96. O’zbekiston respublikasi Adliya vazirligi funksiyalari.
Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида:
-конституциявий нормаларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда қонунга риоя этиш ва ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқий сиёсатнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;
-ҳуқуқий базани ислоҳ қилишнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқади;
-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини бошқаради ва мувофиқлаштиради;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;
-давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг мониторинги ва таҳлилини амалга оширади;
-қонунларни тайёрлаш ва қабул қилиш зарурияти масалаларининг олдиндан келишувини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
-қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқий нуқсонларни, коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
-қонуности ҳужжатларига расмий шарҳларнинг лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
-Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий шарҳларининг лойиҳалари бўйича хулосалар беради;
-давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлайди;
-норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди;
-идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлайди;
-идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрини юритади;
-вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган ҳужжатлар тоифасига киритиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
-идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади