Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Шартномада етказиб берилган маҳсулот қийматини



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet411/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   407   408   409   410   411   412   413   414   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

9. Шартномада етказиб берилган маҳсулот қийматини 
тўлаш муддати кўрсатилмаган бўлса ва ФКнинг 242-моддасига 
асосан кредитор қарздорга тўлов мажбурияти ижросини ба-
жариш юзасидан талабнома юбормаган бўлса, кредитор 
қарздордан шартнома ёки қонун ҳужжатларида белгиланган 
неустойкани талаб қилишга ҳақли эмас.
«Мевасабзавоттайёрловсавдо» МЧж билан «соҳибқирон сал
-
танати» МЧж ўртасида жами 211 500 000 сўмлик гуруч етказиб 
бериш тўғрисида шартнома тузилган.
«соҳибқирон салтанати» МЧж маҳсулот қийматининг 50 фо
-
изи, яъни 117 500 000 сўмини олдиндан тўлаб берган.
«Мевасабзавоттайёрловсавдо» МЧж шартномада белгиланган 
90 000 кг, яъни 211 500 000 сўмлик гуруч маҳсулотини етказиб бер
-


590
ган. етказиб берилган маҳсулот қийматининг 94 000 000 сўмини 
эса «соҳибқирон салтанати» МЧж тўламаган. шу боис «Мевасаб
-
завоттайёрловсавдо» МЧж хўжалик судига даъво аризаси билан 
мурожаат қилиб, «соҳибқирон салтанати» МЧж дан 94 000 000 
сўм асосий қарз ва 47 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъ
-
во қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 94 000 000 сўм асосий 
қарз, 23 500 000 сўм пеня ундирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорла-
рининг 23 500 000 сўм пеня ва 1 410 000 сўм давлат божи ундириш 
қисми бекор қилинган ва даъвонинг 47 000 000 сўм пеня ундириш 
талаби рад этилган.
кассация инстанцияси суди бунга асос қилиб тарафлар 
ўртасида тузилган шартномада маҳсулотни етказиб бериш муд
-
дати кўрсатилган бўлса-да, маҳсулот қийматини тўлаш муддати 
кўрсатилмаганлигини, Фкнинг 242-моддасига кўра, агар мажбури
-
ятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти 
билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб 
қилишга, қарздор эса – ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли 
бўлишини, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартно
-
ма ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай 
мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик 
муддат ичида бажариши шартлигини, даъвогарнинг жавобгарга та
-
лабнома берилганлигини тасдиқловчи далиллар иш материаллари
-
да мавжуд эмаслиги, шартноманинг 3.1-бандида тўлов кечиктирил
-
ган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз пеня тўланиши белгиланганлигини, 
шартнома талабига кўра, жавобгар тўлов муддатини кечиктирган 
деб бўлмаслигини, шу боис даъвонинг пеня ундириш ҳақидаги 
қисми рад этилиши лозимлигини кўрсатган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   407   408   409   410   411   412   413   414   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish