Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ФКнинг 484-моддасига мувофиқ кўчмас мулкни сотиш



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. ФКнинг 484-моддасига мувофиқ кўчмас мулкни сотиш 
шартномасида шартнома бўйича сотиб олувчига топширили-
ши лозим бўлган кўчмас мулкни аниқ белгилаш имконини 
берадиган маълумотлар, шу жумладан кўчмас мулк тегишли 
ер участкасида ёки бошқа кўчмас мулкнинг таркибида қандай 
жойлашганлигини белгилаш имконини берадиган маълумот-
лар кўрсатилган бўлиши шарт.
Шартномада бундай маълумотлар бўлмаса, бошқа шахсга 
топширилиши лозим бўлган кўчмас мулк тўғрисидаги шарт-
ни тарафлар ўзаро келишиб олмаган, тегишли шартнома эса 
тузилмаган ҳисобланади.
даъвогар «олтин водий» жамоа таъминот базаси жавобгар
-
лар андижон туман суд ижрочилари бўлинмаси, «Эксперт-Маг» 
баҳолаш маркази, «андижонмулксавдо» МЧж ва «андижон дунё-
си» ктиЧсФга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 
суд ижрочиси томонидан «олтин водий» жамоа таъминот базаси
-
нинг хатланган мол-мулкини сотиш юзасидан ўтказилган аукци
-
он савдоси ва шу савдо натижасида тузилган кўчмас мулк олди-
сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман 
қаноатлантирилиб, кўчмас мулк олди-сотди шартномаси ҳақи қий 
эмас деб топилган.


19
ишдаги ҳужжатларга кўра, «олтин водий» жамоа таъминот 
базасининг бино ва бошқа кўчмас мулки кадастр ҳужжатлари 
олинмасдан ҳамда суд ижрочиси ушбу кадастр ҳужжатларига 
асосланмасдан, «олтин водий» жамоа таъминот базасининг бино 
ва бошқа кўчмас мулкини рўйхатдан ўтказиш ва хатлашда ха
-
тога йўл қўйиб, б–1 ва б–2 литерли бинолар ўрнига б–2 литер
-
ли ҳамда бухгалтерия ва кадастр ҳужжатларида умуман мавжуд 
бўлмаган б–3 литерли бинони ҳам қўшиб хатлаб, уларни сотув
-
га қўйган. кўчмас мулк олди-сотди шартномасига ва мулкни 
топшириш-қабул қилиш далолатномасига сотувга қўйилмаган 
ҳамда баҳоловчи томонидан баҳоланмаган б-литерли омборхона 
ўртасида жойлашган д-литерли навес, б-литерли навес деб номла
-
ниб рўйхатга киритилиб, асоссиз сотилган. натижада аслида со
-
тувга қўйилмаган д-литерли навес ноқонуний равишда б-литерли 
омборхона деб ҳамда савдога қўйилмаган 1,8 га ер майдони, шу 
жумладан 1,1 га мевали боғ ва бошқа қурилиши тугалланмаган 
бинолар «андижон дунёси» ктиЧсФга бепул ўтказиб берилган.
суд Фкнинг 484-моддасига мувофиқ, кўчмас мулкни сотиш 
шартномасида шартнома бўйича сотиб олувчига топширилиши 
лозим бўлган кўчмас мулкни аниқ белгилаш имконини берадиган 
маълумотлар, шу жумладан кўчмас мулк тегишли ер участкасида 
ёки бошқа кўчмас мулкнинг таркибида қандай жойлашганлигини 
белгилаш имконини берадиган маълумотлар кўрсатилган бўлиши 
шартлиги белгиланганлигига, ушбу кодекснинг 116-моддасига 
кўра эса қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмай
-
диган мазмундаги битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига асосла
-
ниб, даъво талабларини қаноатлантириб, тўғри ва асосли қонуний 
қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish