Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ари-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

8. ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ари-
залар учун давлат божи аризани кўриш натижалари бўйича 
уни бериш кунида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг 
миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Қўқон шаҳар дси хўжалик судига мурожаат қилиб, «си
-
ликат» жкга скнинг 114-моддасига асосан 9 072 000 сўм, 119-
моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз 
бараваридан эллик бараваригача молиявий санкция қўллашни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талаблар қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал 
қилув қарорининг жавобгардан ундирилиши лозим бўлган дав
-
лат божи миқдори 280 400 сўмдан 336 450 сўмга, апелляция ин
-
станцияси суди қарорининг жавобгар зиммасида қолдирилиши 
лозим бўлган давлат божи миқдори 140 200 сўмдан 168 225 сўмга 
ўзгартирилган, суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз 
қолдирилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгаши Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳудудий ко
-
миссиясининг рухсатномаси ва Қўқон шаҳар дсининг буйруғига 
асосан «силикат» жкда қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
текширишда жкга қарашли черепица ишлаб чиқариш цехи 
иш юритувчиси харидорга 9 072 000 сўмлик черепица маҳсулотини 
нақд пулга сотиб, харид учун харидорга касса чекини бермаганли
-
ги, корхона ғазнасига 9 072 000 сўм нақд пул кирим қилинмасдан 
тушум яширилганлиги аниқланган.
дсининг текшириш натижаси юзасидан ҳисоблаган молиявий 
жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақидаги қарори жкси томонидан ба
-
жарилмаган. шу боис дси хўжалик судига мурожаат қилиб, жа
-
вобгарга нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция суди арз қилинган талабларни қаноат-
лантириш ҳақида хулосага келган. апелляция инстанцияси суди 
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. аммо биринчи ва 
апелляция инстанцияси судлари давлат божини ундиришда хато
-
ликка йўл қўйган.


358
Чунки Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди плену
-
мининг «хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларини қўлашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 
йил 18 апрелдаги 180-сонли қарори 11-бандининг биринчи хат
-
бошисида номулкий хусусиятдаги даъво аризаларидан (аризалар
-
дан) келиб чиқадиган низо бўйича давлат божи уни бериш куни
-
да амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг миқдоридан келиб 
чиққан ҳолда тўланиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси олий суди пленуми ва олий 
хўжалик суди пленумининг «тадбиркорлик субъектларини ҳимоя 
қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш
-
ни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида» 
2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сонли қарорининг 22-бандида иш
-
ларни кўриб чиқиш натижалари бўйича билдирилган талаблар 
қаноатлантирилган тақдирда, тадбиркорлик субъектларидан энг 
кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирила
-
ди, фаолиятни тугатиш тўғрисидаги ишлар бундан мустаснолиги 
тўғрисида тушунтириш берилган.
Молиявий жарима қўллаш ҳақидаги ариза берилган кундаги 
энг кам иш ҳақи 33 645 сўмни ташкил қилган. бироқ биринчи ин
-
станция суди томонидан жавобгардан 280 400 сўм, апелляция ин
-
станцияси суди томонидан эса 140 200 сўм давлат божи ундирил
-
ган.
шу сабабли, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг 
жавобгардан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдорини 
280 400 сўмдан 336 450 сўмга, апелляция инстанцияси суди 
қарорининг жавобгар зиммасида қолдирилиши лозим бўлган дав
-
лат божи миқдорини 140 200 сўмдан 168 225 сўмга ўзгартиришни, 
суд қарорларининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни ло
-
зим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish