3.2. ХЎжАЛИК СУДИНИНг қОНУНИЙ КУчгА КИРгАН
ҳУжжАТЛАРИНИ ЯНгИ ОчИЛгАН ҳОЛАТЛАР БЎЙИчА
қАЙТА КЎРИШДА ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХЎжАЛИК ПРОцЕССУАЛ КОДЕКСИНИ қЎЛЛАШ БИЛАН
БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ
(2006–2007 йиллар ва 2008 йилнинг 1-ярми)
1. Аризачига маълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин
бўлган, иш учун муҳим ҳолатлар хўжалик суди ўзи қабул
қилган ва қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриши учун асос бўла олмайди.
даъвогар тиФ «Миллий банк» Марғилон филиалининг жа
-
вобгар «Мартон» хФ ва қўшимча жавобгар кафил «Муроджон»
Фхдан 53 810 694 сўм кредит маблағларини солидар тартибда ун
-
дириш тўғрисидаги даъво аризаси суднинг 2006 йил 10 февралда
-
ги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, жавобгар «Мартон»
хФ ва қўшимча жавобгар «Муроджон» Фхдан (суд мажлисида ва
-
кили иштирок этмаган) жами 53 810 694 сўм кредит маблағлари
солидар тартибда ундирилган.
тиФ «Миллий банк» Марғилон филиали судга қонуний куч
-
га кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта
кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, аризада иш
бўйича қўшимча жавобгар кафил «Муроджон» Фхнинг номи Ёзё
-
вон туман ҳокимининг 2005 йил 7 сентябрдаги 394-сон қарорига
асосан «Ёзт-дорум» Фхга ўзгарганлиги, бу ҳолатлар даъвогар
-
га ижро жараёнида маълум бўлганлигини баён қилиб, қабул
қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва янги ҳал қилув
қарори қабул қилишни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ёзёвон туман ҳокимининг
2005 йил 7 сентябрдаги 394-сон қарорига асосан «Мурод
-
жон» Фхнинг номи «Ёзт-дорум» Фх номига ўзгартирилган.
бу ҳолатлар даъвогарга хўжалик ишини кўриб чиқиш жараёни
-
да маълум бўлмаган. натижада, суд томонидан берилган ижро
варақанинг мажбурий ижрога қаратилганидан кейин суд ижро
-
чилари бўлими томонидан ушбу ҳолат аниқланиб, Ўзбекистон
Респуб ликаси «суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига асосан
қарздорнинг манзили ёки унинг мол-мулки жойлашган манзил
тўғрисида маълумот олишнинг имконияти бўлмаганлиги учун
ижро варақа ундирувчига қайтарилган.
395
Қайд этиб ўтилган асослардан келиб чиқиб, суднинг 2006 йил
12 сентябрдаги ажримига асосан даъвогарнинг иш юзасидан қабул
қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, кредит маблағларини
банк фойдасига жавобгар «Мартон» хФ ва қўшимча жавобгар
«Ёзт-дорум» Фхдан солидар тартибда ундириш тўғрисида янги
ҳал қилув қарори қабул қилинган.
андижон вилоят адлия бошқармасининг даъвогар асака ту
-
ман «болгария сарчашмаси» агрофирмаси манфаатида жавобгар
«навигул» Ўзбекистон-болгария Қкдан 12 955 498 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси суднинг 2007 йил 20 февралдаги ҳал
қилув қарори билан қаноатлантирилган.
жавобгар 2007 йил 10 августда суд ҳужжатини янги очил
-
ган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза билан муро
-
жаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни маз
-
мунан қайта кўришни сўраган. аризада асака туман «болгария
сарчашмаси» агрофирмаси ва «навигул» Қк ўртасида 2006 йил
25 августда 13-сон фьючерс шартномаси тузилмаганлиги ва даъ
-
вогар томонидан ҳеч қандай мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб
берилмаганлиги, «болгария сарчашмаси» агрофирмаси асака
туманида мавжуд эмаслиги ва давлат рўйхатидан ўтмаганлиги
кўрсатилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, даъво аризасига низо пред
-
мети ҳисобланган 2006 йил 25 августдаги фьючерс шартномаси
ўрнига 2006 йил 1 июндаги контрактация шартномасининг ксеро
-
нусхаси илова қилинган, суд эса иш учун аҳамиятли ҳисобланган
ушбу ҳолатга эътибор бермасдан даъвони қаноатлантириш
тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган. лекин иш тарафлар
иштирокисиз кўрилганлиги сабабли бу ҳолатларга аниқлик кири
-
тилмаган.
иккала ҳолатда ҳам суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаларида келтирилган важлар
янги очилган ҳолатлар эмас, балки олдиндан судга ва ишда ишти
-
рок этувчи бошқа шахсларга маълум бўлган иш учун аҳамиятли
ҳолатлар бўлган. суд эса уларни асоссиз равишда янги очилган
ҳолатлар деб баҳолаб, ҳал қилув қарорларини бекор қилиб, янги
ҳал қилув қарорларини қабул қилган. Ваҳоланки, аризаларда кел
-
тирилган важлар ишни апелляция, кассация ёки назорат тартиби
-
да кўриш учун асос бўлади.
396
Do'stlaringiz bilan baham: |