Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва 
бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқ-
номаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш 
тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажа-
рилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечикти-
рилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг 
ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган 
тартибда пеня ундирилади.
ссп 
бухоро 
вилоят 
ҳудудий 
бошқармаси 
оатб 
«Ўзсаноатқури лишбанк» бухоро вилоят филиали манфаати
-
да хўжалик судига мурожаат қилиб, бухоро вилоят дсбнинг 
қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
бухоро шаҳар дси ариза билан хўжалик судига мурожаат 
қилиб, оатб «Ўзсаноатқурилишбанк» бухоро вилоят филиалидан 
29 439 200 сўм пеня ундиришни сўраган.
суд ажрими билан хўжалик ишлари битта иш юритишга бир
-
лаштирилган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
-
лар қисман қаноатлантирилиб, бухоро вилоят дсб қарорининг 
24 146 000 сўмлик қисми ҳақиқий эмас деб топилган, оатб 
«Ўзсаноатқурилишбанк»дан 5 293 300 сўм пеня ундирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
ўзгаришсиз қолдирилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгашининг рухсатномаси ва бухоро вилоят 
дсбнинг буйруғига асосан оатб «Ўзсаноатқурилишбанк» бухоро 
вилоят филиалида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан 


314
ҳужжатли текшириш ўтказилган. текшириш натижалари бўйича 
далолатнома расмийлаштирилган.
текширишда оатб «Ўзсаноатқурилишбанк» бухоро вилоят 
филиали томонидан адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 ян
-
варда 615-сон билан рўйхатга олинган «хўжалик юритувчи субъ
-
ектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан 
чиқариш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома талаблари бузилганли
-
ги аниқланган ва унга нисбатан 29 439 200 сўм пеня ҳисобланган. 
2009 йил 30 декабрда солиқ текшируви материаллари кўриб 
чиқилган ва натижаси бўйича қарор қабул қилинган.
Мазкур қарордан норози бўлган ссп бухоро вилоят ҳудудий 
бошқармаси оатб «Ўзсаноатқурилишбанк» бухоро вилоят фи
-
лиали манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб уни ҳақиқий 
эмас деб топишни сўраган.
банк ҳисобланган пеняни тўлаб бериш тўғрисидаги давлат 
солиқ хизмати органининг қарорини қонун ҳужжатларида белги
-
ланган муддатларда бажармаган. шу боис дси хўжалик судига 
мурожаат қилиб банкдан 29 439 200 сўм пеня ундиришни сўраган.
скнинг 53-моддасига асосан банкнинг айби билан солиқ 
тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини 
ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни 
ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган 
(бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечик
-
тирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг 
ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тар
-
тибда пеня ундирилади.
бухоро вилоят божхона бошқармасининг хатларидан кўри-
нишича, божхона бошқармасининг инкассо топшириқномаси асо
-
сида унинг депозит ҳисоб рақамига ўтказиб берилган маблағлар 
тегишли тўлов топшириқномалари билан қонун ҳужжатларида 
белгиланган навбат бўйича «Қоровулбозор техник таъмирлаш 
ва бутлаш» шкнинг импорт божи ва қўшимча қиймат солиғи 
сифатида бюджет ҳисоб рақамларига тўлаб берилган. бирин
-
чи инстанция суди мазкур ҳолат юзасидан маблағлар бюджетга 
йўналтирилганлиги сабабли дсбнинг қароридаги 24 146 000 сўм 
пеня ундириш қисмини ҳақиқий эмас деб топган.
бироқ «Ўзбуравтотранс» корхонасининг ҳисоб рақамига бюд
-
жетга ўтказиб бериш учун келиб тушган 300 000 000 сўмдан 


315
242 000 000 сўми бюджетга тўлаб берилган бўлса, 51 956 400 сўми 
6 кунга, 5 433 600 сўми 39 кунга кечиктирилиб тўланганлиги учун 
скнинг 53-моддасига асосан 2 781 600 сўм пеня ҳисобланган. 
шунингдек «Қоровулбозор техник таъмирлаш ва бутлаш» шк 
ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағлари адлия вазирлиги 
томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган 
«хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан 
пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги 
йўриқнома талаблари асосида тақсимот қилинмаган ва бюджет 
улуши кечиктириб тўлаб берилганлиги сабабли банкка нисбатан 
жами 5 293 300 сўм пеня ҳисобланган.
биринчи инстанция суди асосли равишда ушбу йўриқнома 
талаблари асосида тақсимот қилинмаганлиги ва бюджет улуши 
кечиктириб тўлаб берилганлиги учун банкдан 5 293 300 сўм пеня 
ундирган.
апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини тўғри 
ўзгаришсиз қолдирган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди 
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция 
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим 
топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish