Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ХЎжАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 2010–2011 ЙИЛЛАР



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

 
ХЎжАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 2010–2011 ЙИЛЛАР
вА 2012 ЙИЛНИНг БИРИНчИ ЯРМИ МОБАЙНИДА 
СУғУРТА ШАРТНОМАСИДАН КЕЛИБ чИқАДИгАН 
НИзОЛАРНИ КЎРИШ СУД АМАЛИЁТИ
1. Мол-мулкнинг суғурта қиймати суғурта шартномасини 
тузиш пайтида тарафларнинг келишувига кўра аниқланади. 
Суғурта ҳодисаси содир бўлганда, суғурта товони суғурта 
қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда етказилган зарар 
қийматига мувофиқ ҳолда тўланади.
даъвогар «автогазсервис» хк хўжалик судига мурожа
-
ат қилиб, жавобгар «Ўзагросуғурта» даскдан 10 698 994 сўм 
суғурта товони ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қисман қаноатлантирилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «автогазсервис» хк ва 
«Ўзагросуғурта» даск бешариқ туман бўлими ўртасида 2009 йил 
23 декабрда гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш шарт-
номаси тузилган. унга кўра, гаровга қўйилган 7 хонали турар 
жой, савдо дўкони, молхона, оператор хонаси, 2 та навес, ҳовуз 
ва дарвоза суғурта қилинган. суғурта шартномасига асосан даъ
-
вогарга 20 162 912 сўмга суғурта полиси берилган. суғурта шарт-
номаси ва полисида сув тошқини ҳам суғурта ҳодисаси сифатида 
кўрсатилган.
2010 йилнинг 23 июнь ва 5 август кунлари тожикистон Рес-
публикаси ҳудудидан оқиб келувчи исфарасой каналида сув 
сатҳи юқори бўлганлиги сабабли «деҳқонтўда» каналининг сув 
сатҳи ҳам меъёридан ошиб кетган. каналдан сув тошиб чиқиши 
натижасида унинг атрофидаги хўжаликларга, шу жумладан 
«автогазсервис» хкга тегишли бўлган ва суғурталанган бино-
иншоотларга жиддий зарар етган. бу ҳақда 2010 йил 25 августда 
«Ўзагросуғурта» даск бешариқ туман бўлими ходимлари, хк 
раҳбари ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан да
-
лолатнома тузилган.
«Ўзагросуғурта» даск томонидан ихтиёрий равишда суғурта 
товонини тўлаб берилмаганлиги сабабли, даъвогар «Ўзагро-
суғурта» даскдан 10 698 994 сўм суғурта товони ундириш 
ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.


138
суд даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар 
фойдасига 1 033 298 сўм суғурта товони ундиришни лозим топ
-
ган.
суднинг бундай хулосага келишига кредит ва гаров шартно
-
масида гаровга олинган мулкларнинг кадастр баҳоси 1 033 298 
сўмни ташкил этиши ва суғурта пули қиймати ҳам шу миқдордан 
келиб чиқиб белгиланишига асосланган.
Ваҳоланки, тиФ Миллий банк бешариқ филиали ва «автогаз
-
сервис» хк ўртасида тузилган 2009 йил 15 декабрдаги 15-сонли 
кредит шартномасининг 3.4-бандида қарз олувчига мажбуриятлар 
бажарилиши таъминоти сифатида банкка қиймати 20 162 918 сўм 
бўлган ипотека шартномасини тақдим этиш мажбурияти юкла
-
тилган.
2009 йил 15 декабрда томонлар ўртасида ипотека шартно
-
маси тузилган. Мазкур шартнома 28 декабрда Фарғона вилояти 
хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати 
дук томонидан рўйхатдан ўтказилиб, гувоҳнома берилган. ушбу 
гувоҳномада ҳам гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати 
20 162 918 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
бундан ташқари, суғурта шартномаси тузилаётганда тиФ 
Миллий банк бешариқ филиали, «автогазсервис» хк ва 
«Ўзагросуғурта» даск бешариқ туман бўлими ўртасида далолат
-
нома тасдиқланган. унда гаровга қўйилган мол-мулкнинг рўйхати 
тузилиб, улар баҳоланган. далолатномада гаровга қўйилган ва 
суғурталаниши назарда тутилаётган мол-мулкнинг қиймати 
20 162 918 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.
Фк 934-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта 
шартномаси бўйича суғурталовчи суғурта товонини тўлаш маж
-
буриятини оладиган ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича 
тўлаш мажбуриятини оладиган сумма (суғурта пули) суғурта 
қилдирувчининг суғурталовчи билан келишувига кўра ушбу мод
-
да қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Фк 935-моддасининг биринчи қисмига асосан суғурта 
шарт номасини тузиш пайтида тарафларнинг келишувига кўра 
аниқланадиган, суғурта манфаати билан боғланадиган мол-
мулк қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб на
-
зарда тутилмаган бўлса, суғурта қиймати (суғурта баҳоси) деб 
ҳисобланади.


139
шу боис, апелляция инстанцияси суди суғурта товонини 
ундиришда гаровга қўйилган мол-мулкнинг кадастр баҳосига 
эмас, балки суғурта ҳодисаси натижасида даъвогарга етказилган 
ҳақиқий зарарга эътиборини қаратишни лозим деб ҳисоблаган ва 
ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш 
ҳақида қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish