Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Суд лицензиянинг амал қилишини тугатганда жавоб-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. Суд лицензиянинг амал қилишини тугатганда жавоб-
гарга суд қарорини олган кундан эътиборан ўн кун ичида ли-
цензияни лицензияловчи органга қайтариш, лицензияловчи 
органга эса лицензияни йўқ қилиб, бу ҳақдаги маълумотни 
оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш масъулиятини 
юклаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 
хўжалик судига мурожаат қилиб, «бобониёз-алишер» хкга 2005 
йил 19 декабрда берилган лицензиянинг амал қилиш муддатини 
тугатишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза 
рад этилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгашининг рухсатномаси, Ўзбекистон Республика
-
си соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан «бобониёз-
алишер» хкнинг стоматология фаолияти юзасидан текшириш 
ўтказилган. текшириш тартиби ва қоидалари текширувчилар то
-
монидан бузилмаган.
текширишда хк лицензияда кўрсатилмаган фаолият тури би
-
лан шуғулланаётганлиги, шифокор мутахассис малакасини ошир
-
маганлиги ва малака тоифасига эга эмаслиги, бирламчи тиббий 
ҳужжатлар юритилмаганлиги, фойдаланилаётган бино ва хона
-
ларнинг ўлчами санитария қоидаларига жавоб бермаслиги, тиб
-
бий асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш қоидаларига риоя 
этилмаганлиги, тиббий асбоб-ускуналарнинг сони минимал та
-
лабга жавоб бермаслиги ва метрология кўригидан ўтказилмасдан 
фойдаланилаётганлиги, бир марта фойдаланишга мўлжалланган 
воситаларни йўқ қилиш ташкил этилмаганлиги, тез тиббий ёр
-
дам учун дори-дармонлар тўплами тўлиқ ташкил этилмаганлиги 
аниқланган.
шу сабабли, аризачи «бобониёз-алишер» хкга берилган ам
-
булатор шароитда терапевтик стоматология фаолиятини амалга 
ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни амал қилиш муддатини 
тугатишни сўраган.


304
биринчи инстанция суди текширишда аниқланган айрим кам
-
чиликлар фирма томонидан ихтиёрий бартараф этилган, қолган 
камчиликлар исботланмаган деб ҳисоблаб, аризани рад этган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 
Қонун 23-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра лицензиат 
лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини 
ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равиш
-
да бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади.
текширишда аниқланган ҳолатлар «бобониёз-алишер» хк 
томонидан лицензия шартномаси мажбуриятларини бир неча мар
-
та қўпол бузиш ҳисобланади. Қайд этилган Қонунда аниқланган 
ҳуқуқбузарликлар бартараф этилганда жавобгарликдан озод 
қилиш белгиланмаган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 
Қонун 23-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ 
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги 
қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицен
-
зияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. лицен
-
зиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот оммавий 
ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
шу сабабли, кассация инстанцияси судлов ҳайъати ҳал қилув 
қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантирган. «бобониёз-
алишер» хкга ушбу қарорни олган кундан эътиборан ўн кун 
ичида лицензияни соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтариш, 
соғлиқни сақлаш вазирлигига эса лицензияни йўқ қилиб, бу 
ҳақдаги маълумотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш 
масъулияти юклатилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish