«IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖнинг кредиторлари йиғилишининг БАЁННОМАСИ Шахрисабз шахар. 2022 йил 27 апрель. Қатнашдилар: Кредитор вакиллари: Шахрисабз шахар ДСИ вакили Ж.Рахмонов Тугатиш бошқарувчиси Ф.Соибов 100% овозга эга бўлган кредитор Шахрисабз шахар ДСИ вакили Ж.Рахмонов ҳозир бўлган. Йиғилиш ўтказиш учун кворм мавжуд. К У Н Т А Р Т И Б И: Тугатиш бошқарувчисини ҳисоботини эшитиб, «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖнинг ишини якунлаш.
Кредиторлар йиғилиши йиғилиш раиси этиб Шахрисабз шахар ДСИ вакили Ж.Рахмонов, котиби этиб Ф.Ж.Соибовни сайлади. Эшитилди: Тугатиш бошқарувчи Ф.Ж.Соибов
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 4-1806-2101/1140-сонли иш бўйича 11.08.2021 йилда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан Шаҳрисабз шахридаги «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖ соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган, тугатиш бошқарувчиси этиб, мен Соибов Фахридин Жовлиевич тайинланганман. Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун талабларига кўра Иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор қабул қилган пайтдан қарздорнинг ваколатларини бажариш вазифаси тугатиш бошқарувчисига юклатилиши назарда тутилган. Қарздор корхона тўғрисида умумий маълумотлар: Қарздор корхонанинг номи: «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖ Манзили: Шаҳрисабз тумани Наматон қишлоғи СТИР: 303309140 Фаолияти: Қишлоқ хўжалиги Банк: АТБ “Ипак йўли банк” Шахрисабз филиали МФО: 01048 Рахбари: Тураев Руслан Ихтиёрович Руйхатга олиш вақти: 20.04.2015 йилдаги №11582-сонли қарори билан Давлат руйхатидан ўтказилган. Почта манзили: Шаҳрисабз тумани Наматон қишлоғи Устав капиталида давлат улуши йўқ Қарздор корхона - «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖнинг таъсис хужжатлари Шахрисабз туман Тадбиркорлик субъектларини руйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2015 йил 20 апрелдан руйхатга олинган бўлиб, солиқ тўловчи сифатида Шахрисабз туман ДСИдан руйхатдан ўтган. - 21.02.2022 йилда №21/02-02-сонли хат билан «Биржа» газетасига Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 4-1806-2101/1140-сонли иш бўйича 11.08.2021йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Шаҳрисабз туманидаги: «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖни банкрот деб эътироф этилганлиги, суд бошқарувчиси Ф.Соибов тугатиш бошқарувчиси вазифасига тайинланганлиги, даъволар бўйича аризалар бир ой давомида қабул қилиниши ва манзили тўғрисида эълон беришларини сўраб мурожаат қилинди. «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖни банкрот деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги эълон 2022 йил 22 февралда «Биржа» газетасининг №14(2897)-сонида чоп эттирилди. Эълонда:мазкур хўжалик юритувчи субъект таъсис гувоҳномаси,думалоқ ва туртбурчак мухри эълон чиққан кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида тугатиш бошқарувчисига топширилмаса, йўқолган деб топилиб бекор хисоб қилади. Жамиятни мол-мулкларини, активларини аниқлаш мақсадида мол-мулкларни руйхатга олувчи барча ташкилотларга ҳамда қарздор корхонага хизмат қилувчи ва таьминотчи ташкилотларга хабарнома ва сўровномалар юборилиб, тегишли тарзда жавоб хатлари олинди. Жумладан:
21.02.2022 йилдаги №21/02-07-сонлиалоқа хати орқали Қашқадарё вилояти ИИб ЙХБ 1-ТРИБга «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖ ҳисобида руйхатга олинган барча турдаги автотранспортлар тўғрисида сўровнома юборилди.
24.02.2022 йилдаги №24/8-442-сонли жавоб хати Қашқадарё вилояти ИИб ЙХБ 1-ТРИБдан олинди, автотранспорт воситалари рўйхатга олинмаган.
- 21.02.2022 йилдаги №21/02-07-сонли алоқа хати оркали Қашқадарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимига Шаҳрисабз туманида жойлашган «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқҳолда жароҳатланиб меҳнат қобилиятани йўкотган, ногиронлиги бор бўлган ва боқувчисини йўкотганлик учун пенсия тайинланган нафакахўрлар тўғрисида маълумотнома сўраб мурожаат қилинди. - Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 01.03.2022 йилда тақдим этилган №01.10.245/30-01-32/383-сонли маълумотномада Шаҳрисабз туманида жойлашган «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиб меҳнат қобилиятини йўкотган, ногиронлиги бор бўлган ва боқувчисини йўкотганлик учун пенсия тайинланган нафақахўрлар мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
21.02.2022 йилдаги №21/02-06-сонли алоқа хати орқали «Ўзагроинспекция» Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз тумани бўлимига «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖ хисобида руйхатга олинган қишлоқ хўжалиги,мелиорация ва йул қурилиш техникалари ҳақида маълумот беришлари тўғрисида сўровнома юборилди.
«Ўзагроинспекция» Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан 21.02.2022 йилдаги №33-сонли маълумотномада «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖ ҳисобида қишлоқхўжалиги, мелиорация ва йул қурилиш техникалари руйхатга олинганлиги қайд этилмаган. - 23.02.2022 йилдаги №23/02-01-сонли алоқа хати орқали ЎзР.Қимматли қоғозларнинг Марказий Депозитарийси давлат корхонасига «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖнинг қимматли қоғозлари ва депозитарий ҳисоб-рақами тўғрисида маълумот беришларини сўраб мурожаат қилинди. - ЎзР.Қимматли қоғозларнинг Марказий Депозитарийси давлат корхонаситомонидан нинг 24.02.2022 йилдаги №10/1-914-сонли жавоб хатида «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖга депозитарий ҳисоб-варағи очилмаганлиги ҳамда унинг номида қимматли қоғозлар (акциялар, корпоратав облигациялар) мавжуд эмаслиги кўрсатилган. - 11.03.2022 йилдаги №11/03-02-сонли алоқа хати орқали Давлат кадастр Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасига «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖнинг ҳисобида руйхатга олинган тугалланмаган қурилиш, бино ва иншоотлар ҳақида маълумот беришлари тўғрисида сўровнома юборилди. - Давлат кадастр Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 18.03.2022 йилда тақдим этилган №813/03-сонли маълумотномада «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖнинг ҳисобида кучмас мулк объектлари руйхатда қайд қилинмаганлигикўрсатилган.
21.02.2022 йилдаги №21/02-08-сонли алоқа хати орқали МИБ Шаҳрисабз туман бўлимига«IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖга нисбатан мулкий ундирувлар бўйича ижро хужжатлари бор ёки йўқлиги бўйича маълумот беришларини сўраб хабарнома юборилди. 10.03.2022 йилдаги №1770-сонли жавоб хатида ижро хужжатлари мавжуд эмаслиги кўрсатилган
- 21.02.2022 йилдаги №21/02-08-сонли алоқа хати орқали “Ўзагросуғурта” Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз филиали суғурта марказига Шаҳрисабз туманида жойлашган «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖда шартномалар тузилган ёки тузилмаганлиги тўғрисида маълумотнома сўраб мурожаат қилинди. “Ўзагросуғурта” Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз филиали суғурта маркази томонидан 22.02.2022 йилда тақдим этилган №16-сонли маълумотномада Шаҳрисабз туманида жойлашган «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖ билансуғурта маркази томонидан мол-мулклар суғурта қилинмаганлигини кўрсатилган.
08.04.2022 йилдаги №08-01/01-сонли алоқа хати орқали қарздорга хизмат кўрсатувчи «Ипак йули банк» АТБ Шаҳрисабз филиалига қарздорнинг банкдаги асосий ва бошқа ҳисоб-рақамларини ёпиш ва ягона ҳисоб-рақами очиш, асосий ва бошқа ҳисоб-рақамларида пул маблағлари қолдиғи мавжуд бўлса, уларни тугатиш жараёнида очилган ягона ҳисоб-рақамига ўтказиш, банк кредитидан фойдаланган бўлса банк кредитидан қарздорлик, ҳисоб-рақамларида тўланмаган тўлов хужжатлари мавжуд бўлган тақдирда қарздорнинг кредиторлари тўғрисида маълумот беришларини сўраб хабарнома юборилди.
08.04.2022 йилдаги №12/1295-сонли жавоб хати «Ипак йули банк» АТБ Шаҳрисабз филиали 31.03.2022 йил ҳолатига банкдан айланма амалга оширилмаган ва картатека-2 карздорлиги бўйича 51 466 850.17 сўм қарздорлик мавжуд эканлиги кўрсатилган.
10.02.2022 йилда юборилган алоқа хати орқали Шаҳрисабз туман ДСИга «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖнинг карз мажбуриятларини ундириш мақсадида бюжет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги, қарздорликнинг вужудга келган вакти, қарздорнинг банкдаги ҳисоб-рақамига аввалдан қуйилган инкассо талаблари ва бошқа чекловларни ижросиз қайтариш тўғрисида банкга хат жўнатиш, охирги текшириш далолатномаси,охирги марта топширилган бухгалтерия баланси(барча иловалари билан) ҳамда ўзаро ҳисоб китоблар тўғрисида тузилган солиштирма далолатнома беришларини сўраб хабарнома юборилди. Шаҳрисабз шахар ДСИ томонидан тақдим этилган маълумотномада кўринишича «IXTIYOROV RUSTAMALI» МЧЖ банкрот деб эътироф этилган кунда бюджет солиқлари ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлардан қарзи АКТ СВЕРКAга асосан 47942.37 минг сўмни ташкил этган. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида жамиятни мол мулки, дебитор қарзлари, пул маблағлари ва қимматли қоғозлари булмаганлиги сабабли ягона тугатиш хисоб рақами очилмади ва хисоб рақамларидан фойдаланилмади.
Тугатишга доир иш юритиш жараёнининг муддати тугаганлиги сабабли соддалаштирилган тартибда банкротликнинг тугатишга доир иш юритиш таомилини якунлашни сурайман.