Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


НКМнинг фискал хотира дастурига ўзбошимчалик



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. НКМнинг фискал хотира дастурига ўзбошимчалик 
билан таъсир ўтказилганлиги натижасида фискал хотира 
кўрсаткич ларининг ўзгариши – фискал хотирасининг хизмат 
кўрсатиш дастури бузилган НКМдан фойдаланганлик билан 
тенглаштирилади ва СК 119-моддасининг учинчи қисмига 
асосан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
хўжаобод туман дси хўжалик судига мурожаат қилиб, 
«Mустаҳкам бобури» МЧжга нисбатан ск 114-моддасининг би
-
ринчи қисмига асосан 208 800 сўм, 119-моддасининг учинчи 
қисмига асосан энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида мо
-
лиявий санкция қўллашни сўраган.


347
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан 
арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга 
2 804 000 сўм молиявий санкция қўлланилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгартириб, даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгаши хўжаобод туман ҳудудий комиссиясининг 
рухсатномаси ҳамда хўжаобод туман дсининг буйруғига асо
-
сан «Mустаҳкам бобури» МЧж фаолияти бўйича қисқа муддатли 
текшириш ўтказилган. текширишда МЧж томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «пул маблағларини банк
-
дан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари 
тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сонли қарори талабларига 
риоя этилиши ўрганилган.
текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилган. тек
-
ширишда МЧжга қарашли ошхонага ўрнатилган нкМнинг фи
-
скал хотираси функционал жиҳатдан соз ҳолатда бўлса-да, бироқ 
нкМнинг фискал хотира дастури ишлашига ўзбошимчалик билан 
таъсир ўтказилганлиги оқибатида фискал хотира кўрсаткичлари 
тўғри эмаслиги, унинг кўрсаткичлари амалдаги ҳолатга мувофиқ 
эмаслиги аниқланган. бу ҳақда «савдоэлектроника» шкнинг 
экспертлари хулоса берган. шунингдек ошхонада 208 800 
сўмлик кирим қилинмаган товарлар реализацияга қўйилганлиги 
аниқланган.
текшириш материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича 
дсининг қарори қабул қилинган. унда МЧждан ск 119-
моддасининг учинчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 
юз баравари миқдорида ва ск 114-моддасининг биринчи қисмига 
асосан кирим қилинмаган товар қиймати миқдорида, яъни 208 
800 сўм молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш сўралган. бироқ жа
-
вобгар томонидан молиявий жарима ихтиёрий тўланмаган.
шу боис дси хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгарга 
нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция суди томонидан ск 119-моддасининг 
учинчи қисмига асосан жамиятга нисбатан учун энг кам ойлик 
иш ҳақининг юз баравари миқдорида 2 804 000 сўм молиявий 
санкция қўлланилган. Чунки нкМнинг фискал хотира дастури 
ишлашига ўзбошимчалик билан таъсир ўтказилганлиги натижа
-


348
сида фискал хотира кўрсаткичларининг ўзгартирилиши фискал 
хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган нкМдан фой
-
даланганлик билан тенглаштирилади. бу эса ск 119-моддасининг 
учинчи қисмига асосан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
ск 119-моддасининг учинчи қисмига кўра, техник талабларга 
жавоб бермайдиган нкМларидан фойдаланганлик ёки фискал хо
-
тирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган нкМларидан фой
-
даланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни 
қабул қилишни рад этганлик энг кам иш ҳақининг юз баравари 
миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
аммо МЧжга қарашли ошхонада кирим ҳужжатлари бўлмаган 
208 800 сўмлик маҳсулотлар мавжудлиги текширишда аниқланиб, 
бу ҳақда далолатномада кўрсатилган бўлса-да, биринчи инстанция 
суди ушбу талабни қаноатлантиришни рад этган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди 
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, арз 
қилинган талабларни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish