Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ХПК 215-моддасининг учинчи қисмига асосан ижро



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. ХПК 215-моддасининг учинчи қисмига асосан ижро 
варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган 
муддатини тиклаш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари 
бўйича чиқарилган ажрим ҳам ундирувчига ҳам қарздорга 
юборилиши керак.
ссп «наманган экстракт ёғ» оаж манфаатида хўжалик суди
-
га даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «хабибулло абдуллаев» 
Фхдан 49 000 сўм бўнак тўлови ва 273 375 сўм жарима ундиришни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг 2009 йил 3 июндаги ҳал қилув 
қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъ
-
вогар фойдасига 49 000 сўм бўнак тўлови ва 109 350 сўм жарима 
ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, биринчи ин
-
станция суди томонидан ижро варақаси берилган.
даъвогар 2010 йил 19 июлда судга ариза билан мурожа
-
ат қилиб, ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиб, ижро 
варақасининг ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муд
-
датини тиклашни сўраган.
биринчи инстанция суди 2010 йил 3 августда аризани қаноат-
лан тириш тўғрисида ажрим чиқарган. ажримнинг бир нусхаси 
кузатув хати билан ундирувчига юборилган бўлса-да, жавобгарга 
ажрим нусхаси юборилмасдан қолган.
хпк 215-моддасининг учинчи қисмига кўра, аризани кўриш 
натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга 
юборилади.
3. Ижро ҳужжати қарздор томонидан қисман ижро этил-
ганда, ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати узилади 
ва муддатнинг ўтиш даври янгидан бошланади. Муддат узил-
гунга қадар ўтган вақт янги муддат ҳисобига киритилмайди.
даъвогар «Гелиос» МЧж хўжалик судига даъво аризаси билан 
мурожаат қилиб, жавобгар «Фарҳод М» хкдан 6 000 000 сўм асо
-
сий қарз ва 2 200 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг 2009 йил 7 январдаги ҳал қилув 
қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.


476
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, биринчи ин
-
станция суди томонидан ижро варақаси берилган.
даъвогар 2009 йил 10 сентябрда судга ариза билан мурожа
-
ат қилиб, ижро варақасининг ижрога тақдим этиш муддатининг 
ўтказиб юборилганлигини узрли деб топишни ва муддатни тик-
лашни сўраган.
даъвогар аризада муддатнинг ўтказиб юборилишига жавоб
-
гар қарзни 3 ой ичида тўлиқ тўлаб беришга ваъда қилганлигини, 
бироқ 2009 йил 7 майда талабнинг асосий қарз қисмини, яъни 
6 000 000 сўмини тўлаб, қолган қисмини тўламаганлиги важ қилиб 
келтирган. шунингдек, ижро варақаси билан ундирилиши белги
-
ланган пул миқдорининг қолган қисмини ҳам жавобгар ўз хоҳиши 
билан тўлашига ишониб, ижро варақасини ижрога тақдим этиш 
муддатини ўтказиб юборганлигини маълум қилган.
биринчи инстанция суди томонидан ариза 2009 йил 18 сен
-
тябрда кўриб чиқилган ва хпк 214-моддасининг биринчи қисми 
ҳисобга олинмаган ҳолда ижро варақасини ижрога тақдим этиш
-
нинг ўтказиб юборилган муддати узрли деб топилиб, муддат тик-
ланган.
Ваҳоланки, хпк 214-моддасининг биринчи қисмига асо
-
сан ижро варақасини ижро этишга тақдим этиш муддати ижро 
варақасини ижро этишга тақдим этиш, суд ҳужжатини қисман 
ижро этиш билан узилади.
Қонун 28-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, 
ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати:
1) ижро ҳужжати ижрога топширилганда;
2) ижро ҳужжати қарздор томонидан қисман ижро этилганда 
узилади.
ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати узилгандан сўнг 
муддатнинг ўтиш даври янгидан бошланади. Муддат узилгунга 
қадар ўтган вақт янги муддат ҳисобига киритилмайди.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish