Судралувчи какра ( acroptilon repens (L) D. C.)


Судралувчи какра билан зарарланган майдон



Download 322,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana09.07.2022
Hajmi322,63 Kb.
#762752
1   2   3   4
Bog'liq
Судралувчи какра

 
Судралувчи какра билан зарарланган майдон. 
Новдаларининг ривожланиши ва пайдо 
бўлиши эрта баҳордан бошланади ва кеч кузгача 
давом этади. Какра май-июн ойларида гуллайди, 
мевалари июн-июл ойларида пишиб етилади. Бу 
давр одатда бошоқли ғалла экинларининг 
ҳосилининг йиғиш пайтига тўғри келади. 
Экологияси.
 
Судралувчи какра енгил ва 
оғир лойли тупроқларда яхши ўсади, тупроқ 
шўрланишига ҳам чидай олади. У қурғоқчилик 
иқлимда ва ѐғин миқдори 200-375 мм ни ташкил 
этувчи ярим чўл минтақаларида ҳам ривожлана 
олади. Судралувчи какра юқори рақобатбардош 
ўсимлик шу боис фитоценозда у одатда 
доминантлик қилади.
 Ҳаётий шакли.
 
Илдиз бачкили кўп 
йиллик бегона ўт ҳисобланади.
 
Зарари.
 
Судралувчи какра ҳаддан ташқари 
кучли зарар келтирувчи бегона ўт. У экинларнинг 
ҳосилдорлиги ва сифатини, паст текисликларнинг 
маҳсулдорлигини пасайтиради. Судралувчи какра 
уруғи билан ифлосланган дон қайта ишланганда у 
аччиқ таъмли бўлиб қолади. Судралувчи какра 
ўсимлигида кўплаб алколоидлар тўпланади, шу 
боис у билан ифлосланган пичан билан боқилган 
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида заҳарланишлар 
юзага келади. Какрали пичан айниқса отлар учун 
хавфлидир. У сигир сутининг тамини кескин 
бузади.
Судралувчи какра тупроқдаги сув ва унда 
эриган минерал моддаларни яхши ўзлаштиради. У 
озуқа моддаларни маданий ўсимликларга нисбатан 
тупроқдан 2-5 марта кўпроқ сўриб олади. Бундан 
ташқари, ўзидан бошқа ўсимликларни ўсиши ва 
ривожланишини 
тўхтатиб 
(секинлаштириб) 
қўювчи модда ҳам ажратиб чиқаради.
 
Олдини олиш чоралари
.
Янги тоза 
ерларнинг 
судралувчи 
какра 
билан 
ифлосланишини олдини олиш чоралари тизимида 
қишлоқ хўжалиги экинларининг тоза экиш 
материалларидан фойдаланиш ва далаларга яхши 
чириган гўнгни келтириш катта аҳамиятга эга 
ҳисобланади. Одатда, судралувчи какра уруғлари 
билан беда, буғдой, арпа, сули ва тариқ каби кенг 
тарқалган қишлоқ хўжалик экинларининг уруғлари 
кучли ифлосланган бўлади. Уларни тозалаш учун 
турли дон тозаловчи машиналардан (шу жумладан 
электромагнит) ўтказилади.
Чорва моллари какра беда ўти билан 
ифлосланган пичан билан боқилганда, унинг уруғи 
гўнг таркибига ўтади. Чорва хайвонларининг 
ошқозон-ичак йўлидан ўтар экан, бутун уруғлар 
ўзининг хаѐтчанлигини йўқотмайди. Фақатгина 3 - 
4 ой мобайнида тўғри кампостлангандагина, 
яъни 
уруғ 
таркибидаги 
асосий 
озуқа 
компонентлари тўлиқ чириб кетганда, судралувчи 
какра уруғлари ўзининг унувчанлигини бутунлай 
йўқотади.

Download 322,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish