Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томони-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томони-
дан 2007 йил 31 мартда 1669-сон билан рўйхатдан ўтказилган 
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш пайтида 
божхона тўловларидан озод этиладиган технологик жиҳозлар, 
бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати»га киритилган 
фақат янги технологик жиҳозларгагина имтиёзлар берилади.
«KOTTONTEX» МЧж Қк хўжалик судига мурожаат қилиб, 
навоий вилоят божхона бошқармасидан 50 076 003,25 сўм божхона 
тўловлари, 9 829 960 сўм бой берилган фойда, жами 59 905 963,25 
сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан навоий 
вилоят божхона бошқармасидан 49 849 815 сўм божхона тўловлари 
ундирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарори 
ўзгаришсиз қолдирилган.
«Global Industry East» компанияси билан тузилган шартнома 
ва қўшимча битимга асосан Қк Франциядан илгари фойдала
-
нилган, 1995 йилда ишлаб чиқарилган, 20,0 минг аҚш доллари 
қийматидаги толани тайёрлаш учун текстиль машина, толани то
-
залаш машинаси, пахта толаси смесители ва разрихлитель ускуна
-
ларини келтирган.
Қк божхона чегараси орқали олиб ўтилган ускуналар учун 
белгиланган тартибда 226588,25 сўм божхона йиғими, 22 658 825 
сўм божхона божи, 27 190 590 сўм ҚҚс, жами 50 076 003,25 сўм 


201
божхона тўловларини амалга оширгандан кейин, давлат божхона 
хизмати органи томонидан 2008 йил 13 февралда юкнинг эркин 
муомалага чиқарилишига рухсат берилган.
Қк 50 076 003,25 сўм божхона тўловлари ортиқча тўланган деб 
ҳисоблаб, ушбу суммани, технологик жиҳоз ўз вақтида божхо
-
на расмийлаштирувидан ўтказилмаган деб ҳисоблаб, 2007 йил 2 
октябрдан 2008 йил 2 февралга қадар ҳисоблаган 9 829 960 сўм 
бой берилган фойдани давлат божхона хизмати органидан унди
-
ришни сўраб хўжалик судига даъво аризаси берган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилган мазкур 
ускуналар аввал фойдаланишда бўлганлиги иш ҳужжатлари би
-
лан тасдиқланган. Эски, аввал ишлатилган ускуналарни келтир
-
ганлик учун эса қонун ҳужжатларида имтиёзлар назарда тутил
-
маган. шу сабабли Қк бк 103-моддасининг биринчи қисмига 
мувофиқ божхона тўловлари (божхона йиғими, бож, ҚҚс)ни 
тўлаши шарт.
бЮднинг 36-устунида божхона йиғими, божхона божи ва 
ҚҚс тўлови бўйича имтиёз белгиланмаган, 47-устунида нақд пул
-
сиз шаклда тўланиши лозим бўлган божхона йиғими–226 588,25 
сўм, божхона божи–22 658 825 сўм, ҚҚс–27 190 590 сўм, жами 
божхона тўловлари – 50 076 003,25 сўм миқдорида кўрсатилган. 
бЮднинг 50-устунига кўра декларацияни тўлдириш пайтида 
ушбу маълумотларни берганлик учун жавобгарлик Қк директори 
ўринбосари (директори)нинг зиммасидадир.
бЮд Қк раҳбариятининг ўзи томонидан берилган маълумот
-
лар асосида декларант томонидан тўғри расмийлаштирилиб, дав
-
лат божхона хизмати органига топширилган. давлат божхона хиз
-
мати органи томонидан ўзгартириш киритилмасдан, бЮд қабул 
қилинган. шундай экан бЮд ноқонуний равишда расмийлашти
-
рилган, Қкдан 50 076 003,25 сўм ортиқча божхона тўловлари та
-
лаб қилинган, технологик жиҳоз ўз вақтида божхона расмийлаш
-
тирувидан ўтказилмаганлиги учун 9 829 960 сўм фойда бой бе
-
рилган деган важлар асоссиздир.
бк 4-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ божхона ишида 
Ўзбекистон Республикасининг божхона органи божхона деклара
-
циясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олаётган куни амал
-
да бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади, қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


202
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 
2007 йил 31 мартда 1669-сон билан рўйхатдан ўтказилган «иш
-
лаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта 
жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар то
-
монидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 
17–20-бандларида божхона тўловлари бўйича имтиёзни бериш 
тартиби аниқ кўрсатилган. бЮдда қайд этилган маълумотлар 
ушбу низом талабларига жавоб бермайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбек-
енгилсаноат» дак бошқарув тузилмасини такомиллашти
-
риш ва республика енгил саноатини янада ривожлантиришни 
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 мартда
-
ги 141-сонли қарорининг 4-бандида «Ўзбекенгилсаноат» дак янги 
корхоналар қурилиши ва ишлаб турганларининг реконструкция 
қилиниши фақат янги, илгари ишлатилмаган технологик асбоб-
ускуналарини ўрнатиш асосида амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг «ишлаб чиқаришни 
модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни 
рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 
2007 йил 14 мартдаги пФ–3860-сонли Фармонининг 5-бандига 
мувофиқ 2007 йил 1 апрелдан бошлаб олиб кириладиган техноло
-
гик жиҳозларга қонунчиликда кўзда тутилган божхона тўловлари 
бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазир
-
лиги, Молия вазирлиги, ташқи иқтисодий алоқалар, инвести
-
циялар ва савдо вазирлиги, давлат божхона қўмитаси томони
-
дан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар рўйхатига мувофиқ 
қўлланилиши кўрсатилган.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди суд 
қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish