиёти 6,1 фоизга қисқариши Жаҳон банкининг 2020 йил июнь ойида эълон қилган ҳисоботида қайд этилган [11]. Жорий йилнинг биринчи ярмида Россия Федерациясининг ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга қисқариши кутилмоқда [12], Қозоғистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ҳажми эса, дастлабки маълумотларга қараганда, 2020 йил январь-июнь ойида 27 737,1 млрд.тенгени ташкил этган ёки 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга камайган [13].
Табиийки, иқтисодиётда юз берган инқироз Ўзбекистон суғурта бозорининг ривожланиш кўрсаткичларига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Статистик маълумотларга кўра, 2020 йилнинг I чорагида ихтиёрий суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта мукофотлари ҳажми 413,4 млрд.сўмни ташкил этган. Ваҳоланки, ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг I чорагида 449,8 млрд.сўмга тенг бўлган ёки 2020 йил I чорагининг тегишли кўрсаткичидан 36,4 млрд.сўмга кўп бўлган. Бошқача сўз билан ифодалаганда, 2020 йилнинг I чорагида мамлакат суғурталовчилари томонидан тўпланган суғурта мукофотлари ҳажми 2019 йилнинг I чорагида йиғилган суғурта мукофотлари ҳажмига нисбатан 8 фоизга камайган (1-расм). Таққослаш учун: 2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари тушумининг ўсиши 2018 йил I чорагининг мос кўрсаткичига нисбатан 142 фоизни ташкил этган эди.
Коронавирус пандемияси туфайли, Ўзбекистон Республикасида карантин чекловлари расман 2020 йил март ойининг иккинчи ярмидан жорий этилди. Демак, шу йил январь-февраль ойлари миллий суғурта бозори, одатдагидек, ривожланишни давом эттирган. Бироқ, 2020 йил март ойининг иккинчи ярмидан мамлакат ҳудудида коронавирус пандемияси сабаб иқтисодий фаолиятни издан чиққанлиги суғурта бозорининг асосий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатган. Шу ерда баҳс-мунозара талаб бир жиҳат мавжуд. Мантиқан ўйлаганда, коронавирус пандемиясининг оқибатларини юмшатиш мақсадида мамлакатимизда 2020 йил март ойининг иккинчи ярмидан карантин чекловларининг жорий этилганлигини эътиборга оладиган бўлсак, унинг салбий таъсири 2020 йилнинг I чорагида Ўзбекистон суғурта бозорига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги керак эди. Ҳолбуки, 1-расмда келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш натижалари, ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳажми 8 фоиз даражасида камайганлигини кўрсатмоқда.
1-расмдаги маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019 йилнинг I чораги бўйича Ўзбекистон суғурта бозорида йиғилган ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳажми 2018 йилнинг I чорагида йиғилган ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳажмига нисбатан 133,8 млрд.сўмга кўп бўлган ёки ўсиш 142 фоизни ташкил этган. 2018 йилнинг I чорагида эса 2017 йилнинг I чорагига нисбатан ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари тушуми 220 фоизга ошган. Шуларга асосланган ҳолда эксперт фикримизча, коронавирус пандемияси туфайли карантин тадбирлари жорий этилмаганда эди, балки 2020 йил I чораги якунида ихтиёрий суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта мукофотлари ҳажми ўртача 140 фоизга ўсган бўлар эди.
Суғуртанинг бир маромда барқарор равнақ топиши, ўз навбатида, иқтисодиёт тараққиёти учун замин яратади. Жаҳон банки экспертлари Erik Feyen, Rodney Lester ва Roberto Rochaнинг қайд этишича, суғурта сектори молиявий ва иқтисодий ривожланишни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга [14]. Суғуртанинг иқтисодиётдаги аҳамияти, нафақат, суғурта мукофотларини тўплаб, уларни инвестиция мақсадларида фойдаланишларида, балки тузилган суғурта шартномаларига мувофиқ суғурта ҳодисалари содир бўлганда, кўрилган зарарларни қоплашда ҳам намоён бўлади.
2016-2020 йилларнинг I чораги якунлари бўйича мамлакат суғурта бозорида фаолият кўрсатаётган суғурта компаниялари томонидан юридик ва жисмоний шахслар кўрган зарарларни қоплаш учун 550,5 млрд.сўм миқдорида суғурта тўловлари амалга оширилган. Унинг 446,3 млрд.сўми ёки 81,1 фоизи ихтиёрий суғурта турлари, қолган 18,9 фоизи мажбурий суғурта турлари бўйича амалга оширилган суғурта тўловларига тўғри келади. Буни қуйидаги расмдаги маълумотлардан ҳам кўриш мумкин маълумотларидан кўриниб турибдики, таҳлил этилаётган даврда энг кўп суғурта тўловлари 2019 йилнинг I чорагида амалга оширилган бўлиб, унинг миқдори 159,9 млрд.сўмни ташкил этган. 2020 йилнинг I чорагида коронавирус инфекцияси тармалмаганди эди, ушбу даврда ҳам биз суғурта тўловлари ҳажмида катта ўсиш бўлганлигини кузатишимиз мумкин эди. Бироқ, COVID-19 пандемияси сабабли 2020 йилнинг I чорагида амалга оширилган суғурта тўловлари миқдори 141,2 млрд.сўмни ташкил этган бўлиб, бу ўтган йилнинг I чораги якунлари бўйича амалга оширилган суғурта тўловлари миқдоридан 18,7 млрд.сўмга ёки 12 фоизга камайган. Ҳолбуки, 2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича суғурталовчилар томонидан амалга оширилган суғурта тўловлари ҳажми 2018 йилнинг I чорагида амалга оширилган суғурта тўловлари ҳажмига нисбатан 95,8 млрд.сўмга кўп бўлган ёки ўсиш 249 фоизни ташкил этган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон суғурта ҳамжамияти томонидан оммавий ахборот воситаларида коронавирус пандемияси шароитида ҳам суғурта ҳодисалари содир бўлиши натижасида етказилган зарарларни қоплаш учун суғурта тўловлари амалга оширилиб келинаётганлиги ёритилган. Масалан, “Кафолат” суғурта компанияси томонидан Бухоро вилоятида 2020 йил 27 апрель куни юзага келган кучли шамол ва ёғингарчилик натижасида компаниянинг зарар кўрган объектлар бўйича жами жавобгарлиги 21,9 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, 13 та мурожаат бўйича жами 195,1 млн. сўм миқдорида суғурта қопламалари тўлаб берилган [15]. 2020 йил 6 апрелдан 17 апрелгача бўлган муддат давомида “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 132,9 млн сўм суғурта қопламасини тўлаган [16].
Бизнинг назаримизда, Ўзбекистон суғурта бозори ривожланишига оид асосий кўрсаткичларнинг пасайиши мамлакатимизда қатъий карантин режими амал қилган 2020 йилнинг II чорагида кузатилади. Айнан, ушбу даврда корхона ва ташкилотлар фаолияти чекланди ёхуд буткул тўхтатилди. Авиация, темир ва автомобиль транспорти ҳаракатининг тўхталиши, ташқи савдо, тадбиркорлик тузилмаларининг чекланган шароитда ишлаши, иш фаолиятининг масофавий шаклда амалга оширилиши, ишчи-хизматчиларнинг навбатдан ташқари таътилга чиқариб юборилиши ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқарилиши, албатта, суғурта бозори ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Афсуски, мақола тайёрланган 2020 йил 20 август ҳолатига масъул идоралар томонидан 2020 йил II чорагида мамлакат суғурта бозори фаолиятига доир маълумотларнинг расман эълон қилинмаганлиги, ушбу даврда суғурта бозорини ривожланишини акс эттирувчи кўрсаткичларни таҳлил этиш имкониятини бермади.
COVID-19 коронавирус пандемияси, нафақат, Ўзбекистон суғурта бозорининг барқарор ривожланишига, балки аксарият давлатларнинг иқтисодиётига, шу жумладан, суғурта бозорига жиддий зарар етказди. Чунончи, “Allianz Group” глобал суғурта компанияси экспертлари Michaela Grimm, Arne Holzhausen ва бошқаларнинг фикрича, жаҳон суғурта саноати 2020 йилни яхши кайфиятда кутиб олди, 2019 йилда жаҳон суғурта бозори 4,4 фоизга ўсди, кейин COVID-19 жаҳон иқтисодиётини худди метеорит каби парокандага учратди ва бу ҳолат, ўз навбатида 2020 йилда глобал суғурта бозорини 3,8 фоизга қисқаришига олиб келади [17]. Бироқ, биз томондан амалга оширилган тадқиқот натижалари, МДҲнинг айрим давлатларида 2020 йилнинг I чорагида суғурта мукофотлари миқдори 2019 йилнинг I чорагига нисбатан ўсиш тенденциясини намоён қилганлигини кўрсатди (1-жадвал). Жадвал маълумотларидан кўриниб турбдики, 2020 йилнинг I чорагида COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли ҳукуматлар томонидан карантин чекловлари жорий қилинган бўлишига қарамай Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Беларусь Республикалари суғурта бозори бўйича суғурта мукофотлари тушумининг ўсиши намоён бўлган. Масалан, таҳлил этилаётган даврда Россия Федерациясида фаолият кўрсатаётган 176 та суғурта компанияси ва 10 та ўзаро суғурта қилиш жамияти томонидан жами 426,3 млрд.рубль миқдорида суғурта мукофотлари йиғишга эришилган. Бу ўтган 2019 йилнинг I чораги бўйича тўпланган суғурта мукофотлари ҳажмига қараганда 112,6 фоизга кўпдир. Айни шундай ижобий теденция Қозоғистон ва Беларусь Республикаларида ҳам кузатилган.
2020 йилнинг I чораги бўйича Қозоғистон Республикаси суғурта бозори бўйича тўпланган суғурта мукофотлари ҳажми 148,1 млрд.тенгени ташкил этган ёки 2019 йилнинг I чорагида барча суғурта компаниялари томонидан тўпланган суғурта мукофотлари миқдорига нисбатан 134,4 фоиз ўсиш таъминланган. Беларусь Республикаси суғурта компаниялари томонидан 2020 йил I чорагида жами 379,9 млн.рубль миқдорида суғурта мукофотлари тўплашга эришилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг тегишли кўрсаткичидан 112 фоиз кўпни ташкил этган.
Биз томондан амалга оширилган тадқиқот натижалари Россия Федерацияси суғурта бозорида 2020 йилнинг I чорагида кузатилган ижобий силжиш, асосан, жамғарилиб борувчи ҳаётни суғурта қилиш, мол-мулк суғуртаси, автосуғурта бўйича суғурта мукофотлари тушумида эришилган ўсиш ҳисобидан амалга оширилган. Бироқ, Россиялик ва хорижлик кўплаб экспертларнинг фикрларига қараганда, 2020 йилнинг III ва IV чоракларида Россия суғурта бозорида пасайиш ҳолати рўй бериши мумкин. Бунга далил сифатида Россиянинг нуфузли рейтинг агентликларидан бири “Эксперт РА”нинг қуйидаги фикрларини келтириш мақсадга мувофиқ: “Энг ижобий деб ҳисобланган сценарийга кўра, 2020 йилда Россия суғурта бозори 17 фоизга қисқаради, энг салбий деб ҳисобланган сценарийга кўра эса 27 фоизга қисқаради” [18]. Айнан, ушбу рейтинг компанияси 2020 йил 13 июль куни COVID-19 коронавирус пандемияси таъсирида Россия суғурта бозорининг 2020 йилдаги ривожланиши бўйича янги прогнозларини эълон қилди ва салбий сценарий бўйича 2020 йилда Россия суғурта бозори 20 фоизга, ижобий сценарий бўйича 7 фоизга қисқариши бўйича ҳисоботини эълон қилди [19].
Маълумки, Қозоғистон Республикасида коронавирус пандемиясига қарши курашиш доирасида 2020 йил 16 мартдан карантин қоидалари амалга киритилган эди. Ушбу мамлакатда ҳам барча корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, суғурта компаниялари ишлайдиган ходимлар сонини 50 фоизга қисқартирган ҳолда фаолиятини амалга ошира бошлади. Шундай бўлишига қарамай, 1-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, 2020 йилнинг I чорагида Қозоғистон суғурта бозори бўйича келиб тушган суғурта мукофотлари ҳажми 2019 йил I чорагининг тегишли кўрсаткичига нисбатан 134,4 фоизга ўсган.
Бизнинг эксперт баҳоларимизга кўра, COVID-19 коронавирус пандемияси бўлмаганда, 2020 йилнинг I чорагида Ўзбекистон суғурта бозори бўйича суғурта мукофотлари тушумининг ўсиши 2019 йилнинг I чорагига нисбатан камида 140 фоизни ташкил этган бўлар эди. Жадвал маълумотларининг таҳлили эса бунинг аксини кўрсатиб турибди. Яъни юқорида қайд этилганидек, 2020 йилнинг I чорагида суғурта мукофотлари тушуми 4 фоизга камайган. Юқорида баён этилганларни умумлаштириб айтиш мумкинки, COVID-19 коронавирус пандемияси ортидан жорий этилган карантин чеклов тадбирлари иқтисодий фаолликни кескин секинлаштириши баробарида суғурта бозори ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Натижада, 2020 йилнинг I чорак якунлари бўйича Ўзбекистон суғурта бозори ривожланишига оид айрим кўрсаткичларининг камайиши кузатилган. Бироқ, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олди олиниши, ушбу вирус билан касалланиш ҳолатларининг бартараф этилиши, вирусни йўқотиш қобилиятига эга вакциналарнинг ишлаб чиқарилиши ва аҳолини оммавий эмлаш жараёнининг амалга оширилиши муносабати билан яқин истиқболда иқтисодиёт ҳам тикланади, демак, суғурта сектори ҳам барқарор ривожланиш йўлига тушади.
COVID-19 коронавирус пандемияси дунёнинг аксарият мамлакатларида кузатилгани каби Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам сезиларли салбий таъсир кўрсатди. Ушбу вируснинг аҳоли ўртасида кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати томонидан қатъий карантин чораларининг белгиланиши кўплаб йирик ва кичик корхоналар фаолиятининг вақтинча тўхтаб қолишига ёхуд чекланган шароитда фаолият юритишига сабаб бўлмоқда. Айтарли барча давлат ташкилотлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар масофавий иш режимига ўтказилди. Пандемия туфайли ишсизлик даражаси ошди ва аҳоли даромадлари нисбатан камайди. Пандемия даврида суғурта хизматлари кўрсатиш кўламининг сусайиши оқибатида 2020 йилнинг I чорагида мамлакат суғурта бозори бўйича суғурта мукофотлари тушуми 4 фоизга камайди. Айниқса, ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта шартномалари тузиш ва амалдаги суғурта шартномаларининг муддатини узайтиришда муаммолар юзага келганлиги боис суғурта мукофотлари ҳажми 8 фоизга камайди.
Тадқиқот натижалари 2020 йилнинг II чорагида Ўзбекистонда карантин тадбирларининг кучайтирилганлиги сабабли COVID-19 пандемиясининг суғурта бозорига таъсири янада салбий бўлишини кўрсатди. Бироқ, 2020 йилнинг 15 августидан мамлакатимизда босқичма-босқич карантин чекловларининг юмшатилиши иқтисодиётнинг фаоллашувига, бинобарин, суғурта бозорининг тикланишига олиб келади. Демак, хулоса қилиш мумкинки, 2020 йилнинг III ва IV чорагидан иқтисодиётнинг бир маромда ривожланиши суғурта бозори кўрсаткичларининг яхшиланишига имконият яратади. Бизнинг фикримизча, пандемия шароитида суғурта компанияларининг ишлаш тажрибасига эга бўлмаганлиги, масофадан туриб (on-line) мижозларга суғурта хизматларини кўрсатишда илғор ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича суғурталовчиларда кўникма ва электрон платформанинг яратилмаганлиги, бу борада ходимларнинг малакаси етарли эмаслиги суғурта соҳасини ривожлантиришда панд берди. Шуни эътиборга олган ҳолда қуйидаги таклифларни билдирамиз. Суғурта полисларини электрон шаклда сотишни йўлга қўйиш мақсадида барча иш ҳужжатларини рақамли платформага ўтказиш лозим. Бунинг учун интернет технологияларини ривожлантиришга катта инвестиция маблағлари киритиш талаб этилади.
Суғурта шартномалари тузган юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, транспорт воситаси ёки соғлигига суғурта ҳодисалари содир бўлиши оқибатида етказилган зарарларни қоплашда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш тавсия этилади. Яъни, суғурта ҳодисалари туфайли юзага келган зарарларни аниқлаш учун зарур бўладиган маълумотларни электрон шаклда қабул қилиш ва кўриб чиқиш, бу масалани мижозни иштирокисиз масофадан туриб ҳал қилиш амалиётини жорий этиш зарур. Суғурта компанияси ходимларини масофадан туриб (on-line) ишлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, интернет тезлигини ошириш, зарур компьютер техникалари билан таъминлаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.
Download 33,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish