Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг
2008 йил 22 майдаги 80-сонли қарори
билан тасдиқланган)


20
1.2.
 
ХЎжАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 2007 ЙИЛ вА 2008 
ЙИЛНИНг 9 ОЙИ ДАвОМИДА ИжАРА ШАРТНОМАСИДАН 
КЕЛИБ чИқАДИгАН НИзОЛАРНИ КЎРИБ чИқИШ 
БИЛАН БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ
1. «Ижара тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 
4-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мол-мулк эгаси ёки 
у вакил қилган идора мол-мулкни ижарага бериш ҳуқуқига 
эга бўлган ижарага берувчи ҳисобланади.
ФК 177-моддасининг 3-қисмига кўра, УК хўжалик юри-
тиш ҳуқуқи асосида ўзига қарашли бўлган кўчмас мулкни 
мулкдорнинг розилигисиз сотишга, ижарага беришга, гаров-
га қўйишга, хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав 
фондига ҳисса сифатида топширишга ёки бу мол-мулкни 
бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли эмас.
даъвогар «John’s Terminal» МЧж хўжалик судига даъво ари
-
заси билан мурожаат қилиб, «Фан нашриёти» типографиясидан 
48 914 287 сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
тўлиқ қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
иш ҳужжатларига кўра, ижарага олувчи «John’s Terminal» 
МЧж билан ижарага берувчи «Фан нашриёти» типографияси 
ўртасида тузилган ижара шартномасига асосан ижарага берувчи 
456,22 кв.м.дан иборат маъмурий бино ва омборхоналарни бир йил 
муддатга, яъни 2006 йил 31 декабргача ижарага берган. Мазкур 
шартнома 2006 йил 10 апрелда 190-сон билан рўйхатга олинган.
ушбу ижара шартномаси юзасидан томонлар ўртасида 2006 
йил 27 январда тузилган қўшимча келишувига мувофиқ, ижара
-
га олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ижарага берув
-
чининг балансида бўлган нотураржой бинони таъмирлаш, фасад-
пардоз ишларини амалга ошириш мажбуриятини олган. шунинг
-
дек, ижарага олувчига зарурат бўлганда 2006 йилнинг 26 январ
-
даги №1 ва №2 режаларга мувофиқ жалб қилинган манбалар ва 
материаллар ҳисобидан текинга молиявий ва товар-хом ашё ёрда
-
ми бериш тўғрисидаги шартнома бўйича тегишли ташкилотларни 
жалб қилиб қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш юкла-
тилган.


21
ижарага берувчи қўшимча келишувнинг 3-бандига кўра, ижа
-
ра шартномасининг 4-бандида кўрсатилган умумий 456,22 кв.м 
майдондаги нотураржой биноларни 2010 йил 31 декабргача бўлган 
муддатга ижарага топшириш мажбуриятини олган.
Қўшимча келишув 2007 йил 12 февралда 3495/25-сон билан 
кадастр хизматида рўйхатдан ўтган.
«Фан нашриёти» типографияси томонидан ижарачи «John’s 
Terminal» МЧжга ижарага олинган бинони 2007 йил 31 мартга 
қадар бўшатиш тўғрисида 2007 йил 5 январда хат юборилганли
-
ги сабабли, «John’s Terminal» МЧж хўжалик судига даъво аризаси 
киритиб, ижарага олинган бинога капитал таъмирлаш учун сарф
-
ланган 48 914 287 сўмни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 1991 йил 5 март
-
даги «Фанлар академиясининг мақоми тўғрисида»ги 149-сон 
Фармонининг 3-бандига асосан асосий фондлар ва бошқа давлат 
мулк лари бегоналаштириш ҳуқуқисиз Фанлар академияси ихтиё
-
рига мулк сифатида берилган.
«Фан нашриёти» типографияси уставининг 4-бандига асо
-
сан типография Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун-
чилигига кўра, мулкдор Ўзбекистон Республикаси Фанлар акаде
-
миясининг розилиги билан мулкни тасарруф этиш, ундан фойда
-
ланиш, ижарага бериш, алмаштириш ва корхона балансига бериш 
ҳуқуқига эга.
тарафлар томонидан 2006 йил 20 январда тузилган ижара 
шарт но маси Фанлар академияси президенти томонидан 2006 йил 
10 апрелда тасдиқланган бўлса-да, бироқ қўшимча келишув Фан
-
лар академиясига тасдиқлаш учун тақдим этилмаган.
Фк 177-моддасининг 3-қисмига кўра, ук хўжалик юритиш 
ҳуқуқи асосида ўзига қарашли бўлган кўчмас мулкни мулкдор
-
нинг розилигисиз сотишга, ижарага беришга, гаровга қўйишга, 
хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав фондига ҳисса си
-
фатида топширишга ёки бу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф 
этишга ҳақли эмас.
«ижара тўғрисида»ги Қонун 11-моддасининг 3-қисмида ижа
-
рага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашлар, 
агар уларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда 
ажратиб олиш мумкин бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муд
-
дати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, ижарага берувчига 
текинга ўтиши белгиланган.


22
биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг даъвони 
қаноатлантириш тўғрисидаги қарорлари қайд этиб ўтилган мод
-
дий ҳуқуқ нормалари ва мулкдорнинг манфаатлари ҳисобга олин
-
масдан қабул қилинганлиги учун кассация инстанцияси суди 
қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, даъвони 
рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish