Суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади


-модда. Суғурта қилдирувчини алмаштириш



Download 457,94 Kb.
bet15/23
Sana27.05.2023
Hajmi457,94 Kb.
#944438
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
Фукаролик кодекси

946-модда. Суғурта қилдирувчини алмаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулкни суғурталаш шартномасини тузган суғурта қилдирувчи вафот этган тақдирда, суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бу мол-мулкни мерос тартибида қабул қилиб олган шахсга ўтади. Мулк ҳуқуқи ўтишининг бошқа ҳолларида суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар шартномада ёки қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суғурталовчининг розилиги билан янги мулкдорга ўтади.
(946-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсий суғурта шартномасини суғурталанган шахс фойдасига тузган суғурта қилдирувчи вафот этган тақдирда, ушбу шартнома билан белгиланадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар суғурталанган шахснинг розилиги билан унга ўтади. Суғурталанган шахс суғурта шартномаси бўйича мажбуриятларини бажариши мумкин бўлмаса, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонунчиликка мувофиқ унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилувчи шахсларга ўтиши мумкин.
(946-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта қилдирувчи суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилса, бундай суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини унинг васийи ёки ҳомийси олади. Бунда суғурта қилдирувчининг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлиги суғуртаси унинг муомала лаёқати тугаган ёки чекланган пайтдан бошлаб тугайди.
Юридик шахс бўлган суғурта қилдирувчи суғурта шартномаси даврида қайта ташкил этилганида унинг ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари суғурталовчининг розилиги билан тегишли ҳуқуқий ворисга ушбу Кодексда белгиланган тартибда ўтади.
947-модда. Суғурта шартномаси амал қилишининг бошланиши
Суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради.
Агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон «Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.

Download 457,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish