2020 йил «12» октябрдаги 18-070/00280-сонли Суғурта шартномасига 1-сонли ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВ
2022 йил «31» январь Оҳангарон ш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги СФ 00013‑сонли Лицензияси асосида фаолият кўрсатувчи, қуйида «Суғурталовчи»деб аталувчи «IMKON- SUG`URTA» МЧЖ номидан 2022 йил «05» январда берилган №22-сонли Ишончнома асосида иш юритувчи Оҳангарон бўлими бошлиғи Ф.Т.Утбасова бир томондан ва қуйида «Суғурта қилдирувчи» деб аталувчи Каримов Бабир Рахматжоновичиккинчи томондан, шунингдек қуйида «Наф олувчи» деб аталувчи АТИБ “Ипотека банк” Оҳангарон филиали номидан бош Ишончнома асосида иш юритувчи бошқарувчи в.в.б. Ж.Абдувалиев қуйида «Томонлар» ва алоҳида «Томон»деб аталиб, ушбу Қўшимча келишувни қуйидагилар ҳақида туздилар:
1. Наф олувчининг 2022 йил «28» январдаги 12/187-сонли хатига ва томонлар келишувига асосан, Суғурта шартномаси 2022 йил «31» январдан бошлаб бекор қилинади.
2. Жами суғурта мукофоти миқдори 2020 йил 12 октябрдан 2023 йил 11 октябргача бўлган давр учун 1 123 000,00 (Бир миллион бир юз йигнирма уч минг) сўмни ташкил этади.
3. 2020 йил «12» октябрь санасидан 2022 йилнинг «31» январь санасигача бўлган давр учун ишлатилган суғурта мукофоти миқдори: 489 197,26 (Тўрт юз саксон тўққиз минг бир юз тўқсон етти) сўм 26 тийинни ташкил этади.
4. Суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинаётганлиги сабабли, қолган давр учун ишлатилмаган суғурта мукофоти миқдори: 633 802,74 (Олти юз ўттиз уч минг саккиз юз икки) сўм 74 тийинни ташкил этади.
5. Суғурта шартномасининг 7.5-бандига асосан, умумий тўланган мукофот суммасидан Суғурталовчининг 25 % харажатлари, яъни 280 750,00 сўм (Икки юз саксон минг етти юз эллик) сўм 00 тийин миқдоридаги маблағ чегириб қолинади.
6. Суғурта шартномаси томонлар келишувига асосан бекор қилинганлиги сабабли, Суғурталовчи ушбу Қўшимча келишувни Томонлар имзоланган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун муддатдан кечиктирмасдан 353 052,74 (Уч юз эллик уч минг эллик икки) сўм 74 тийин миқдоридаги маблағни Суғурта қилдирувчи Каримов Бабир Рахматжоновичнинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олади
7. Суғурта шартномаси ва унга асосан берилган ИС №015309-рақамли Суғурта полиси бекор қилинган хисобланади ва ўз кучини йўқотади.
8. Ушбу Қўшимча келишув имзоланган кундан бошлаб қонуний кучга эга бўлади.
9. Ушбу Қўшимча келишув бир хил юридик кучга эга бўлган 3 (уч) нусхада тузилди.