Суд ҳукми тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»



Download 196,04 Kb.
bet13/23
Sana23.02.2022
Hajmi196,04 Kb.
#152217
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
07 23.05.2014

Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона чегарасидан ўтказилаётган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, валюта қимматликлари ва бошқа қимматли қоғозлар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
электр, иссиқлик энергиялари ва энергиянинг бошқа турлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
БК 13-моддаси 1 — 3-бандларига мувофиқ, товар деб тан олинадиган транспорт воситалари;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
интеллектуал мулк объектлари (фойдали моделлар, саноат намуналари);
маданий бойликлар – моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари («Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси);
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ЖК 182-моддаси мазмунига кўра, товарлар ёки бошқа қимматликлар (бундан буён матнда — товарлар) қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқиш тарзидаги ҳаракатни қуйидаги усуллардан бири орқали содир этишда ифодаланади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
божхона назоратини четлаб ўтиш;
божхона назоратидан яшириш;
божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш;
декларация қилмасдан ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиш;
чегарани бузиб ўтиш.
6. Товарларни божхона назоратини четлаб ўтказиш уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари ёки божхона назорати ўтказиш вақтидан ташқари олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқишдан иборат ҳар қандай қасддан содир этилган ҳаракатда ифодаланади.
Агар товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш билан боғлиқ тарзда содир этилса, шахснинг бундай ҳаракатлари ЖК 182 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Товарларни божхона назоратидан яшириш деганда, уларни топишни қийинлаштириш ёхуд уларнинг асл хусусияти ёки миқдорини яшириш (масалан, айрим бир товарларга бошқасининг кўринишини бериш, товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш учун махсус тайёрланган ёки мослаштирилган хуфя жойлардан (чемоданлар, сумкалар, транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа ташиш воситаларининг конструкциявий (тузилиш) хусусиятига кўра, ашёларини сақлаш ёки ташишга мўлжалланмаган бўшлиқлари, деворлари (рамалари) ораларидан фойдаланиш, жиноят предметларини одам, ҳайвон танасида ва ҳ.к. яшириш)га қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар тушунилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, жумладан, божхона органларига қуйидагиларни тақдим этиш тушунилиши лозим:
била туриб қалбаки ҳужжатларни;
била туриб ёлғон маълумотлар киритилган ҳужжатларни;
қонунга хилоф равишда олинган ёки бошқа товарларга тегиши ҳужжатлари;
ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни;
қалбакилаштирилган божхона идентификациялаш воситаларидан (пломбалар, муҳрлар, тамғалар босиш, идентификациялаш белгилари, штамплар ва БК 197-моддасида назарда тутилган бошқа идентификациялаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий идентификациялаш воситаларидан фойдаланиш.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, товарларни божхона чегарасидан ўтказишнинг ҳар бир тартиби учун қонунчиликда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг алоҳида рўйхати назарда тутилган (БК 18-19-моддалари). Шундан келиб чиқиб, мазкур рўйхатларда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органларига тақдим этмаган шахснинг ҳаракатлари қонунга хилоф деб қаралиши мумкин эмас.

Download 196,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish