Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet385/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2014 йил 27 мартдаги 19-сонли
қарори билан тасдиқланган)


551
4-боб. КАССАцИЯ ИНСТАНцИЯСИДА ИШЛАРНИ 
КЎРИШ СУД АМАЛИЁТИ
4.1. ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎжАЛИК СУДИ 
КАССАцИЯ ИНСТАНцИЯСИДА 2008 ЙИЛДА ИШЛАРНИ 
КЎРИШ СУД АМАЛИЁТИ
1. «ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуб-
ликаси қонунининг 9-моддасига кўра, ҳакамлик судлари 
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низо-
ларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида ву-
жудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этади.
даъвогар – «нурмухаммад автосервис» хк ҳакамлик суди
-
га даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қарши шаҳар 
йўловчи ташиш транспорт бошқармасига нисбатан Қарши шаҳар 
ҳокимининг қарори билан тасдиқланган 31-сонли такси йўналиши 
схемасини ўзгартириб, илгариги ҳолатига қайтарилишини 
сўраган.
Қарши шаҳар доимий ҳаракатдаги ҳакамлик судининг ҳал 
қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
«Ўғилой» иЧтк ва «байналминалчи-Фахрий» иЧк ҳамда 
«обод» иЧк томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини 
бекор қилиш ҳақида хўжалик судига шикоят аризаси билан муро
-
жаат қилган.
биринчи инстанция судининг ажрими билан низо хўжалик су
-
дида кўриш учун тегишли бўлмаганлиги учун иш юритиш туга
-
тилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан суд ажрими 
ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд ажрими ва 
апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, иш ян
-
гидан кўриш учун юборилган.
низони ҳал қилишда судлар томонидан иш учун аҳамиятли 
ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан, иш юритишни тугатиш тўғрисида 
барвақт хулосага келинган.


552
иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 
2007 йил 28 июндаги қарори билан «Мағзон маҳалласи – Ёрқўрғон 
бозори» йўналишида 5-сонли такси йўналиши очилиб, 
йўналишнинг тасвир-схемаси тасдиқланган.
Қарши шаҳар ҳокимининг 2007 йил 28 августдаги қарори 
билан шаҳар ҳокимининг 2007 йил 28 июндаги «Мағзон 
маҳалласи – Ёрқўрғон бозори» йўналишида 5-сонли такси 
йўналишини очиш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилган.
«Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика
-
си Қонунининг 9-моддасига кўра, ҳакамлик судлари фуқаролик-
ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жум
-
ладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи 
хўжалик низоларини ҳал этади.
ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, ҳакамлик судла
-
ри маъмурий, оила ва меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб 
чиқувчи низолар, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ни
-
золар ҳакамлик судлари томонидан ҳал этилмаслиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан тарафлар ўртасидаги ни
-
зонинг моҳияти ўрганилмаган, Қарши шаҳар ҳокимининг 2007 
йил 28 августдаги қарорини қабул қилиниши натижасида низо 
келиб чиққанлиги, ишни ҳакамлик судида кўрилишида эса туман 
ҳокимлиги қатнашмаганлиги муҳокама қилинмаган. натижада, 
тарафлар ўртасидаги низо қандай ҳуқуқий муносабатлар турку
-
мига тааллуқлилиги аниқланмаган.
«Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига 
мувофиқ, ҳакамлик битими мавжуд бўлган тақдирда, низо 
ҳакамлик судининг ҳал қилувига топширилиши мумкин.
ушбу ҳолатда эса судлар томонидан тарафлар ўртасида тузил
-
ган ҳакамлик битими муҳокама қилинмаган. Ҳакамлик битими 
тузилишида манфаатдор шахсларнинг иштироки таъминланган 
ёки таъминланмаганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Қонуннинг 47-моддаси учинчи қисмига кўра, агар ҳакамлик 
суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунларга мувофиқ 
ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, ҳакамлик судининг 
ҳал қилув қарори ваколатли суд томонидан бекор қилиниши ло
-
зимлиги назарда тутилган. бироқ суд инстанциялари томонидан 
ушбу қонун нормасига мувофиқ тарафлар ўртасидаги низонинг 
мазмунига ҳуқуқий баҳо берилмаган.


553
кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг аж
-
рими ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, 
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш 
тўғрисида хулосага келган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish