Ер текислашга қуйидагилар киради.
Дўнгликларни қирқиш ва чуқурликларни тўлдириш.
Суғориш эгатлари йўналишига тескари нишабликка эга бўлган майдонларни текислаш.
Мавжуд рельефга максимал яқинлашган ҳолда текислаш ишларини бажариш.
Ер текислаш ишлари бир қанча механизмлар мужассамлигида (скрепр, бульдозер, кенг базали текислагичлар) бажарилади. Текисланадиган майдон, томонлари 20х20 м дан бўлган квадратларга бўлиб чиқилади. Текислаш кенглиги 20м бўлган полосалар бўйлаб бажарилади.
Тупроқнинг текисланадиган майдон бўйича тарқатилиб бўлгандан сўнг, ер юзини салмоқлаш учун узун базали текислагичлар майдон бўйлаб юргизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |